«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet83/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Даволаш ва профилактикаси. Микроэлементнинг кобальт хлорид, кобальт сульфат ва бошқа тузлари кенг қўлланилади. Улар ва бошқа тузли брикетлар, микроэлементларнинг мураккаб таблеткалари, даволовчи - профилактик минерал аралашмалар ҳолида қўшилади. Ҳайвонлар рационида кобальт, йод, мис ва бошқа микроэлементларнинг етишмовчилиги кузатилганда уларнинг аралашмалари махсус рецептлар асосида тайёрланган қўшимча озиқалар сифатида қўлланилади.
Гипокупроз (Hipocuprosis) - сурункали тарзда кечадиган касаллик бўлиб, организмда миснинг етишмовчилиги оқибатида келиб чиқади ва гемопоэзнинг бузилиши, тери қопламаси рангининг ўзгариши, марказий асаб тизимида дистрофик ўзгаришлар кузатилиши билан характерланади.
Кўпинча қўйлар, асосан қўзилар ва баъзан қўтослар чўчқа болалари, қорамоллар касалланади.
Сабаблари. Касалликнинг асосий сабаби тўпроқ ва ўсимликлар таркибида миснинг «ҳаракатчан» шаклларининг етишмовчилиги ёки уларда молибден, олтингугурт, қўрғошин, бор, кальций каби миснинг ҳазмланишини қийинлаштирувчи элементларнинг ортиқча миқдорда бўлиши ҳисобланади. Тўпроқдаги миснинг ҳаракатчан шаклининг оптимал миқдори 2,5-4 мг/кг ни ташкил этади. 2,5 мг/кг гача - кам, 4 мг/кг дан кўп бўлса ортиқча ҳисобланади. Озиқалардаги миснинг миқдори 6-10 мг/кг. дан кам бўлганда мисс етишмовчилиги кузатилиши мумкин.
Ҳавонинг газ ҳолидаги олтингугурт, кадмий, молибден билан юқори даражада ифлосланиши, ерларга таркибида аммиак ва водород сульфидни кўп миқдорда сақловчи азотли ўғитлар ва гўнгларни ортиқча миқдорда ишлатилиши озиқалар таркибидаги мис миқдорининг камайишига ва оқибатда организмда миснинг етишмовчилигига сабаб бўлади. Олтингугурт, молибден, кадмий, кальций, стронций ва хромнинг ортиқча миқдорда бўлиши қийин эрийдиган бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ҳисобига миснинг сўрилишини ёмонлаштиради. Бузоқларни узоқ муддат давомида сутнинг ўрнини қоплайдиган озиқалар билан боқиш уларда мис етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳайвонлар организмнинг мисга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши озиқалар тури ва уларни едириш усулларига ҳам боғлиқ бўлади. Дуккакли озиқалар, маккажўхори, эспарцет, сут ва сут маҳсулотлари таркибида мис элементи кам миқдорда бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish