«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet94/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Профилактикаси. Ҳайвонларнинг рибофлавинга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши назорат қилинади, юқори концентрат типида боқилганда 1 кг озиқага 2-3 мл рибофлавин қўшиш тавсия этилади. Витаминнинг танқислигини камайтириш учун рационга озиқабоп ачитқилар, ёғи олинган сут, кўкат озиқалар, ўт унлари, омихта силос киритилиши лозим.


Никотин кислотасининг етишмовчилиги (РР гиповитаминози, пеллагра, hypovitaminosis - PP) - терининг, ҳазм тракти ва асаб тизимининг ўзига хос жароҳатланиши билан ўтадиган касаллик бўлиб, асосан чўчқалар, итлар ҳамда кам даражада бошқа турдаги ҳайвонлар касалланади.
Биологик таъсирига кўра никотин кислотаси никотинамидларга ўхшаш бўлади, организмда никотинамидлар никотин кислотасига ёки кислота амидларга айланиб туради. Никотин кислота ва унинг амиди ўсимликлар ва ҳайвонлар тўқимасида бўлади, ҳазм канали микрофлоралари томонидан синтезланади. Никотинамид ҳайвонлар организмида триптофандан синтезланиши мумкин. Бу жараёнда рибофлавин ва пиридоксин иштирок этади.
Сабаблари. Пеллагра маккажўхори асосий озиқаси ҳисобланган хўжаликларда учрайди. Буни маккажўхори ўсимлигида никотин кислотаси ва триптофаннинг камлиги билан изоҳлаш мумкин. Агар чўчқалар рационида 77 фойизгача макка дони бўлса озиқлантиришнинг 17-33 кунларига келиб никотинамид етишмовчилигининг белгилари пайдо бўлади. Бузоқларда барвақт сунъий сут беришга ўтиш оқибатида, итлар фақат қайнатилган гўшт билан боқилганда касаллик ривожланиши мумкин.
Қорамолларда ҳазм трактининг сурункали касалликларида (катта қорин ацидози, алкалози, гастроэнтерит ва бошқалар) витаминнинг микробиал синтези бузилганда, протеин, тиамин, рибофлавин, пиридоксин ва бошқа В гуруҳига мансуб витаминлар етишмовчилиги оқибатида келиб чиқади.
Ривожланиши. Никотин кислотаси ва унинг амиди етишмаганда дигидрогиназалар, кооферментларининг синтези издан чиқади ва шунингдек, оксидланиш қайтарилиш жараёнлари, тўқималардан газлар алмашинуви бузилади, тери, ҳазм тракти ва асаб тизимида дистрофик ва атрофик жараёнлар ривожланади. Никотин кислотаси танқислиги оқибатида ҳазм трактининг секретор-ферментатив функцияси пасаяди. Терининг эпидермис қавати, ўсиши, эритропоэз фагоцитоз издан чиқади, оқибатда организмнинг чидамлиги пасаяди.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish