«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet120/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Белгилари. Заҳарланиш одатда ўткир кечади. Чўчқаларда умумий қўзғалиш, айланма ҳаракат, ҳансираш, оғиздан кўпиксимон сўлак оқиши, мускулларнинг қалтираши, тана ҳароратининг кўтарилиши, қорачиқнинг кенгайиши, кўришнинг ёмонлашиши ёки бутунлай йўқолиши, ҳаракат мувозанатининг бузилиши, йиқилиш, итларга ўхшаб ўтириш, тетаник ва клоник қалтироқ, кейинчалик ҳолсизланиш характерли бўлади. Иштаҳа йўқолади, ташқи таъсиротларга бефарқлик, баъзан қайд қилиш кузатилади. Тезак чиқариш тезлашади, тезак суюқ, баъзан қон аралашган бўлади.
Қорамолларда гастроэнтерит, чанқоқнинг кучайиши, ич кетиши ва қайд қилиш кузатилади. Сигирларда бола ташлаш, туққандан кейин бочадоннинг чиқиши қайд этилади. Қўйларда заҳарланиш кучли қўзғалиш ва безовталаниш билан ўтади. Чанқоқ кучаяди, оғиз шиллиқ пардаси қизарган ва қуруқ бўлади. Санчиқ белгилари, ич кетиши, нафаснинг қийинлашиши, асфиксия ва ўпка шиши оқибатида ўлим кузатилиши мумкин. Паррандаларда иштаҳанинг йўқолиши ва чанқоқнинг кучайиши, ич кетиши, ҳолсизланиш, гандираклаш, вестибўляр аппаратнинг жароҳатланиши оқибатида бўйиннинг буралиб қолиши, қанот ва оёқларнинг фалажи кузатилади.
Ташхис - анамнез маълумотлари, характерли клиник белгилар, патологоанатомик ўзгаришлар, рационда ош тузи миқдорининг ортиқчалигини аниқлаш асосида қўйилади. Асосий Ташхис ошқозон, ичаклар массасини, жигар таркибидаги хлоридлар миқдори бўйича текшириш натижаларига асосланади.
Даволаш. Организмнинг сувсизланишини камайтириш ва ортиқча тузни чиқариб юбориш мақсадида зонд ёрдамида кўп миқдорда илиқ сув ичирилади. Чўчқа, мўйнали ҳайвонлар ва паррандаларга тери остига 5 %ли кальций хлорид эритмаси, 1 % ли желатина эритмаси билан биргаликда 0,2 мл/кг дозада юборилади ёки 10 % ли кальций глюқонат эритмаси қўлланилади. Сигирларга 10 фоизли кальций хлорид эритмасидан 150-200 мл қўйларга 40-50 мл вена орқали, янги соғилган сут, шилимшиқли қайнатмалар ичирилиши тавсия этилади.
Профилактикаси. Ҳайвонлар рационида организмнинг кундалик эҳтиёжларини қондирадиган даражада ош тузи бўлишини таъминлаш, омихта емларга ош тузи қўшишда ҳайвонларнинг тўрини ҳисобга олиш лозим. Узоқ муддат рационда ош тузи бўлмаганда ош тузини кам-камдан қўшиш билан унга ўргатиб бориш, рационда фосфор ва кальций миқдори ҳамда витаминларнинг етарли даражада бўлишини таъминлаш лозим. Ҳайвонлар учун алоҳида охирларда майдаланган ош тузи эркин ҳолда берилиши яхши натижа беради.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish