«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet123/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Бош мия касалликлари:

  1. Бош миянинг лат ейиши;

  2. Бош мия ва унинг пардаларининг яллиғланиши;

  3. Бош мия ва унинг пардаларининг гиперемияси;

  4. Офтоб уриши;

  5. Иссиқ элитиши.

Бош мия ва унинг пардаларининг гиперемияси (Hyperemia cerebri) - бош мия пардаларидаги қон томирларининг қонга тўлиши оқибатида унинг функцияларининг бузилиши билан ўтадиган касаллик. Асосан спорт отлари, насллик буқалар ва итлар касалланади. Касаллик фаол (артериал) ва суст (веноз) гиперемиялар шаклида ўтади.
Сабаблари. Артериал (фаол) гиперемия жисмоний зўриқиш, жинсий қўзғалиш, организмнинг кучли қизиши, қорин бўшлиғида босимнинг ортиши, веноз (суст) гиперемия эса вена қонининг турғунлашишига олиб келадиган омиллар, яъни травматик перикардит, уч табақали клапан етишмовчилиги, бўйинтириқ венасининг қисилиши оқибатида пайдо бўлади.
Белгилари. Артериал гиперемия ўткир кечади ва асабий қўзғалиш, агрессивлик, олдинга қараб ҳаракат қилиш, ташқи таъсиротларга (товуш, ёруғлик) жавоб реакциясининг кучайиши каби белгилар билан намоён бўади. Веноз гиперемия уйқу босишн, тери ва оғриқ рефлексларининг пасайиши, ташқи таъсиротларга нисбатан жавоб реакциясининг сусайиши ва ҳаракат мувозанатининг бузилиши белгилари кучайиб боради.
Ташхиси. Анамнез маълумотлари, клиник белгилари ва офтальмоскопия (кўз олмаси гиперемияси ва кўриш нерви сўрғичида қон турғунлиги ва шиш ҳосил бўлиши) натижалари эътиборга олинади.
Даволаш. Касаллик сабаблари бартараф этилади ва касал ҳайвон қоронғи ва салқин жойга ўтказилади. Артериал гиперемия пайтида дастлаб ҳайвоннинг бош соҳасига совуқ компресс ёки муз солинган халтача қўйилади. Қўзғалувчанликни пасайтириш мақсадида вена қон томирига хлоралгидрат ва бром препаратлари, мускул орасига магний сульфат, майда ҳайвонларга оғиз орқали бромулар, люминал, веронал, мединал каби тинчлантирувчи ва ухлатувчи дорилар қўлланилади. Веноз гиперемия пайтида эса кофеин, камфора, марваридгул (наперестянка) препаратлари тавсия этилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish