«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Режа: 24.1. Ретинол етишмовчилиги 24.2. В гуруҳи гиповитаминозлари Машғулотнинг мақсади



Download 3,72 Mb.
bet88/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Режа:
24.1. Ретинол етишмовчилиги
24.2. В гуруҳи гиповитаминозлари
Машғулотнинг мақсади: талабаларга гиповитаминозларни даволаш ва витаминли препаратларни касал ҳайвонга қўллашни ўргатиш.
Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб-ускуналар: витаминли препаратлар намуналари, стерил шприц ва игналар, клиник текшириш асбоблари, клиник соғлом ва касал ҳайвонлар.
Машғулотнинг бориши: Гиповитаминозлар - деганда организмда витаминларнинг етишмовчилиги туфайли келиб чиқадиган касалликлар тушунилади. Авитаминозлар (организмда витаминларнинг умуман бўлмаслиги) табиий шароитларда жуда кам қайд этилади. Йигирмадан ортиқ витаминлар ва витаминсимон моддалар маълум бўлиб, биологик фаол моддалар сифатида ҳайвонлар организмида кечадиган турли биокаталитик жараёнларда қатнашиши билан уларнинг ҳаёт фаотиятини меъёрда бўлишини таъминлайди. Витаминларнинг ўзлари эмас, балки уларнинг биокимёвий трансформацияси маҳсулоти ҳисобланган кооферментлар биокаталитик фаоллик хусусиятига эга бўлади. Кооферментларнинг махсус оқсиллар билан бирикишидан тегишли ферментлар ҳосил бўлади. Витаминларнинг кооферментларга айланиши ва бошқа фармокологик қонуниятларнинг бузилиши витаминлар етишмовчилигига сабаб бўлади. Витаминларнинг кооферментлик, яъни гормонал таъсири ҳам (Д витаминининг фаол шакллари ва б.) маълум. Шунинг учун уларни гиповитаминозлардан бошқа касалликларда ҳам қўллаш мумкин (туғруқдан кейинги гипокальциемия ва б.).
Кўп ҳолларда ҳайвонларда полигиповитаминозлар қайд этилиб, ноаниқ клиник белгилар билан сурункали тарзда кечади.
Гиповитаминозларнинг сабаблари экзоген, эндоген ва аралаш характерда бўлиши мумкин. Экзоген омилларга витаминларнинг озиқалар билан меъёридан кам миқдорда тушиши мисол бўлади. Қўйидагилар эндоген омиллар ҳисобланади: а) айрим физиологик ҳолатларда (бўғозлик, сут бериш даври) ва патологик жараёнлар пайтида (кахексия, тиреотоксикоз, юқумли касалликлар ва б.) витаминларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши; б) ҳазм тизими касалликлари пайтида витаминлар сўрилишининг ёмонлашиши ёки уларнинг парчаланишиникучайиши; в) жигар ва ошқозон ости бези касалликларида ёғда эрувчи витаминлар сўрилишининг ёмонлашиши. Булардан ташқари гиповитаминозлар уларнинг биологик фаоллигини пасайтирувчи ёки бутунлай йўқотувчи таъсирга эга бўлган моддалар - «антивитаминлар»нинг таъсирида ҳам келиб чиқади.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish