«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet86/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Текширишнинг бориши. Центрифуга пробиркасига 1 мл қон зардоби (плазма) ва унинг устига 3 мл 96%-ли этил спирти солиниб, шиша таёқча билан аралаштирилади. 10 дақиқа давомида 2000-3000 марта/дақиқа айланишда центрифуга қилинади. Эритманинг устки қисми (этил спирти) тукиб ташланади, Чўкмага 5 мл эфир қўшилади, яхшилаб 2 дақиқа давомида шиша таёқча ёрдамида аралаштирилади. Қайтадан 10 дақиқа давомида 2000-3000 марта/дақиқа айланишда центрифуга қилинади. Каротин экстракциясининг эфирли аралашмаси градусли пробиркага қуйиб олинади ва суюқлик ҳажми 5 млга етказилади. Шу вақтнинг ўзида кўк светофильтрда (400-500 нм тўлқин узунлигида) 2 см қалинликдаги кюветада сув қаршисида калориметрланади.
Шунга паралелл равишда бихромат калийнинг ранги бўйича 1 мг% каротинга тўғри келадиган ишчи стандарт эритмаси ҳам калориметрланади.
Ҳисоблаш қуйидаги формула ёрдамида бажарилади:
Етн
X = х
1
бу ерда,
Етн - тажриба намунасининг экстенцияси; Ест- стандарт намунасининг экстенцияси; 1 - мг% га айлантириш коэффициенти.
Эслатма: Қон зардобидаги (плазмадаги) каротин миқдори унинг сақланиш вақтига қараб пасайиб боради, текшириш пайтида шуни эътиборга олиш керак.


Қон зардобидаги ретинолни аниқлаш (Бессей усули, А.А. Анисова модификацияси).
Усулнинг принципи. Кам ишқорий эритувчилар ёрдамида қон зардобидаги А витамини ва каротиннинг ишқорли гидролизи ва экстракцияланиши вужудга келади. Эритманинг ёруғликни ютиши А витаминнинг ультрабинафша нурлар таъсирида парчаланишигача ва парчалангандан кейинги даражаси спектрофотометр билан (А витамин учун 328 нм, каротин учун 460 нм тўлқин узунлигида) улчанади.
Реактивлар: 1) 1 н. (1моль/л) уювчи калийнинг 96%-ли этил спиртидаги эритмаси (1 ҳажм КОН эритмаси +10 ҳажм 96%-ли этил спирти). Реактив ишлатиш олдидан тайёрланади.
2) Ксилол - октан аралашмаси (1:1). Реактивлар кимёвий тоза (х.ч) бўлиши керак ва текширишлар бошланишига бир неча соат қолганда тайёрланади. Зарур ҳолларда ксилол қайта ҳайдалади.
3) 11 н. (11 моль/л) уювчи калий эримаси. 117,2 уювчи калий моддаси улчов колбасида дистилланган сув билан 1 л лик белгигача етказилади.
Аппаратуралар. Спектрофотометр (СФ-4, СФ-4А, СФ-16 ва б.) симоб кварцли лампа (ПРК), стол вентилятори, сув ҳаммоми, перикс шишасидан тайёрланган тиқинлар (55 х 8 мм), суюқлик тортиш учун резина балончали ёки шприцли пипеткалар.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish