ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
386
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ҳосилаларининг шаклланишини қўзғатиш учун мазкур омилларнинг янада юқори
таъсирчанлигини педагогик таъминлаш зарурдир.
“Ўз-ўзини ривожлантириш – “автоном” фаолият эмас, бошқаларидан ажралган эмас,
ўқишга, меҳнатга, мулоқотга ва бошқаларга нисбатан бир қаторда уланган эмас, балки улар
билан бирлашган, ўз қалбининг уринишлари билан шу тарзда бирикканки, улар билан
мотивацияланади ва ўзи уларни фаоллаштиради ҳамда мазмун ва воситалар билан бойитади”
[170, б.39]. Шунинг учун бўлажак ўқитувчининг коммуникатив компетентлигини
ривожлантириш унинг ўз-ўзини ривожлантиришдан ташқарида амалга оширилмайди.
Бундан ташқари, шахс коммуникатив компетентлигининг юқори даражаси фақатгина
унингўз-ўзини ривожлантириши туфайли мумкиндир. Бундан келиб чиққан ҳолда, бўлажак
ўқитувчининг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг шартларидан бири
унинг коммуникатив ўз-ўзини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳисобланади.
Бўлажак мутахассис – ўқитувчини тайёрлашда ривожланиш ва ўз-ўзини
ривожлантиришни диққат марказига қўйиб, замонавий олий педагогик таълим нафақат
таълим мазмуни, ўқитиш шакллари ва методларини, балки ОТМ педагогларининг талабалар
билан ўзаро муносабатлари усулларини мазкур ғояга хизмат қилишга ўгириши керак бўлиб,
уларбўлажак ўқитувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари ҳамда
ижтимоий-шахсий вазифасига мос равишда “Мен-образи”ни шакллантиришга кўмаклашиши
керак” [170, б. 275].
Таълимга, айниқса олий таълимга бундай ёндашувда ўргатиш эмас ҳамда таълим
олиш ҳақида, маълум кўникма ва малакаларни эгаллаш тўғрисида эмас, балки шахснинг
шаклланиши, унинг маънавий ривожланиши тўғрисида айтиш мақсадга мувофиқдир. Мақсад
бўлиб ҳисобланган ташқи ўқитиш, ички, ҳар бир шахснинг ноёблигини очиб беришга
йўналтирилган билан алмашади. Ёки А.Маслоуга кўра, “ташқаридан” йўналтирилган
ўқитиш, “ичкаридан” йўналтирилган ўқитишга алмашади, бунга кўра бўлажак ўқитувчи
шахсининг ўз-ўзини актуаллаштириш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга йўл очилади.
Аввал таъкидланганидек, шахс ривожланиши учун шароитлар яратишга алоҳида
эътибор қаратилади. Инсон – ижтимоий мавжудоддир. У фақатгина шахсларо алоқалар
вазиятидагина яшаши ва ривожланиши мумкин. Айнан мулоқотда инсон характери
сифатлари юзага келади ва шаклланади, унинг шахси, ўзига ва бошқаларга тасаввури ва
муносабати ривожланади. Бўлажак ўқитувчи таълим олиш даврида доимо мулоқот вазиятида
бўлади, аммо уларнинг барчаси ҳам унинг шахси ривожланишига кўмаклашмайди.
Олий таълим муассасаларда таълим олишни ташкил этиш учун йўналиш сифатида
файласуф-экзистенциалист М.Бубер томонидан ифодаланган субъект-субъектли ўзаро
алоқалар модели хизмат қилиши керак, у жумладан қуйидагича таъкидлаган эди:
“Муносабатлар ўзародир, бизнинг ўқувчилар бизни тарбиялайдилар, бизнинг асарлар бизни
яратади... Биз оламнинг ўзаро боғлиқлиги ичида яшаймиз” [71, б. 5].
Ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчи ўртасидаги муносабатлар иккаласининг шахсий ўсиши
ва касбий ривожланиши учун ноёб майдон сифатида акс этиб, бу функционал чекловлардан
чиқиш ва мулоқотнинг принципиал янги даражасига чиқиш имконини беради. Мос равишда
мазкур мулоқотнинг асосий принциплари ҳам шаклланади: устознинг диалогик вазияти,
талабаларнинг мустақилликларини рағбатлантириш, бу эса бўлажак ўқитувчининг
фаоллигини шакллантиришга кўмаклашади.
Ҳаётда фақатгина илиқ ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик шахсий тажрибасидан ўтган
инсонгина педагогик фаолиятни педагогик (ва инсоний) саводли амалга оширишга, ўз
ўқувчилари билан ҳақиқий инсонпарвар ўзаро муносабатларга киришишга қодир бўлади.
Бошқача айтганда, бўлажак ўқитувчида маълум “гуманистик мулоқот образи” яратилиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |