ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
391
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ҳисси шаклланиши билан бир қаторда уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик,
тинчликпарварлик туйғулари янада ривожланар экан.
Интеграцион дарс одатдаги дарслардан:
- аниқлиги, ихчамлиги, ўқув материалининг кўлами;
- дарснинг ҳар бир босқичида интеграцияланаётган ўқув фанларининг ҳар тарафлама
мантиқий шартланганлиги;
- берилаётган ўқув материалидаги кенг кўламли ахборотга эгалиги билан ажралиб
туради [3, 75-бет].
Бундан кўринади-ки, ўқувчи ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс сифатида вояга
етишида таълимга интегратив ёндашувнинг аҳамияти катта экан. Бу борада таълимнинг
пойдевори бўлган бошланғич таълимнинг ва айнан бошланғич синф математика
дарсларининг ўрни беқиёс. Чунки, бошқа таълим турларига нисбатан бошланғич таълимда
дарсларни интегратив олиб бориш ҳам қулай, ҳам самарали. Бунга бир неча сабаблар
мавжуд. Жумладан: биринчидан, бошланғич таълимда ўқитувчи бир нечта фандан
машғулотларни ўзи олиб боради; иккинчидан, бошланғич синф математика дарсларида ҳар
бир мавзуга бир неча соат ажратилади; учинчидан, бошланғич синф математика дарсларида
асосий бобларнинг мавзулар бўйича алоҳида-алоҳида ажратилмаганлигидир [4]. Яъни,
бошланғич синф ўқитувчиси математика фани билан бирга бир неча фанни ўзи ўтади, ҳар
бир мавзуни тўлиқ ёритиши ва ўқувчилар онгига етказиш учун бир неча соат ажратилади,
фаннинг асосий боблари (рақамлаш, арифметик амаллар, алгебраик материал, геометрик
материал, масалалар) алоҳида-алоҳида ажратилмаган, яъни ҳар бир мавзуда асосий
бобларнинг топшириқлари жой олади. Бу эса ўқитувчига математика дарсларида ҳар бир
мавзуни ёритишда интегратив ёндашишга ёрдам бериш билан бирга бир қанча қулайликлар
яратади.
Математика дарсларида ўқитувчи ўқувчиларнинг табиатшунослик, география, тарих,
тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия ва бошқа фанлардан олган билимларидан
фойдаланади.
Бу фанлардан олган маълумотлари арифметик масала ва мисоллар тузиш учун манба
бўлиб хизмат қилади. Масалан, тарихий воқеалар ҳақида билим бериш, ватанимиз ва бошқа
мамлакатлар чегараларининг узунлиги, мамлакатлар эгаллаган майдонларнинг юзлари,
дарёларнинг узунлиги, тоғларнинг баландлиги, денгиз ва кўлларнинг узунлиги ва чуқурлиги
арифметик масала ва мисоллар тузишда, сонларни таққослаш ва таҳлил қилишда
фойдаланади.
Иккинчи томондан математик билимларни бошқа дарсларда кенг қўлланилиши лозим.
Масалан, технология ва тасвирий санъат дарсларида қоғоздан гул солиб кесадилар,
пластилиндан дидактик материаллар ясайдилар. Бу жараёнда ўқувчилар геометрик шакллар
квадратлар, учбурчаклар, тўғри тўртбурчаклар, айланалар чизадилар ва қирқадилар, уларни
фарқлаш ва номларини айтишни ўрганадилар. Бу орқали ўқувчилар нарсаларнинг бир қанча
математик белгилари, узун-қисқа, кенг-тор, йўғон-ингичка ва бошқалар билан бир қаторда
фазовий тассввурлари ривожланади. Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг
миқдорлар устида олган билимлари асқотади. Бу миқдорлар югуришда, у ёки бу масофага
сузишда, баландликка ё узунликка сакрашда ўзининг аниқ ифодасини топади.
Математика билан она тили фанининг боғлиқлиги ҳам ўзига хос аҳамиятга эга.
Математик диктант, математик масалалар нафақат ўқувчиларнинг мисол ва масалаларни
тўғри ечишга, балки саводли ёзишга, гапларни тўғри тузишга ҳам ўргатади. Она тили
дарсларида сонлар ва бошқа математик атамаларни ва ифодаларни ёзиш мустаҳкамланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки бола эсини таниганидан бошлаб то мактабга боргунгача
ўйин фаолияти асосида ижтимоийлашиб боради. Бунинг учун бошланғич синф ўқитувчилари
юқоридаги каби дарсларни болалар ўртасида ҳаракатли, ролли ва дидактик ўйинлар
Do'stlaringiz bilan baham: |