ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
378
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Chemistry Laboratory АҚШнинг Carnegie Mellon Университети томонидан ишлаб
чиқарилмоқда. Crocodile Chemistry дастури Crocodile Clips компанияси ишлаб чиқарилмоқда.
Унинг асосида россиялик олимлар янги “Yenka” дастурини тавсия этмоқдалар. Бу виртуал
лабораториялар анорганик кимёдан кўплаб экспериментлар ўтказиш имконини беради.
Crocodile Chemistry виртуал лабораторияси дастурий комплекс бўлиб, фойдаланувчи
ҳар хил турдаги кимёвий идишлардан фойдаланиб, турли реактивларни ўзаро аралаштириб
кимёвий реакцияни кузатиши мумкин. Кимёвий реакция вақтида реактивларнинг ранги,
моддалар улушини, кимёвий реакция формулаларини махсус ойнада кўриш имконияти
дастурнинг афзалликларидан биридир. Crocodile Chemistry дастуридан фойдаланиб,
Менделеев жадвалида мавжуд бўлган барча элементларнинг кимёвий ва физикавий
хусусиятларини ўрганиш мумкин. Одатда, кимёвий реакциялар рўй бериш вақтида реакцияда
қатнашаётган молекулаларнинг бошқа молекулаларга айланиш жараёнини кузатишнинг
иложи йўқ. Лекин бу дастур орқали кимёвий модданинг бошқа моддалар билан реакцияга
киришиш жараёнида молекулаларнинг динамикасини ҳам кузатиш мумкин бўлади.
“Crocodile Chemistry” имкониятларидан фойдаланиб, кўплаб кимёвий жараёнларни
моделлаштириш, турли реакцияларни ўтказиш, ва энг асосийси, буни хавфсиз амалга
ошириш мумкин. Дастур молекуланинг фазодаги тузилиш модели ва динамикасини
кўришда, уларнинг энергетик ва квант кимёвий характеристикаларини ҳисоблашда ҳам
қулай.
Crocodile Chemistry виртуал лабораторияси тажрибалар ўтказиш ва фанни кўргазмали
ва қизиқарли тарзда ўрганиш учун идеал муҳит бўлиб ҳисобланади, дарсларда ўқувчилар
фаоллигини оширади. Виртуал лаборатория ишларини маъруза вақтида ҳам намойиш қилиш
мумкин. Бунда маъруза ва лаборатория машғулотлари ўртасидаги тўсиқлар олиб ташланиши
натижасида ўқитиш самарадорлиги ва сифати ортади.
Интерактив виртуал реаллик оддий экспериментлар билан бир қаторда мураккаб
экспериментларни ҳам ўтказиш имкониятини беради.
Яна бир афзаллик жиҳати шуки, ўқувчилар тажрибаларни кўп марта такрорлаб бажариб
кўришлари мумкин, бу эса ўрганилаётган кимёвий жараёнларнинг чуқур ўзлаштирилишига
олиб келади.
Crocodile Chemistry муҳитида
моделлаштирилган кимёвий реакция
жараёни:
Таъкидлаш
жоизки,
педагоглар
сўнгги йилларда ўқувчиларнинг табиий-
илмий фанларга, хусусан, кимё, физика
каби фанларга қизиқиши тобора камайиб
бораётганлиги ҳақида бонг урмоқдалар.
Шу нуқтаи назардан, компьютерли
моделлаштириш
ва
кенг
маънода,
замонавий
ахборот-коммуникацион
технологияларидан таълим жараёнида
фойдаланиш
ёшларда
табиий-илмий
фанларни
ўрганишга
мотивацияни
оширишга, ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали фан соҳасини
чуқур ўзлаштирилишига, уларда АКТ билан ишлаш кўникмаларини такомиллаштиришга,
ахборот-коммуникативлик компетентлигини шакллантиришга замин яратади.
Фойдаланилган манбалар:
1. Макошина В. Н. Мещерикова Е. В. Использование компьютеров в обучении химии. //
Химия. Методика преподавания в школе, 2002. - №6, с. 55 – 60.
Do'stlaringiz bilan baham: |