«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet124/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Олдини олиш. Ҳайвонлардан спорт ва қишлоқ хўжалиги соҳасилари учун фойдаланишда уларни боғлаш, насллик буқалардан уруғ олиш ва табиий қочириш тадбирларини ўтказиш пайтидада меъёрий қўлланмаларга риоя қилиш лозим.


Офтоб уриши - (гиперинсоляция) - қуёш нурларининг (асосан инфрақизил) ҳайвоннинг бош соҳасига таъсири туфайли бош мия ярим шарларининг кучли қизиб кетиши оқибатида бош мия фаолиятининг бузилишлари билан ўтадиган касаллик. Кўпинча отлар ва майда ҳайвонлар касалланади.
Сабаблари. Ҳайвонларни қуёш нурлари остида узоқ муддат сақлаш, соя жойларнинг етишмаслиги офтоб уришига сабаб бўлади. Узоқ муддат дам олдирмасдан ишлатиш, кам суғориш, юрак қон-томир етишмовчиликлари, семизлиги, ҳайвонни узоқ вақт бошини пастга қилиб боғлаб қўйиш, фаол ҳаракатнинг етишмаслиги кабилар ҳам касалликни келтириб чиқарувчи сабаблари ҳисобланади. Зотдор узоқ муддат соя жойларда сақланган ҳайвонлар офтоб уришига тез берилувчан бўлади.
Ривожланиши. Бош соҳасига қуёш нурларининг узоқ муддат таъсир этиши оқибатида бош мия ярим шарларидаги ҳарорат 2-3 оС гача кўтарилади. Натижада бош мия ва унинг пардаларининг гиперемияси ва шиши кузатилиб, мия қоринчалари ликвор суюқлиги билан тўлади, пўстлоқ ички босими ортади, бош мия ярим шарларининг функциялари бузилади. Қон томир ва нафас марказларининг фалажланиши оқибатида ҳайвон ҳалок бўлиши мумкин.
Белгилари. Касалликнинг бошланишида умумий ҳолсизланиш, кучсиз қўзғалиш, терлаш, нафаснинг тезлашиши, мускуллар тонўсининг пасайиши, гандираклаш, баъзан тана ҳароратининг кўтарилиши қайд этилади. Шиллиқ пардалар цианози, пульснинг тезлашиши ва суст тўлишиши унинг кичик тўлқинли бўлиши, юрак тонларининг кучайиши ва бўғиқ эшитилиши, нафас ҳаракатларининг тезлашиши ва нафас маромининг бузилиши билан намоён бўладиган юрак-қон томир ва нафас етишмовчиликлари кузатилади.
Касалликнинг сабаблари бартараф этилиб даволаш ёрдами кўрсатилгач, ҳайвон 2-3 соат ичида асаб, юрак-қон томир ва нафас тизими етишмовчиликларидан халос бўлади. Акс ҳолларда қуёш нурларининг давомли таъсири натижасида коматоз ҳолат (ташқи таъсиротларга бўтунлай бефарқлик, рефлексларнинг йўқолиши, беихтиёр тезаклаш ва сийдик ажратиш, нафаснинг юзақилашиши, пульснинг кучсиз бўлиши) қайд этилади. Ҳайвон юрак ва нафас нерв марказларининг фалажланиши оқибатида ҳалок бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish