«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet11/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Иқтисодий самарадорлик тамойили. Ветеринарияда даволаш ишлари иқтисодий жиҳатдан ўзини қоплаши зарур. Шунинг учун диагноз ўз вақтида аниқланиши, касал ҳайвонни даволаш ёки асосий подадан чиқариш лозимлиги тўғрисида тегишли хулоса чиқарилиши лозим. Масалан, йирингли-некротик пневмония, жигар циррози, травматик перикардит, ўпка эмфиземаси каби касалликларда қайта тикланмайдиган органик ўзгаришлар кузатилади.
Ветеринария терапиясининг воситалари. Маълумки, касалликларни даволашда турли хилдаги дорилар ва даволаш воситаларидан фойдаланилади.
Дорилар - деб ўсимлик, ҳайвонот оламидан олинадиган, микроб ва замбуруғлар маҳсулотлари ёки кимёвий моддалардан тайёрланган ва даволаш мақсадида ишлатиладиган препаратларга айтилади.
Даволаш воситалари деганда даволаш мақсадида ишлатиладиган ва организмга механик, физикавий, кимёвий ёки биологик хусусиятли таъсир кўрсатадиган асбоб-ускуналар ва воситалар тушунилади. Массаж, моцион, компресслар, физиотерапия усуллари, диетотерапия кабилар даволаш воситалари ҳисобланади.
Терапия усуллари. Дорилар ва даволаш воситаларидан оқилона фойдаланишга терапия усуллари деб аталади. Ўзининг мақсад ва вазифалари ёки таъсирига кўра, терапия усуллари қуйидагича таснифланади:
Этиотроп усул. Бу усул касалликнинг сабабини йўқотишга қаратилган бўлиб, касалликнинг қўзғатувчиси организмда мавжуд бўлиб, ўз таъсирини давом эттираётган пайтда қўлланилади. Махсус қон зардоблари, антибиотиклар ва химиопрепаратларни қўллаш касаллик чақирувчиси бўлган микроорганизмларни ўлдиради ва шу йўл билан этиотроп таъсир этади.
Патогенетик усул этиотроп усул билан биргаликда, аъзолар ва тўқималар бузилган функцияларини қайта тиклаш ва ички муҳитни меъёрлаштириш ва организм иммунобиологик хусусиятларини ошириш мақсадларида, кўпинча этиологик омилларнинг таъсири тугугандан кейин қўлланилади. Шамоллаш, синиш-чиқиш, лат ейиш, совуқ ўриши ва бошқалар патогенетик усул билан даволанади. Бунда албатта касалликнинг кечиши (ўткир, ярим ўткир, сурункали) ва қайси босқичда ривожланаётганлиги ҳисобга олинади. Масалан, катарал бронхопневмониянинг ўткир кечишида антибиотиклар ва кальций хлорид эритмаси қўлланилса, сурункали кечишида эса физиотерапия усуллари ва натрий хлориднинг гипертоник эритмаларидан фойдаланилади.
Патогенетик усул касал ҳайвон организмининг ҳимояланиш кучларини патологик жараённи йўқотишга жалб этиш ва стимуллашга қаратилган бўлади. Патологик механизмларни йўқотиш ёки пасайтириш билан патогенезга тескари жараён - саногенезни маъромлаштиришга эришилади, ва бу билан ҳайвоннинг соғайиши таъминланади.
Патогенетик воситалар организмга гуморал, марказий ва вегетатив нерв тизими орқали, иммунобиологик ҳимояланиш жараёнларини фаоллаштириш орқали мураккаб таъсир этади.
Патогенетик терапияга табиий ва сунъий ёруғлик нурлари, сув билан даволаш муолажалари, компресслар, қитиқловчи воситалар (тери қопламасига скипидар, камфора мойи кабиларни суртиш, горчичниклар, бонкалар қўйиш, массаж, электротерапия), тўқима ва аъзолар функциясини стимулловчи, балғам кучирувчи, сурги ва перистальтикани кучайтирувчи, сийдик ва ўт ҳайдовчи, ошқозон ва ичаклар секрециясини кучайтирувчи дориларни қўллаш мисол бўлади.
Патогенетик терапияда носпецифик стимулловчи усуллар асосий ўринни эгаллайди. Ветеринария амалиётида бу усуллардан серотерапия, гемотерапия, лизатотерапия, цитотоксинотерапия, гаммаглобулинотерапия, тўқима препаратлари билан даволаш кенг қўлланилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish