«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet133/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Д гиповитаминоз (рахит). Кальций-фосфор алмашинуви ва суяк тўқимаси ўсишининг бузилиши билан ўтадиган касаллик. Асосан, 3-5 ойлик жўжалар касалланади.
Сабаблари. Рацион таркибида калциферолнинг етишмасмлиги. Кальций ва фосфор танқисликлари, улар нисбатларининг бузилишлари, ултрабинафша нурлар етишмаслиги ва антисанитария ҳолати касалликка сабаб бўлувчи омиллар ҳисобланади.
Ривожланиши. Д витамини етишмаган пайтда суяк тўқимасининг ўсиши бузилади, бўғин ва мускуллар ҳар хил патологик ўзгаришларга учрайди. Кальций алмашинувининг бузилишлари ўз навбатида парранданинг асаб фаолияти ва қалқонсимон без функцияларининг бузилишларига олиб келади. Ёш жўжаларда бир вақтнинг ўзида ҳам Д витамини ҳам кальций ва фосфор етишмовчилиги кузатилганда оғир рахит ҳолати вужудга келиши мумкин.
Белгилари. Касаллик кўпинча сурункали кечади. Дастлаб, ҳолсизланиш, патларнинг ҳурпайиши, қанотларнинг тушиши, иштаҳанинг пасайиши ва бошқа ўзгаришлари кузатилади. Айрим ҳолларда жиғилдон шишади, мускулли ошқозон атонияга учрайди ва ич кетиши қайд этилади.
Кейинчалик, оёқларнинг заифлашуви, оқсаш, ҳаракат мувозанатининг бузилиши ва ўтириб қолиш белгилари кузатилади. Оёқларнинг қийшайиши касалликнинг асосий белгиси ҳисобланади. товуқларда рационда Д витамин ва минерал моддалар етишмовчиликлари қуёш нури етишмовчилиги билан биргаликда кузатилган пайтларда остеомаляция ривожланади. Тухумнинг юпқа пўчоқли ва баъзан пўчоқсиз бўлиши, тухум беришнинг кескин камайиши, овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилишлари, кейинчалик, суякларнинг юмшаши ва синувчан бўлиб қолишлари остеомаляциянинг асосий белгилари ҳисобланади.
Олдини олиш. Йил фаслларига қараб паррандаларнинг Д витаминга бўлган эҳтиёжи ҳам турлича бўлади. Д2 витаминига (эргокальциферол) нисбатан Д3 витамини (кальциферол) 30 марта кучлироқ антирахитик таъсир кучига эга ҳисобланади. Хусусан, паррандаларнинг кальциферолга нисбатан суткалик талаби (1 бошга) мкг ҳисобида куркалар учун - 3-5, ғозлар учун - 5-10, товуқлар учун 1-2, бир ойлик жўжалар учун 0,05-0,1 мкг ни ташкил этади. Товуқларда Д витамин тақчиллиги улар қафасларда сақланган пайтларда янада ортади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish