Текширишнинг бориши. Центрифуга пробиркаларига 3 мл қон зардоби (ёки плазма), 3 мл 1 н. КОН нинг спиртдаги эритмаси солинади. Ингичка шиша таёқча ёрдамида пробиркадаги суюқлик бир хилдаги аралашма ҳосил бўлгунча кузатилади ва гидролизланиш учун 60°С ҳароратда 20 дақиқа давомида сув хаммомига қўйилади. Кейин пробирка музли сувда 10 дақиқа давомида совитилади ва унинг таркибида ксилол-октан аралашмаси, А витамини ва каратиноидлар сақловчи юқориги қавати шприцли пипетка билан сўриб олиниб, қалинлиги 10 мм келадиган кварц кюветага солинади.
Назорат кюветасига фақат ксилол-октан аралашмаси солинади ва тажриба кюветаси билан бир қаторда калориметрланади. Каротин 460 нм, А витамини 328 нм тўлқин узунлигида аниқланади. Бунинг учун намуналар пипетка ёрдамида кюветадан пирекс шишасидан тайёрланган пробиркаларга ўтказилади, пробиркалар оғзига тиқин қўйилиб, 30 см узоқликда 1 соат давомида ПРК - 4 лампаси билан ёритилади. Пробиркаларни совитиш учун стол вентилятори ишлатилади. Ёритилгунча ва ёритилгандан кейинги калориметрлаш фарқига қараб қон зардобидаги А витамини концентрацияси аниқланади.
Ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
1) Каротин, мг% = Е460 х 480 , бу ерда:
Е460 - 460 нм тулқин узунликда эритманинг экстенцияси; 480 - каротин учун коэффициент.
2) А витамин, мкг% = (Е328 ёритилгунча - Е328 ёритилгандан кейин) 637, бу ерда: Е328 - 328 нм тулқин узунликда эритманинг экстинцияси; 637 - ретинол учун коэффициент.
Клиник аҳамияти. Каротин ва А витаминининг ўзлаштирилиши ичакда амалга ошади. Каротиннинг 1/3 - 1/4 қисмигина ўзлаштирилади ва унинг 1/7 қисми А витаминига айланади. А витаминнинг 25-50 фоизи жигарга ўтади.
Ўта оқсилли озиқлантириш, организм В12 витамини билан яхши таъминланганда ва антиоксидантлар қўллаганда каротиндиоксигеназа фаоллиги ошади, марказ бўйича парчаланувчи каротин молекулаларининг сони кўпаяди, А витамин синтези 1,5-2 марта ортади.
А витамини организмда ўсиш ва ривожланиш, эпителий ва суяк тўқималарининг такомиллашишини таъминлайди, модда алмашинувини бошқаради.
А витаминнинг катта ёшдаги қорамоллар қони, сути ва увуз сутидаги миқдори шунга мос равишда 40-150 мкг%, 13-3,5 мкг%, 150-580 мкг% бўлади. Янги туғилган ҳайвонлар жигарида А витамини жуда кам (0,5-5 мкг/г) миқдорда бўлади ва шунинг учун ҳам улар учун ретинолнинг асосий манбаи увуз ва сут ҳисобланади.
Агар катта ёшдаги ҳайвон қонида 10 мкг% дан, жигарида - 50 мкг/г дан кам А витамини бўлса, гиповитаминоз белгилари кузатилади, спермиогенез сусаяди, уруғ хужайралари кам ҳаракатчан бўлиб, уларнинг уруғлантириш қобилияти йўқолади, нафас, ҳазм аъзолари эпителийсининг тузилиши ва функцияси, урғочи ҳайвонларнинг репродуктив қобилияти бузилади, респиратор ва бошқа касалликлар пайдо бўлади.
24-машғулот. ГИПОВИТАМИНОЗЛАРни даволаш
Do'stlaringiz bilan baham: |