Вирусологиядан саволлар рўйхати
Азотнинг табиатдаги айланиши.
Ер юзидаги барча тирик организмлар қачонлардир ўлик материядан ҳосил бўлган, шу билан бирга ўлик материядан кескин фарқ қилади, лекин у билан доим муносабатда бўлади. Яъни жонсиз ва жонли табиатдаги ўзгаришлар доимий ва узлуксиздир, моддалар бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туради, органик моддалар ҳосил бўлади, улар яна парчаланиб туради. Бу оддий моддаларнинг кичик биологик айланиш доирасидир. Бу доирада тирик моддани ташкил этган химиявий элементлардан С, N, S, Р нинг табиатда айланиши муҳим аҳамиятга эга, чунки бу элементлар оқсил таркибига киради. Ўсимликлар атмосферадаги эркин азотни ва органик моддалар - таркибидаги азотни ўзлаштира олмайди. Улар фақат минерал холдаги азотли бирикмалардан: аммонийли ва азотли тузлардан фойдаланади, холос. Агар подзол тупроқлар ҳайдалма қатламининг 1 гектарида 6000кг азот бўлса, шундан ўсимликлар ўзлаштира оладигани 1 % ни ташкил этади. Лекин бу азот экинлардан ҳатто бир марта яхши ҳосил олиш учун ҳам етмайди. Демак, ер юзида ҳаёт давом этиши учун ўсимликлар ва ҳайвонлар томонидан ҳосил бўлган органик моддалар доим парчаланиб туриши керак. Органик моддаларнинг парчаланишида микроорганизмларнинг роли ниҳоятда катта. Улар ҳаёт процесси натижасида органик моддаларни парчалайди ва СО2, Н2О, NН3, NO3, S, Р ва бошқа анорганик моддалар ҳосил қилади, бу моддалар яна айланиш доирасига ўтади. Табиатда моддалар доим ва узлуксиз айланиб туришини В. Л. Омелянский таъкидлаб ўтган. Табиатда азот заҳираси жуда кўп, ҳаво таркибида 4 ]5 қисмни азот ташкил этади. 1га ер устидаги ҳавода 80000 т азот бўлади. Ер юзида яшаб турган организмлардаги азотнинг миқдори 20 - 25 миллиард тоннани ташкил этади. Подзол тупроқлар ҳайдалма қатламининг 1 гектарида 6 т, қора тупроқларда 18 т азот бўлади. Микроорганизмларнинг айримлари органик моддаларни парчалаб, минерал моддалар ҳосил қилади. Бу минерал моддаларни ўсимликлар ўзлаштиради, иккинчи томондан азотфиксаторлар ҳаводаги азотни ўзлаштириб, ундан органик моддалар синтезлайди. Шундай қилиб, азот табиатда айланиб юради. Азотнинг табиатда айланишида: аммонификация, нитрификация, денитрификация ва азотофикация процесслари боради.
Azot barcha tirik organizmlarning omon qolishi uchun muhim bo'lgan asosiy oziq moddalardan biridir. Bu ko'plab biomolekulalarning, jumladan oqsillar, DNK va xlorofillning zarur tarkibiy qismidir. Azot atmosferada dinitrogen gazi (N2) sifatida juda ko'p bo'lsa-da, u ko'pchilik organizmlar uchun bu shaklda deyarli mavjud emas. Azot dinitrogen gazidan ammiakga (NH3) aylantirilgandagina u o’simliklar o’zlashtiraoladigan holatga keladi.
Аммонификация жараёни.
Аммонификация процесси. Ўсимликлар ва ҳайвонлар қолдиғида жуда кўп миқдорда органик моддалар бўлади. Уларнинг минерал моддаларга айланиши ўсимликларнинг азот билан озиқланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Оқсилларнинг чириши процессида NН3 ҳосил бўлгани учун 118 аммонификация процесси дейилади. Чириш процесси аэроб ва анаэроб шароитда бораверади, лекин аэроб шароитда тезлашади. Чиритувчи микроорганизмлар группасига хилма-хил бактериялар мисол бўлади. Анаэроблардан энг кенг тарқалгани Clostridum putrificus бўлиб, таёқча шаклида, узунлиги 5-6 мкм, диаметри 0,6-0,8 мкм, перитрих типда хивчинланган. Спора ҳосил қилганда ҳужайраси барабан таёқчаси шаклига киради. Бу бактерия асосан оқсилларни парчалайди. Патоген чиритувчи бактерияларга қоқшол касаллигини келтириб чиқарувчи В.tetani мисол бўлади. Факультатив анаэробларга ичак таёқчаси - Eschirichia coli ва протей таёқчаси - Вас. proteus vulgaris мисол бўлади. Перетрих типда хивчинланган ҳаракатчан, узунлиги 1-3 мкм, диаметри, 0,5-1 мкм га тенг. Вас. mesentericus, Вас. subtilis, Вас. mycoides, Вас. megaterium оқсилларни аэроб шароитда парчалайдиган бактериялардир. Буларнинг ҳаммаси спора ҳосил қилади (53- расм). Кичик таёқчасимон Pseudomonas fluorescens спора ҳосил қилмайди.
Оқсиллар парчаланганда сув, карбонат ангидрид, аммиак, водород сульфид, метилмеркаптан (СН3SН) ҳосил бўлади. Ёқимсиз ҳидли индол, скатол ҳам ҳосил бўлади. Бунда оқсилларга энг аввал протеолитик ферментлар таъсир этиб, пептонлар, полипептидлар ва аминокислоталар ҳосил қилади. В. Н. Шапошников кўрсатганидек, оқсилларнинг парчаланиши икки йўл билан боради: биринчидан, аминокислоталар бактериялар танасининг тузилиши учун сарфланади; иккинчидан, аминокислоталардан углерод манбаи сифатида фойдаланилади. Бу процессда ҳосил бўлган ортиқча NН2 группа NН3 га айланади ёки NН3 органик кислоталар билан боғланади: RCH(NН2)COOH nСО2 + mН2О + NН4ОН ёки реакция охирига етмасдан баъзи кислоталар ёки спиртлар ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, аланин аминокислотасидан пироузум кислота ва аммиак ҳосил бўлади: 119 СН3(NН2)СООН + О2 → СН3СОСООН + NН3 аланин пироузум кислота аммиак ёки аланин аминокислотасидан сут кислота ва аммиак ҳосил бўлиши мумкин: СН3СН(NН2)СООН +Н2О →СН3СН(ОН)СООН + NН3 аланин сут кислота аммиак Тупроқда органик моддаларнинг парчаланиш процесси иқлим шароити, тупроқ намунаси ва қўлланилган агротехника усулларига боғлиқ ҳолда турлича бориши мумкин. Масалан, Ўрта Осиёнинг бўз тупроқларида аммонификация жуда тез боради, чунки температура анча юқори ва баҳорда намлик етарли бўлади. Аксинча, Шимолий районларда температура паст бўлганлиги учун бу процесслар жуда секин боради, қора ва каштан тупроқли зоналарда ҳам органик моддаларнииг парчаланиши секин боради. Оқсилларнинг парчаланиши учун оптимум температура 25—30°С бўлиши, шунингдек, парчаланадиган маҳсулотда етарли даражада намлик бўлиши керак.
Аммонификация натижасида оқсиллар парчаланганда сув, карбонат ангидрид, аммиак, водород сульфид, метилмеркаптан (СН3SН) ҳосил бўлади. Ёқимсиз ҳидли индол, скатол ҳам ҳосил бўлади. Бунда оқсилларга энг аввал протеолитик ферментлар таъсир этиб, пептонлар, полипептидлар ва аминокислоталар ҳосил қилади.
Аммонификацияда оқсилларнинг парчаланиши икки йўл билан боради: биринчидан, аминокислоталар бактериялар ҳужайрасининг тузилиши учун сарфланади; иккинчидан, аминокислоталардан углерод манбаи сифатида фойдаланилади. Бу процессда ҳосил бўлган ортиқча NН2 группа NН3 га айланади ёки NН3 органик кислоталар билан боғланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |