Ривожланиши. Мис темирнинг гемоглобин таркибига бирикишини таъминлаши билан эритроцитларнинг етилишига шароит яратади, остеогенез, жунлар ва патларнинг пигментацияси ва креатинизацияси жараёнларида қатнашади. Мис элементи церулоплазмин, цитохромоксидазалар, тирозиназалар ва бошқа ферментлар таркибига киради.
Миснинг етишмовчилигида темир гемоглобиннинг синтези учун ишлатилмайди, эритропоэз издан чиқади, яъни эритроцитларнинг ривожланиши ретикулоцитлар босқичида тўхтайди. Оксидланиш - қайтарилиш, креатинизация ва пигментация жараёнларининг бузилиши қайд этилади, таркибида мис сақлайдиган оксидловчи ферментларнинг фаоллиги пасаяди ва бу вақтда тўқималардаги протеазаларнинг фаоллиги ортади. Касалликнинг кечиши давомида марказий асаб тизими ва орқа мияда атрофик ва дистрофик ўзгаришлар, кейинчалик, миелинсизланиш, энцефаломаляция ва гидроцефалия ривожланади. Миснинг тақчиллиги оқибатида ошқозон олди бўлимларидаги микрофлораларнинг фаолияти ҳам издан чиқади.
Белгилари. Касаллик қўйларда, айниқса ёш қўзиларда жуда оғир кечади. Катта ёшдаги қўйларда иштаҳанинг ўзгарувчан бўлиши, шиллиқ пардалар анемияси, жунлар ўсишининг секинлашиши, ялтиролқлигининг пасайиши, пигментсизланиши ва тананинг кўп қисмида жунларнинг тўкилиб кетиши характерли бўлади.
Бўғоз совлиқларда бола ташлаш, ўлик туғиш ёки кўпчилик совлиқлардан туғилган қўзиларнинг энзоотик атаксия (ёш ҳайвонлар касалликлари бўлимида келтирилган) билан касалланиши қайд этилади.
Гипокупроз қорамоллар, чўчқалар ва бошқа ҳайвонларда кўпинча яширин тарзда кечади. Уларда шиллиқ пардаларнинг анемияси, жунларнинг сийраклашиши, қўнғир тус олиши, синувчан, қаттиқлашган бўлиши, жунларнинг тўқилиши, иштаҳанинг ўзгариши (лизуха), диария қайд этилади. Бузоқларда кўзниг атрофида терининг пигментсизланиши, бўйин соҳаси ва тананинг бошқа қисмларида терида бурмалар ҳосил бўлиши кузатилади. Чўчқаларда суякларнинг ўсиши ёмонлашади, оёқлар деформацияси, анемия, ариқлаш, гандираклаб ҳаракатланиш, орқа оёқлар фалажи кузатилади.
Барча турдаги ҳайвонларда гипокупроз қондаги гемоглабин, эритроцетлар, церулоплазмин ва мис миқдорининг камайиши билан кечади.
Ташхис. Қўзиларда типик клиник белгилар асосида қўйилади. Катта ёшдаги совлиқлар ва бошқа ҳайвонларда ташхиснинг меъзонлари шиллиқ пардаларнинг оқариши, жунларнинг пигментсизланиши, кўз атрофида терининг пегминтсизланиши, алопеция, лизуха, диарея. Қондаги гемоглабин, эритроцитлар, мис миқдорининг камайиши, церулотплазмин фаоллигининг пасайиши. Тери қопламасидаги миснинг 6-15 мг/кг дан кам бўлиши ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |