Қон зардобидаги билирубин миқдорини аниқлаш (Казаков усули).
Реактивлар: 1.Учхлорсирка кислотасининг 20%ли эритмаси. 2. Физиологик эритма.
Аниқлаш тартиби: 6 та пробирка олиниб, уларнинг хар бирига 0,5 мл физиологик эритма солинади. Биринчи пробиркага 0,5 мл текширилаётган кон зардобидан солинади ва ундан 2-пробиркага 0,5 мл 3- га ва 3-дан 4-га ва 5- дан 6-пробиркага 0,5 мл олиб қўйилади.Кейин хамма пробиркаларга 0,5 мл учхлорсирка кислотасининг 20%ли эритмасидан қўйилади ва аралаштирилади. Пробиркалардаги эритмалар когоз фильтрдан утказилади ва бир сутка давомида колдирилади. Бунда эритиш даражаси:
пробирка номери - 1 2 3 4 5 6
эритиш даражаси - 1 2 4 8 16 32 бўлади.
Агар реакция ижобий бўлса бир суткадан кейин қоғоз фильтрда кўк рангли буялиш ҳосил бўлади ва суюлтириш даражасига қараб билирубиннинг миқдори қуйидагича бўлади:
пробирка номери: 1 2 3 4 5 6
билирубин (мг%) : 1,6 3,2 6,4 12,8 25,6 51,2
17-машғулот. АЙИРИШ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ
Режа: 17.1. Буйракни ректал текшириш.
17.2. Сийдик хайдовчи дорилар ва уларга рецептлар ёзиш.
17.3. Нефрит билан касалланган ҳайвонни даволаш.
Машғулотнинг мақсади: Талабаларга буйрак ва сийдик халтасини тўғри ичак орқали текшириш усулини ўргатиш. Сийдик хайдовчи ва айириш тизими касалликларини даволашда ишлатиладиган дориларнинг дозалари ва таъсир механизмларини, уларга рецептлар ёзишни ўргатиш.
Керакли асбоб-ускуна ва жихозлар: Касал ҳайвон ва уни клиник, лаборатор текшириш учун керакли жиҳозлар ва диагностикумлар, сийдик ҳайдовчи дорилардан намуналар, жадваллар ва кўргазмали қўроллар.
Машғулотнинг бориши: Гуруҳдаги талабалар 3 кичик гуруҳга бўлиниб, 1-гуруҳдаги талабалар касал ҳайвонда клиник текширишлар, 2-гуруҳ лаборатор текширишлар ва 3-гуруҳдаги талабалар буйракни ректал текширишни амалга оширади.
Айириш тизими буйраклар, сийдик йўллари, қовуқ ва ташқи сийдик канали-уретрадан ташкил топган бўлади. Қорамолларда ўсти нотекис кўп сўрғичли буйрак бўлиб, ўнг буйрак 1-5 бел умуртқалари кундаланг ўсимталари тагида, чап буйрак эса умуртқа поғонасидан 10-12 см пастликда унга осилган ҳолда бўлади. Отларда ўсти силлиқ бўлиб, чап буйрак охирги қовурғадан 3-4 бел умуртқалари кундаланг ўсимтаси тагигача етади.
Чўчқаларда ўсти силлиқ кўп сўрғичли бўлиб, 1-4 бел умуртқалари кундаланг ўсимталари тагида жойлашган бўлади. Қўй ва эчкиларда ўсти силлиқ, чапи 4-6, ўнги 1-3 бел умуртқаларининг ўсимталари тагида жойлашган.
Итларда усти силлиқ, чапи 2-4, унги 1-3 бел умуртқалари тагида жойлашган.
Буйракнинг асосий функцияси - сийдик ажратиш. Бу жараён буйракнинг таркибий бирлиги бўлган нефронларда амалга ошади. Нефронлар буйрак тўпчаси ва эгри каналчалардан ташкил топган. Сийдикнинг ҳосил бўлиши -фильтрацион- реабсорбцион секретор назарияга асосан тушунилади.
а) Бирламчи сийдикнинг қон плазмасидан ультрафильтация оқибатида буйрак тўпчаларида ҳосил бўлиши. Агарда альбуминларнинг камлиги ҳисобга олинмаса, бирламчи сийдик қон плазмасига жуда яқин бўлади.
б) Иккиламчи сийдикнинг буйрак эгри каналчаларида ҳосил бўлиши. Каналчаларда альбуминлар, глюкоза, аминокислоталар тўлиқ ва сув 80 фойизга сўрилади. Калий, фосфор кислотаси, С витамини ва оқсилга бирикмаган кальций сўрилади. Хлор, карбонатлар қисман сўрилади. Креатинин, мочевина, инулин кабилар мутлақо қайта сўрилмайди.. Натрий ва сув асосан Генле халқасига келиб сўрилади.
Шундай қилиб, нисбий қаттиқлиги 1,010, Рн - 7,4 га тенг бўлган сийдик буйрак жомига ва кейин сийдик йўли орқали вақти-вақти билан қовуққа тушиб туради. 1 литр сийдик ажралиши учун буйракдан 100 литр қон ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |