«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet125/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Ташхис. Анамнез маълумотлари (ҳайвоннинг қуёш нури таъсирида сақланиши) ва марказий асаб тизими функцияларининг бузилиши белгилари эътиборга олинади.
Даволаш. Касал ҳайвон соя-салқин жойга олинади ва совуқ сув билан таъминланади ва унинг бошига совуқ сув қуйилади. Вена қон томири орқали глюкоза ва кофеин эритмалари, тери остига кордиамин ва лобелин юборилади. Кучли қўзғалишлар пайтида тинчлантирувчи воситалар, бромидлар ва веронал қўлланилади. Ўпка шиши кузатилганда эса 5-10 мл/кг миқдорида қон қўйиб юборилади ва уинг изига кальций хлориднинг 10% ли эритмаси (0,2-0,3 мл/кг) юборилади.
Олдини олиш. Ҳайвонларни қуёш нурларидан сақлаш учун сояли айвонлар қурилади, айниқса салқин зоналардан келтирилган ҳайвонларни куннинг иссиқ пайтларида яйловда боқиш тақиқланади. Ҳайвонлар етарлича сув билан таъминланади.


Иссиқ элитиши, гипертермия (Hypertermia) - ҳайвон бўтун организмнинг қизиб кетиши туфайли марказий асаб тизими функцияларининг бузилиши билан ўтадиган касаллик.
Сабаблари. Качаллик ҳайвонларни ёпиқ, ҳаво алмашмайдиган ва ҳаво намлиги юқори бўлган транспорт воситаларида ташиш, иссиқ пайти ёпиқ ва намлиги юқори бўлган молхоналарда сақлаш оқибатида пайдо бўлади. Семизлик, суғоришнинг етишмаслиги, ҳайвонларни тиқис сақлаш, юрак қон-томир етишмовчиликлари касалликнинг икқиламчи сабаблари ҳисобланади.
Белгилари. Касаллик асосан ўткир кечади. Унинг бошланишида умумий ҳолсизланиш ва безовталаниш, кўз қорачиғининг кенгайиши, кучли чанқаш ва терлаш кузатилади. Нафас тезлашади ва зўриқади, юрак уриши кучаяди, ва иккинчи тоннинг жарангдорлиги, пульснинг тезлашиши, тана ҳароратининг 1-2 оС га кўтарилиши кузатилади. Кейинчалик, этиологик омиллар бартараф этилмаган ҳолларда ташқи таъсиротларга жавоб реакциясининг бўтунлай йўқолиши, рефлексларнинг кучсиз намоён бўлиши ёки йўқолиши, мускуллар тонўсининг пасайиши ва уларнинг фибриляр қалтираши, шиллиқ пардалар цианози, аритмия, вена қон томирларнинг тўлишиши ва ўпкада шиш ривожланиши каби марказий асаб тизими ва юрак ишининг бузилишини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлади. Кейинчалик, ҳайвон ётиб қолади ва коматоз ҳолат оқибатида ҳалок бўлади.
Ташхис. Анамнез маълумотлари (бўтун организмнинг қаттиқ қизиши) ва клиник белгилари эътиборга олинади. Касаллик ўткир кечадиган юқумли касалликлар (пастереллёз, ўлат, сарамас ва б.) ва заҳарланишлардан фарқланади.
Даволаш. Этиологик омилллар бартараф этилади. Хоналар шамоллатилади, ташилаётган ҳайвонлар транспорт воситасидан ташқарига чиқарилади ва уларни суғориш ташкил этилади. Совуқ сувда чўмилтириш, ва совуқ клизма тавсия этилади. Вена қон томири орқали кофеин ва глюкоза эритмалари, марваридгул препаратлари кордиамин ва лобелин қўлланилади. Ўпка шиши кузатилганда қон оқизиб юборилгач, вена қон томирига кальций хлорид эритмаси юборилади.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish