ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
379
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2. Нечиталова Е. В. Информационные технологии на уроках химии. //Химия в школе,
2005. - №3, с. 13 – 15.
3. The
ChemCollective.
Virtual
Lab
Simulator.
[
электронный
ресурс].//
URL:
http://www.chemcollective.org/vlab/vlab.php
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИ КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ
РИВОЖЛАНИШ МЕЗОНЛАРИ ВА ДАРАЖАЛАРИ
Примов Ш. – ўқитувчи, ЖДПИ, Ўбекистон.
Коммуникатив компетентлик инсонлар билан бевосита мулоқот шароитида
шаклланадиган ва амалга оширилаётган инсонлараро мулоқот тажрибасининг ривожланиши
ва англашида намоён бўладиган мулоқот натижалари тажрибаларидир.
Шахслараро тажриба жамоавий шаклланиб ва амалга оширилиб, шу билан бирга
индивидуал ҳисобланади. Мазкур ижтимоий-психологик сифатнинг ижтимоий хусусиятини
инобатга олмаган ҳолда, коммуникатив компетентликни ёпиқ индивидуал тажриба сифатида
тасаввур қилиш хато бўлар эди. Бундан коммуникатив компетентликни шахснинг умумий
ривожланиши жараёнидан ажратиш мумкин эмаслиги аён бўлади. Шахснинг ривожланиши
каби коммуникатив компетентликнинг ривожланиши инсоннинг бутун ҳаёти давомида
кечади. Бундан келиб чиққан ҳолда, коммуникатив компетентликни инсоннинг якуний
тавсифи деб ҳисоблаб бўлмайди.
Коммуникатив вазиятларда иштирок этишга қобилиятлилик инсоннинг маданий,
жумладан маънавий-ахлоқий меъёрларни ва ижтимоий ҳаётнинг қонуниятларини
ўзлаштириши билан ўсиб боради.
Масалан, янги туғилган чақалоқларда ҳис этиш соҳаларида ажойиб қобилият
аниқланди. “Чақалоқ катта инсонни ҳаммадан кўра кўпроқ яхши қабул этади. бевосита
эмоционал мулоқотда кичик инсоннинг кўникмалари ва малакалари такомиллашади” [82,
б.10-13] Ҳақиқатда “болалар коммуникатив малакаларни тезроқ эгаллайдилар” ва бунда агар
ҳар бир ёш учун мулоқотнинг мазмунли жиҳати турлича бўлса, ташқи томонида эса умумий
хусусиятлар кўпдир.
Л.А.Петровскаянинг фикрига кўра “коммуникатив актларни бошқариш воситалари”
инсон маданиятининг ажралмас қисмидир ва уларни эгаллаш ҳамда бойитиш умуман
маданий меросни эгаллаш ва кўпайтириш қонунлари бўйича содир бўлади.
Бизнинг замондошимиз учун коммуникатив тажрибани эгаллаш нафақат бошқа
инсонлар билан бевосита коммуникатив ўзаро муносабат актларида иштирок этишда юз
беради. Инсон адабиётлар, публицистика, театр, кино, оммавий ахборот воситалари
каналлари орқали коммуникатив вазиятлар характери, шахслараро муносабатлар
муаммолари ва уларни ечиш усуллари тўғрисида маълумотлар олади.
Шунинг учун маълум бир умумий коммуникатив компетентлик тўғрисида фикр
билдириш мақсадга мувофиқ бўлиб, у ихтиёрий инсонга хос ва етарлича ўз-ўзидан беихтиёр
ривожланади, мазкур жараёнга махсус таълим таъсир этиши бундан истиснодир: мактабда
мулоқот давралари; шахслараро мулоқот тренинглари; мулоқот маданияти ва этик
грамматика дарслари.
Аммо ижтимоий-перцептив соҳанинг “тили”ни ўз-ўзидан беихтиёр эгаллаш давомида
коммуникатив ҳатти-ҳаракатларнинг йўналишида жавоб берувчи ноадекват когнитив
тузилмалар юзага келиши мумкин.
Бундай вазият кундалик ўзаро муносабат соҳасида, айниқса касбий педагогик
мулоқотда нотўғридир. Агар биринчи ҳолатда бу мулоқот бўйича шерикларнинг бир-
бирларини тушунмасликларига олиб келса, иккинчи ҳолатда педагог фаолиятини нафақат
Do'stlaringiz bilan baham: |