ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
383
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Тадқиқот ишимизнинг мақсадларига кўра, касбий фаолият соҳасидаги йўналганлик
хусусиятлари қизиқиш уйғотади. Педагогик йўналганликнинг структураси ўқитувчининг
касбий фаолияти моҳияти ва хусусиятлари билан уйғун боқлиқдир. Шу сабабли ўқитувчи
педагогик йўналганлигининг иерархик структурасига одатда қуйидагиларни киритадилар:
1) ғамхўрлик, қизиқиш, меҳр, бола шахси ривожланишига кўмаклашиш ва унинг
индивидуаллигини максимал актуалллаштириш билан боғлиқ болага йўналганлик (ва бошқа
инсонларга);
2) педагогик меҳнат ва болалар билан мулоқот соҳасидаги ўз-ўзини
такомиллаштириш ва ўз-ўзини амалга ошириш эҳтиёжи билан боғлиқ ўзига йўналганлик;
3) расмий ва норасмий мулоқот мазмунини белгиловчи ўқитувчи касбининг предметли
томонига йўналганлик;
4) мулоқотнинг қадрига йўналганлик билан мулоқотнинг ўзига йўналганлик;
Шу тариқа, ўқитувчи касби ёрқин коммуникатив характерга эга ва шунинг учун
педагогик йўналганлик касбий-коммуникатив йўналганлик сифатида қаралиши мумкин ва у
қуйидагиларга йўналганликни назарда тутади: мулоқот субъектларининг қадриятига
(ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам); бевосита мулоқот жараёнига (мулоқотга эҳтиёж, атрофдаги
инсонлар билан мулоқотга киришиш истаги); ўзаро муносабатнинг этикет шаклларидан
фойдаланишга.
Инсонпарварлик психологияси руҳидаги педагогик йўналганликни тадқиқ этиш
алоҳида қизиқиш уйғотади (А. Маслоу, К. Роджерс, Д. Дьюи и др.). Шахснинг йўналганлиги
шахснинг ўз-ўзини англаши учун енгилмас интилиши сифатида қаралади. К.Роджерс
ўқитувчи қадриятлари муаммосини унинг шахсининг таъкидловчи таълими мавқеида таҳлил
қилади, у бу маънода педагогик йўналганлик билан мос тушади.
К. Роджерс инсон қадриятлари тизимининг зиддиятли табиатини таҳлил қилиб
қуйидагича хулосага келади: инсонлар учун умумий қадриятли интилишлар ўз табиатига
кўра гуманистик ҳисобланади ва инсоннинг ўзини такомиллаштиришдан иборат бўлади;
ижобий (гуманистик) тенденцияларнинг (қадриятларнинг) бутун тизими ўқувчидан
ташқарида эмас, балки унинг ўзида ётади.
Шунинг учун, К. Роджерс фикрига кўра ўқитувчи уни такомиллаштириш учун
шароитларни талаб этиши эмас, балки фақатгина яратиши мумкин. Ўқитувчи шахсининг
инсонпарварлик коммуникатив йўналганлиги тор маънода – ўқитувчи шахсининг
индивидуал ўзига хослигига боғлиқ бўлган касбий аҳамиятли сифат тарзида қаралиши ва
кенг маънода – эмоционал-қадриятли муносабатлар тизими сифатида, уларнинг мазмунига
мос бўлган ўқитувчи шахсининг устунлик қилувчи мотивларини белгиловчи ва ўқитувчини
педагогик фаолиятда ва мулоқотда уларни тасдиқлашга ундовчилар.
Ўқитувчининг инсонпарварлик йўналганлиги асосида мулоқотнинг устун мотивлари –
боланинг ички ва ташқи фаровонлиги ётади. Айнан ўқувчи ривожланишига, унинг
муаммоларига, интилишлари, фикрлари, кечинмаларига устувор қизиқиш ўқувчига
концентрацияни ифодалайди, А.Б. Орлов уни гуманистик марказ деб атайди ва фақатгина
шундай диққат марказига эга ўқитувчигина моҳиятига кўра педагогик касбга энг мос
келишини таъкидлайди.
Айнан гуманистик марказлашиш бўлажак ўқитувчининг коммуникатив ядросининг
ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади, чунки болалар билан тўлақонли,
инсонпарварлик мулоқоти фақатгина ўқитувчида унинг коммуникатив компетентлиги асоси
сифатида ўз характерига кўра коммуникатив ядронинг мавжудлиги шарти билан мумкиндир.
Шахс гуманистик коммуникатив ядросининг ривожланишида мотивлар тизими аҳамиятли
ўрин эгаллайди. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра тарбиячи ва ўқитувчи
мотивацияси ривожланишининг тўртта босқичи мавжуд: тан олинишга, ўз-ъўзини
тасдиқлашга интилиш; тарбия, ўқитиш мазмунига урғу бериш; педагогик иш усулларига
юқори қизиқиш; ўқувчиларни тушуниш ва ривожланишига қизиқишнинг устунлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |