«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet76/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Ташхис. Кетоз пайтида кетонемия, кетонурия, кетонолактия ва гипогликемия характерли бўлади. Касаллик сурункали тарзда кечганда эса бу белгилар яққол наомён бўлмаслиги мумкин ва иккиламчи остеодистрофия белгилари асосий аҳамиятга эга бўлади. Кетозни оғир кечадиган эндометрит, йўлдошнинг ушланиб қолиши, хирургик инфекциялар ва бошқа касалликлар пайтида кузатиладиган иккиламчи кетонуриялардан фарақлаш лозим.
Даволаш. Касалликнинг сабаблари йўқотилади. Оқсилли ва энергетик озиқлантириш маромлаштирилади. Рационда оқсиллар ортиқчалиги аниқланганда омихта емлар бериш камайтирилиб, сифатли пичан, сенаж ва илдизмевалилар билан бойитилади.
Касал ҳайвонлар парҳез озиқлантирилиб, рациондаги оқсилли озиқалар камайтирилади, сифатли пичан (8-10 кг), ўт уни (2-3 кг), сенаж (8-10 кг), илдизмевалилар (8-10 кг) ёки картошка (6-8 кг), омихта емлар сифатида арпа ёрмаси берилади.
Медикаментоз даволаш организмдаги глюкоза ва гликогеннинг меъёрий миқдорини тиклаш, кислота-ишқор мувозанатини, ҳазм тракти, юрак, жига рва бошқа аъзолар фаолиятини маъромлаштириш ва организмда витаминлар, микроэлементлар етишмовчилигини йўқотишга қаратилган бўлиши лозим.
Организмдаги глюкоза ва гликогеннинг миқдорининг меъёрда бўлиши ҳазм тракти, юрак ва бошқа аъзоларни меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида 2-3 кун давомида, кунига 1-2 марта вена қон томирига 0,25-0,5 г/кг ҳисобида 10-20 % глюкоза эритмаси юборилиб турилади. Мускул орасига кунига 1-2 марта 100-150 ХБ инсулин инъекция қилинади. Оғиз орқали 150-500 г қанд ёки бошқа гликоген воситалар: натрий пропионат, натрий лактат, пропиленгликоль, глицерин ва бошқалар қўлланилади.
Кетоз билан касалланган сигирларни даволашда таркибида 5 % холин-хлорид, 0,01-кобальт хлорид ва 90 фоиз пропиленгликоль сақловчи «холинол» препарати оғиз орқали 300 мл.дан кунига 2 марта, 5 кун давомида қўлланилади.
Жигарнинг функцияларини яхшилаш мақсадида Лев-52 10-12 таблеткадан кунига 2 марта, силибар – 1,1,2 мг/кг, липомид – 0,5-0,8 мг/кг, оксафенамид – 5-7 мг/кг дозада 7-10 кун давомида қўлланилади. Оғиз орқали ёки парентерал усуллар билан 200-500 минг ХБ ретинол ацетат, 50-100 минг ХБ кальциферол ва 400-500 мг токоферол кунига ёки 2 кунда бир марта тавсия этилади.
Таркибида патогенетик, ўрин тўлдирувчи хусусиятли воситалар сақловчи «Кетост» даволаш-профилактик воситасини қўллаш яхши самара беради. Кетост сигирларга омихта емларга аралаштирилган ҳолда 30-45 кун давомида берилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish