«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Жигар ва ўт йўллари касалликларининг синдромлари



Download 3,72 Mb.
bet48/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Жигар ва ўт йўллари касалликларининг синдромлари.
Жигар касалликлари пайтида сарғайиш, холемия, жигарнинг функционал етишмовчиликлари, гепатолиенал синдром, портал гипертония, жигар комаси ва жигар санчиғи синдромлари кузатилади.
Сарғайиш (Icerus) – бу симптомокомплекс организмда билирубин алмашинишининг бузилиши билан характерланиб, шиллиқ пардалар, тери ва тери ости клетчаткасининг сариқ рангга бўялиши билан кечади.
Жигар касалликлари пайтида билирубин алмашинувининг бузилиши, аъзо ва тўқималарда боғланмаган билирубиннинг тўпланиб қолиши оқибатида чуқур патологик ўзгаришлар ва сарғайиш синдроми кузатилади.
Сабабларига кўра, сарғайишларнинг механик, паренхиматоз ва гемолитик турлари фарқланади.
Механик сарғайишда ўт йўлларининг тошлар, паразитлар ёки ўсмалар билан тиқилиши оқибатида ўт суюқлигининг лимфа томирига шимилиб ўтиши ва кўкрак лимфа тармоғи орқали қонга ўтиши кузатилади. Шунинг учун механик сарғайиш пайтида қонда боғланган ва шунингдек, боғланмаган билирубин миқдори ҳам кўпаяди.
Механик сарғайишда тери ва шиллиқ пардалар аввалига сариқ рангда бўлиб, кейинчалик, билирубин оксидланиб биливердинга айланиши туфайли кўкимтир тус олади. Тезакда стеркобилин миқдори бутунлай бўлмайди, шунинг учун гуштхўр ҳайвонларнинг тезаги рангсизланиб, оқиш-сариқ ёки лойсимон рангда бўлади. Сийдикда уробилиноидлар миқдори камаяди. Қонга ўт кислоталарининг кўплаб тушиши (холемия) оқибатида терининг қичиши, брадикардия, ҳолсизланиш ва адинамия келиб чиқади. Қондаги ишқорий фосфатазалар фаоллиги ортади.
Паренхиматоз сарғайиш – гепатоцитларнинг жароҳатланиши туфайли улар томонидан билирубинни тутиб қолиниши (гепатит, цирроз), глюкурон кислота билан боғлаш жараёнининг бузилиши, глюкурон кислотаси ва глюкуронил-трансфераза ферментининг етишмаслиги, ўт каналчаларининг ёрилиши натижасида келиб чиқади.
Периферик қонда жигардан ўтмаган ва ўтган билирубин миқдорлари кўпаяди. Эркин билирубиннинг кўпайиши гепатоцитлар функциясининг пасайиши туфайли, боғланган билирубиннинг кўпайиши эса жигар хужайралари жароҳатланиши туфайли билирубин глюкурониднинг қайта қонга сўрилиши туфайли юзага келади. Бу турдаги сарғайиш жигарнинг оқсил синтезлаш ва зарарсизлантириш каби функцияларининг бузилиши белгилари билан характерланиб, анорексия, геморрагик диатез, талоқнинг катталашиши, асцит ва жигар комаси қайд этилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish