«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet9/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Касаллик тарихи варақаси касал ҳайвонларни стационар шароитда даволаган пайтларда асосий клиник хужжат ҳисобланади. Варақа касал ҳайвонда ўтказиладиган клиник текширишлар ва кузатишларни ҳисобга олиб борадиган бошланғич ҳужжат ҳисобланади. Варақа касалликнинг кечиши, касал ҳайвонинг аҳволи ва уни даволаш ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттиради. Касаллик тарихи варақасидаги барча ёзувлар қисқа ва аниқ ёзилган бўлиб, касалликнинг кечишини тўлиқ ёритиб бориши керак.
Варақанинг жилдига ветеринария ташкилотининг номи ва манзилгоҳи, варақанинг тартиб рақами ёзилади. Бу рақам касал ҳайвонларни қайд этиш журналидан олинади.
Варақа қуйидаги қисмлардан иборат: 1. Қайд этиш графасида касал ҳайвоннинг индивидуал маълумотлари, ҳайвон эгасининг манзили ва касал ҳайвоннинг клиникага келтирилган ва ундан чиқарилган вақти қайд этилади.

  1. Анамнез - графасида касал ҳайвоннинг ҳаёти (a.vitae) ва касаллиги (a.morbi) тўғрисидаги анамнез маълумотлар қайд этилади. Бу маълумотлар касаллик диагнозини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

3. Умумий текширишлар - графасига касал ҳайвоннинг габитуси, тана ҳарорати, тери ва тери қопламаси, шиллиқ пардалар ва лимфа тугунларини текшириш натижалари батафсил ёзилади.
4. Тизимлар бўйича текширишлар - графасида ҳар бир тизим аъзоларини осмотр, пальпация, перкуссия, аускультация усуллари ёрдамида бирма-бир текшириш натижалари қайд этилади.
Юрак-қон томир тизимини текширишда юрак соҳасидаги ўзгаришлар, юрак уриши кучи ва сони, юрак тонлари, юракнинг иш ритми ва ундаги патологик шовқинлар, пульснинг тўлиши ва юрак ҳаракати билан мос келиши ва қон босими аниқланади.
Нафас аъзоларини текширишда нафас сони, нафас типи, нафас ҳаракатларининг симметрияси, бурун шиллиқ пардасининг ҳолати ва ундаги оқманинг характери аниқланади. Кўкрак қафаси аускультация ва перкуссия қилинади.
Ҳазм тизимини текширишда иштаҳа, озиқани чайнаш ва ютиш, кавш, катта қорин деворининг ҳаракати, ичак перстальтикаси, қатқорин, ширдон ва тўрқорининг ҳолати аниқланади.
Айириш тизимини текширишда сийдик ажратиш позаси, бир мартадаги сийдик миқдори, сийдик ажратиш сони, сийдикнинг физик ва кимёвий хусусиятлари аниқланади.
Асаб тизимини текширишда оғриқ ва тактил сезувчанлиги, оғиз, қулоқ, лаб ва кўзларнинг таъсирот пайтидаги ҳолати, ҳаракат мувозанатининг бошқарилиши, фалаж ва ярим фалажлар, марказий асаб тизимининг қўзғалганлиги ёки тормоз ҳолати аниқланади.
5. Касалликни ўзига ўхшаш бошқа касалликлардан фарқлаш мақсадида серологик, аллергик реакциялар каби махсус текширишлар ўтказилиши мумкин.
6. Лаборатория текширишлари. Қон, сийдик, сут ёки ошқозон, катта қорин шираси махсус усуллар ёрдамида керакли кўрсаткичларга текширилади.
7. Барча текширишлар маълумотлари асосида диагноз маълум бўлгач, касал ҳайвон ҳар куни эрталаб ва кечқурун клиник текширишлардан ўтказилиб турилади ва даволаб борилади. Натижалари касалликнинг кечиши ва уни даволаш графасига ёзиб борилади .
8. Ҳарорат графасига клиник текширишлар натижасида олинган кунлик рақамли маълумотлар график ҳолида тасвирлаб борилади.
9. Эпикриз - касаллик тарихи варақасидаги энг асосий бандлардан ҳисобланади ва касал ҳайвон ҳақидаги врачнинг умумлаштирилган хулосасини ўзида акс эттиради. Эпикриз графасини тўлдиришда қуйидагилар ёритилиши керак:
-касаллик таърифи ва касаллик сабаблари;
-касалликнинг ривожланиш механизми;
-клиник белгилари (симптоматика, синдроматика, семиотика);
-диагноз ва дифференциал диагнози;
-даволаш, даволашда ишлатилиган дориларнинг таъсир механизмлари,
дозалари, касаллик оқибати;
-профилактика тадбирлари бўйича тавсиялар.

3-машғулот. ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.





Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish