Прионлар – инфекцион оқсиллар бўлиб, ўзида нуклеин кислота сақламайди, улар анамалияга учраган учламчи структурага эга бўлган оқсиллардир. Улар ўлимга олиб келадиган нейродегенератив касалликларни келтириб чиқаради.
Вирусларнинг юқиш йўллари.
Viruslar organizmga har xil yoʻllar bilan kiradi, mas., Viruslar oʻsimlik hujayralariga chetdan faqat ular shikastlanganida kirishi mumkin. Gripp Viruslar va b.da hujayra qobigʻini buzish xususiyatiga ega boʻlgan fermentlari bor. Viruslar organizmga kirgach, infeksiyanint latent yoki yashirin davri boshlanadi. Koʻpgina Viruslar hujayralarda toʻplanib, hujayra ichida oʻziga xos tarkibiy qismlar hosil qiladi (qarang Virusli granullyoz). Viruslar bilan zararlangan oʻsimliklar, odatda, butun hayoti davomida infeksiya oʻchogʻi boʻlib qoladi. Viruslar ekologik, biologikva b. omillar taʼsirida vujudga keladigan kuchli oʻzgaruvchanlikka ega. Viruslar tabiatda keng tarqalgan boʻlib, ular juda koʻp xoʻjayinga ega. Asosan, soʻruvchi hasharotlar, kanalar va nematodalar bilan tarqaladi. Baʼzi Viruslar urugʻlar orqali tarqaladi va deyarli barcha Viruslar kasal oʻsimlik jinssiz koʻpaytirilganda avlodga oʻtadi. Viruslarning patologik taʼsiri xilma-xil boʻlib, asosan, ularning koʻpayishidan xoʻjayin organizmida yuz beradigan oqsil va nuklein almashinuvining buzilishi bilan belgilanadi (qarang Virusli kasalliklar). Viruslarni virusologiya fani oʻrganadi.
Ўсимлик вирусларининг тарқалиши.
Osimlik viruslarining tarqalishi. Osimliklar virusli kasalliklarining rivojlanishi va tarqalishi ko’p jihatdan tashqi sharoitga bog’liq. Ko’pincha biror temperatura virusli kasalliklarning mavsumiy va geografik tarqalishini belgilaydi. Temperatura infektsiya tarqalishiga, kasallik belgilari (simptomlari) namoyon bo’lishi harakteriga ta’sir ko’rsatadi. Temperatura sharoiti virus tashuvchilar soniga ta’sir etishi mumkin, bu esa o’z navbatida, o’simliklarning zararlanishida o’z ifodasini topadi, kasallik belgilari harakteriga va o’simliklarning zararlanishi darajasiga ta’sir etadi.
Tamaki temperatura mo’tadil (10° dan yuqori) bo’lganda mozayka virusi bilan eng ko’p zararlanadi, temperatura ortishi bilan zararlanish darajasi pasayadi, 35° da esa kasallik alomatlari (simptomlari) yashirin holatda bo’ladi. Temperaturaga qarab simptomlar turi ham o’zgarishi mumkin.
Yorug’lik ta’siri ham simptomlar namoyon bo’lishida o’z ifodasini topishi mumkin. Odatda, sust yorug’lik tamaki nekrozi virusiga ta’sir etib, nekroz avj olib ketishiga sabab bo’ladi. Natijada tamaki barglari qurib qoladi. Ba’zi virusli kasalliklarda kuzatiladigan mavsumiy rivojlanish ko’pincha yorug’lik kuchining har xilligiga bog’liq. Yorug’lik zararlanish intensivligiga, uning rivojlanishiga, viruslar o’simliklarga keltiradigan zararhing kam-ko’pligiga ta’sir etadi.
Умурқали ва умуртқасиз ҳайвонлар вирусларининг тарқалиши.
25 Umurtqasiz hayvonlar viruslarining tarqalishi.
Ba’zi viruslar filogenetik barerni еngib o‘tish qobiliyatiga ega bo‘lib, faqatgina odam va umurtqali hayvonlar organizmida emas, balki umurtqasizlar (kanalar, chivinlar, iskaptoparlar va boshqalar) organizmida ham ko‘payadi. Bunday viruslarga: bunyaviruslar, togaviruslar, flaviviruslar, rabdoviruslarning ayrim avlodlari, arenoviruslar va reoviruslar kiradi. Bu viruslar uchun bo‘g‘imoyoqlilar ham tabiiy xo‘jayin, ham infeksiya tashuvchi bo‘lib hisoblanadi. Bunday viruslar arboviruslarning ekologik guruhini tashkil etadi.
26 Umurqali Bir zanjirli RNKning replikatsiyalanishi.
Ko‘paytirish va reproduksiyasi. Gripp viruslari tovuq embrionining amniotik va allantois bo‘shliqlarida, maymun, odam embrionlarining buyragidan tayyorlangan birlamchi hujayra kulturalarida yaxshi ko‘payadi, natijada hujayraga virusning kuchsiz patogen ta’siri kuzatiladi. Gripp viruslari epitelial hujayralarning glikoprotein retseptorlariga birikadi, retseptor endotsitoz yo‘l bilan hujayraga kiradi. Hujayra yadrosida virus genomining transkripsiya va replikatsiyasi amalga oshadi. Bunda RNK fermentlari aRNK sifatida ribosomalarga uzatiladi va u еrda virusga xos oqsillar sintez qilinadi. Virus hujayradan kurtaklanish yo‘li bilan chiqib ketadi.
Бижғиш жараёни ва унинг микробиологик асосларини ўрганиш.
Бижғиш. Бижғиш – оксидланиш ва қайтарилиш жараёни бўлиб, АТФ ҳосил бўлишига олиб келади. Бижғишда водородни донори ва акцептори ролини (ёки уларга тўғри келадиган электронларни) одатда бижғиш жараёнида ҳосил бўладиган органик бирикмалар ўйнайди. Демак, бижғиш ички оксидланиш-қайтарилиш жараёнидир. Бижғишда субстрат охирги маҳсулотгача парчаланади, уларни бижғишда ҳосил бўладиган моддаларини суммаси худди бижғийдиган моддаларни оксидланиш даражасидагидек бўлади. ҳосил бўлган маҳсулотлар жуда ҳам оксидланмаган ва жуда ҳам қайтарилмаган бўлиши керак. Кўпинча бижғиш жараёнида микроорганизмлар углеводларни ва бошқа моддаларни (органик кислоталар, аминокислоталар, пуринлар ва пиримидинларни) ишлатади. Бижғишда АТФ ҳосил бўлиши субстратни фосфорирланиши йўли билан боради. Бижғиш жараёни облигат анаэроб ёки фақат анаэроб шароитда боради. Пастерни тасдиқлашича бижғиш – кислородсиз ҳаётдир. Ҳозирги дунёқараш бўйича тирик организмлар Ер атмосферасида ҳали кислород пайдо бўлмасдан аввал ҳосил бўлган, шунинг учун ҳам бижғишни энг содда биологик оксидланиш деб қараб, керакли энергияни озиқа моддалардан анаэроб шароитда олган. Ҳозирги кунда бижғишни жуда кўп типлари мавжуд. Ҳар бир бижғиш типи айрим гуруҳ микроорганизмлар томонидан амалга оширилиб специфик маҳсулотлар ҳосил бўлади. Бижғишни кўп турлари халқ хўжалигида катта аҳамиятга эгадир. Ҳар қандай бижғиш икки босқичда ўтадиган жараён деб қараш мумкин. Биринчи босқич (глюкозани пировиноград кислотага айланиши) глюкозани углерод занжирини узилиб икки жуфт водород атомини ажралиши босқичидир
Иккинчи (қайтарилиш) босқичи водород атомларини пироузум кислотасини ёки ундан ҳосил бўлган маҳсулотларни қайтарилишига ишлатилишидир.
Спиртли бижғиш жараёнини амалга оширувчи микроорганизмлар.
Сут кислотали бижғишни амалга оширувчи микроорганизмлар.
Мой кислотали бижғиш. Рушман озуқа муҳитининг таҳлили.
Клетчатканинг аэроб парчаланиши. Гетченсон ва Клейтон озуқа муҳитининг таҳлили.
Фитопатоген вирусли касалликларнинг белгилари.
Одам ва ҳайвонларнинг вирусли касалликлари аломатлари.
Вирусларнинг тарқалиши ва келтирган зарарини аниқлаш.
Вирусларнинг юқиш йўллари.
Инсоният тариҳида вирусларнинг роли
Қадимда шимолий ва жанубий Америка аҳолисининг 95% “Европа” вируслари- қизамиқ ва чечакдан вафот этган. Чечак вируининг биринчи эпидемияси 1 асирда Европада, иккинчиси эса 17 асрда барча қиталарда кузатилган. Масалан, Шимолий Американинг Массачусетс штатида(1617-1619 йй.) аҳолининг ўндан тўққиз қисми, Испанияда (1707 й.) чечак эпидемиясидан сўнг 57000 одамдан 17000 одам қолади, Истҳем шаҳрида (1763 й.) 1331 та одамдан 4 киши қолади.
1500 йилларнинг охирларида ранги ўзгарган лолалар жуда қадирланган ва одамлар орасида “Tulipomania” (Лоламания) авжига чиққан;
1918 йилда грипп вируси оқибатида 20 миллион одам ҳалок бўлган;
XX-XXI асрга келиб эса грипп, ОИВ, Гепатит В, Гепатит С, Эбола вируси, Коронавирус каби вирусларда азият чекмоқда;
Вирусология фанинг пайдо бўлиши.
Вирус касалликлари одамзод пайдо бўлган вақтдан бери мавжуд. Вирусология жуда ёш фан бўлиб унинг тарихининг бошланганига 100 йилдан ошди холос. Бу фан ўзига хос ривожланиш тарихига эга, чунки вирусларнинг очилишидан анча илгари улар қўзғатадиган касалликлар ўрганилабошлаган. Улар кўпгина тарихий материалларда ўз аксини топган. Жумладан, Эдуард Дженнер-нинг(1749-1823) Чечак ва Луи Пастернинг (1872-1895 йй.) қутириш касаллиги бўйича қилган ишлари бунинг яққол исботидир.
Авваллари вирус (virus лотинча сўз бўлиб – заҳар деган маънони англатади) “юқумли касалликлар заҳари” ёки “чечакка ўхшаш касаллик қўзғатувчи заҳар” деган маънони билдирган. Дастлаб, 1798 йилда Эдвард Дженнер томонидан тасвирлаб берилган.
Вирусологиянинг ривожланишини шартли равишта 4 даврга ажратиш мумкин:
Вирусология ривожланишининг І ва IІ даври.
I давр энг қадимги дунё ва 1892 йил яъни вируслар аниқлангунча бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда вирусология фан сифатида мавжуд бўлмаган ва барча тадқиқоталар эмперик равишта олиб борилган. Бу даврда Л.Пастер Қутириш билан шуғулланган ва биринчи вирусли касалликка қарши вакцина яратган. Бироқ у вирусларнинг моҳиятини очиб бераолмаган. Шунингдек Э. Дженнер Чечакка қарши вакцинацияни таклиф қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |