ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
384
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Мазкур ихтиёрий босқичлардан бирида ўқитувчи мотивациясининг ривожланиши
тўхтаб қолиши мумкин. Аммо агар ҳаракат содир бўлса, унда педагог мотивациянинг юқори
поғонасига кўтарилиш ҳақиқий имкониятига эга бўлади. Ҳаракат суръати турлича,
ўқитувчининг индивидуал хусусиятлари, умумий маданият ва кўпгина бошқаларга боғлиқ
бўлади. Кўпинча болаларга ва ўз ичиша гуманистик муносабатга “етиш” учун мактабда 10-
15 йил ишлаш зарур бўлади.
Бундай вазият (инсонпарварлик ўзаро муносабатларига “киришнинг” узоқ муддати
ёки мотивациянинг ривожланишида тўхталиш) бизни педагогнинг ва биринчи навбатда
бўлажак ўқитувчининг гуманистик коммуникатив ядросини ривожлантириш зарурати
тўғрисида фикр билдиришга ундайди.
Чунки фақатгина гуманистик коммуникатив ядронинг мавжудлигида педагог
амалиётда манипуляциядан ҳоли бўлган инсонпарварлик мулоқотини амалга ошириш
мумкин. Ўқитувчи компетентлиги бундай мулоқотда унинг ўқувчини ўзаро муносабат
субъекти сифатида идрок этишида, амалиётда децентрализация каби коммуникация
схемасини амалга оширишни билишида, вазиятлар тенглигини қура олиш ва қўллаб-
қувватлашни
билиши
(ўқитувчи
ва
ўқувчининг
ҳамкорлик
муносабатлари),
муносабатларнинг эмоционал ва когнитив компонентларини уйғунлаштиришида намоён
бўлади.
Буларнинг барчаси ўқитувчининг мулоқотдаги нодиректив ролини таъминлашга
кўмаклашади (у – фасилитатор, гуруҳнинг тенг аъзоси), шунингдек ўқитувчининг диққат
марказида ички қадриятларни, боланинг амалга оширилмаган имкониятларини ушлаб
туришга ва тарбиялаш ҳамда ўқитишнинг асосий вазифаси – ўқувчининг мавжуд
имкониятларини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратишни ҳал этишга имкон беради.
Шу тариқа, компетентли мулоқот ўқитувчида ўз моҳиятига кўра гуманистик
коммуникатив ядронинг мавжудлигига боғлиқ. бўлажак ўқитувчининг гуманистик
коммуникатив ядросининг ривожланиши ОТМда турли фанларни ўқитиш жараёнида содир
бўлиши мумкин, аммо, фалсафа, психология, педагогика каби ўқув фанлари алоҳида
аҳамиятга эга бўлади, чунки улар инсон шахсига гуманистик йўналганликни назарий
асослайдилар.
Мазкур фанлар “олам, социум, ўз-ўзида интенсив равишда ўз-ўзини англаш ва ўз-
ўзини аниқлашни туғдириши, шахсй ва умуминсоний қадриятларга мос равишда мақсадга
йўналган ўз-ўзини шакллантиришни фаоллаштириш”га хизмат қилади [170, б.245].
Шунинг
учун
бўлажак
ўқитувчининг
коммуникатив
компетентлигини
ривожлантиришнинг ёрқин ифодали шарти бўлиб педагогик фанларнинг унинг шахси
гуманистик ядросини ривожлантиришга йўналганлиги хизмат қилади.
Ҳаётда янги гуманистик парадигманинг тасдиқланиши таълимга ва биринчи навбатда
олий педагогик таълимга ўзгача ёндашувларни талаб этади. Амалиётда гуманистик тарбия ва
таълим ғояларини амалга ошира оладиган янги ўқитувчининг юзага келиши айнан олий
педагогик таълимга боғлиқ.
Бугунги кунда “давлат таълим сиёсатида янги, асл инсонпарварлик ёндашувининг
асосий ғоясини тасдиқлаш истиқболлари аён бўлмоқда – маълум ижтимоий функцияни
ташувчиси сифатида тор “мутахассисларни тайёрлаш”га эмас, балки юқори касбий
компетентликка эга бўлган, мураккаблашган вазифаларга мос равишда ижодий қобилиятли,
ўзининг инсоний ва ижтимоий вазифасини амалга оширишга қодир бўлган юқори
компетентли тўлақонли шахс сифатидаги профессионалнинг шахсий ўсишини таъминлашга
йўналганлик” [ 170, б.249].
Олий педагогик таълим моҳияти ва вазифаларини тушунишга бундай ёндашув
сабабли, асосий мақсад бўлажак ўқитувчининг онгли ўз-ўзини ривожлантиришини
рағбатлантириш ҳисобланиб, бунда бўлажак педагог учун “ўз шахси шахсий касбий
шаклланиш ядроси сифатида, унинг ўз “асари” сифатида, ўз-ўзини доимий
Do'stlaringiz bilan baham: |