ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
377
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
3.
C.M.Khairnar : Advance Pedagogy :Innovative methods of teaching and
Learning From : International journal of information and Education Technology : Vol.5
No.111, November-2015.
ТАБИЙИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Примкулова А.А.– катта ўқитувчиси, Бакиева Ф.Р.- ўқитувчи, ТДПУ, Ўзбекистон.
Бугун кунда тараққиёт йўлидан илдам қадамлаб бораётган мамлакатимизда таълим
тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унга илғор педагогик ва замонавий
технологияларни жорий этиш, таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига
кўтарилган.
Ахборот
технологияларининг
ҳозирги
ривожланиш
тенденцияси
ҳамда,
республикамизда қабул қилинган бир қатор фармон ва қонунлар, хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада такомиллаштириш ва
ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этиш ҳақида»ги фармони, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорлари таълим жараёнига ҳозирги замон техник воситалари, хусусан, компьютер, ахборот
техникаси ва технологияларини жорий этиш заруриятини юзага келтирди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг 4.10 банди “Таълим тизимининг яхлит
ахборот маконини вужудга келтириш” деб номланган бўлиб, унда замонавий ахборот
технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютер тармоқлари негизида таълим
жараёнини ахборот билан таъминлашни ривожлантириш кўзда тутилган. Бу эса ўз навбатида
таълим тизимидаги барча фанларни ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда таълимга ахборот
технологияларини жадал татбиқ этиш, таълим жараёнини компьютерлаштириш етакчи
педагогик-услубий ғояга айланган.
Биз қуйида кимё фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш
масалаларига тўхталмоқчимиз.
Химияни ўқитишга мўлжалланган бир қатор дастурий воситалар ишлаб чиқилган
бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ўз вазифалари мавжуд. Масалан, химиявий элементлар
характеристикасини ёритишда Table дастуридан, химиявий ҳисоблашларни бажариш учун
Chemical
Calculatorдан,
молекуляр
структураларни
моделлаштириш
учун
ChemSW Chemsite v.3.01 дастуридан фойдаланиш мумкин.
Анъанавий таълимда кимё фани бўйича олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва
амалий кўникмаларни ҳосил қилиш учун хизмат қилувчи лаборатория машғулотларига катта
аҳамият берилади. Лекин улар лаборатория жиҳозларининг, асбоб-ускуналарнинг етарли
эмаслиги, реактивларнинг ноёблиги, баъзида мукаммал ўқув-лаборатория базаси мавжуд
бўлганда ҳам ўқув режасида ажратилган аудитория соатлари доирасида лаборатория
ишларини амалга ошириш қийинлиги, кўп вақт талаб қилиниши сабабли кутилган натижани
бермайди. Бундай муаммоларни ўқув жараёнига виртуал лабораторияларни киритиш йўли
билан бартараф қилиш мумкин.
Дастлабки виртуал лабораториялардан бўлган Chemlabнинг энг биринчи версиялари
1974 йилларда ишлаб чиқилган эди, янги версиялари доимий янгиланиб, такомиллашиб
бормоқда. Бу дастурда асосан иллюстратив характердаги ишларни бажариш мумкин. Унда
қадамма-қадам матнли кўрсатмалар, эксперимент ўтказиш майдонида кимёвий жараёнлар
намойиш этилса, уларнинг ҳар бирига оид қадамма-қадам матнли тушунтиришлар,
кўрсатмалар бериб борилади. Chemlab билан деярли бир хил дастурий восита Virtual
Do'stlaringiz bilan baham: |