Бош мия пардаларининг яллиғланиши (Menipgitis) кўпинча мўйнали ҳайвонлар, итлар ва отларда учрайди. Аксарият ҳолларда менингит қаттиқ пардасининг (Pachymeningibos), юмшоқ пардасининг (Leptomeningitis) ва тўр пардасининг (Arachnotditis) яллиғланиши билан ўтади.
Касаллик бош мия пардасига микроорганизмларнинг тушиши сабаблари ва уларнинг ривожланишидан келиб чиқади. Менингит чақирувчи бундай микроорганизмларга кокклар, диплококклар, стафиллакокклар, стрептококклар, бактериялар ва вируслар киради. Менингит - маҳаллий ва умумий инфекциялар оқибатида ҳам, яъни бош суягиниг тешилиши, остеомиелит, хирургик сепсис, ўлати, Ауески касаллиги, отларнинг юқумли энцефаломиелит касаллиги ва листериоз каби касалликлар оқибатида ҳам келиб чиқади.
Бундан ташқари миянинг лат ейиши ва урилиши, кучли шамоллашлар интоксикацияси ва аллергик ҳолатлар ҳам касалликнинг келиб чиқишига шарт-шароит яратувчи омиллар ҳисобланади.
Микрорганизмлар калла суягидан ёки мия тўқимаси ривожланиши томондан қон ва лимфа йўллари билан субарахноидал ва субдурал бўшлиқлардан эса ликвор билан келиб тушади.
Мия пардасида зардобли гемморрагик ва йирингли яллиғланишнинг ривожланиши оқибатида пўстлоғида бсимнинг ошириш ва орқа мия суюқлигининг кўпайишига олиб келади. Бу суюқликнинг оқиб кетиши қийинлашади ва интоксикация ривожланади. Натижада бош мия пўстлоғида ва пўслоқ ости марказларининг фаолияти бузилади.
Белгилари. Ўткир менингит кучли ривожланган пайтда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳаракатининг чекланганлиги, клоник қалтирашлар, энса ва бўйин мускулларининг қотиши, тери сезувчанлигининг ошиши, кўз қорачиғининг кенгайиши ва терлаш белгилари билан номоён бўлувчи менингиал синдром кузатилади. Кейинчалик, реакция пасаяди, ҳайвон қусади, ютинишнинг қийинлашиши, рефлексларнинг йўқолиши, ҳаракат мувозанатининг бузилиши, оёқларнинг яримфалажи ва фалажи кузатилади. Аксарият ҳолларда касал ҳайвон ҳалок бўлади.
Ташхиси. Анамнез маълумотлари, клиник белгилари ва орқа мия суюқлигини текшириш (хирлашганлик, оқсил ва лейкоцитлар миқдорининг кўпайиши, йирингли менингитда - микроблар ва ўлган микробларнинг кўплиги) натижалар эътиборга олинади. Касаллик қўтуришдан фарқланади.
Даволаш. Қимматбаҳо ҳайвонларга 7-10 кун давомида вена қон томири орқали 40 % ли глюкоза ва 40 % ли гексометилентетрамин аралашмаси (ҳар биридан 0,3 - 0,5 мл/кг миқдорида) юборилади.
Йиринги менгитда бўлардан ташқари, кучайтирилган антибиотикотерапия курси ўтказилади. Вена қон томири орқали 10%-ли натрий хлорид эритмалари юборилади. Кофеин ва комфора препаратлари ишлатилади.
32-машғулот. ПАРРАНДАЛАРНИНГ ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ.
Режа:
32.1. Паррандаларда нафас ва ҳазм тизими касалликларининг
диагностикаси, даволаш ва олдини олиш.
32.2. Касал паррандаларни қабўл қилиш ва даволаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |