«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet50/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Гепатит (Hepatitis) жигарнинг диффуз яллиғланиши бўлиб, гепатоцитлар ва бошқа структуравий элементларининг инфильтрацияси, дистрофияси, некрози ва лизиси ҳамда жигар етишмовчилиги билан характерланади. Ўткир (паренхиматоз) ва сурункали (яллиғланишли - дистрофик) гепатитлар фарқланади.
Сабаблари. Гепатит полиэтиологик касаллик ҳисобланади. Одатда иккиламчи касаллик сифатида ўткир юқумли касалликлар, заҳарланишлар, гастрит ва гастроэнтеритлар оқибатида ва айрим паразитар касалликларнинг асорати сифатида ривожланади.
Ривожланиши. Жигарнинг ўткир паренхиматоз яллиғланишининг асосида ҳар хил табиатга эга бўлган заҳарлар билан заҳарланиш ётади. Заҳарлар жигарга дарвоза венаси ва ўт йўли орқали тушиши мумкин. Демак, паренхиматоз гепатит организмдаги умумий патологик жараённинг бир қисми бўлиб, жигардаги интерорецепторларнинг қўзғалиши, жигар ҳужайралари ва ретикулоэндотелиал ҳужайраларнинг бузилишлари билан характерланади. Гепатоцитлар функцияси пасаяди, улар дистрофияга учрайди ва емирилади. Бу ҳолат бутун аъзо фаолиятининг ёмонлашувига олиб келади.
Гепатоцитларнинг бузилиши жигарнинг ферментатив функциясини пасайтиради. Кучли гликогенолиз юзага келиб, жигардаги гликоген миқдори камайади. Қондаги глюкозадан гликогеннинг синтезланиши қийинлашади.
Жигар ҳужайралари деворининг ўтказувчанлиги ошади, натижада қонда боғланган билирубин миқдори кўпаяди.
Жигарда пигмент алмашинуви (паренхиматоз сарғайиш) ва ҳазм аъзоларининг фаолияти бузилади, организмнинг аутоинтоксикацияси кучаяди.
Белгилари. Паренхиматоз гепатит юқумли ёки паразитар касалликларнинг оқибати сифатида ривожланганлиги учун унинг симптоматикаси асосий касалликлар ва жигар касалликлари синдромларидан иборат бўлади.
Бефарқлик, иштаҳанинг пасайиши ёки йўқолиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, жигарнинг катталашиши, пальпацияда унинг оғриқли бўлиши каби умумий белгилар кузатилади. Паренхиматоз сарғайиш синдроми: диспептик бузилишлар, терининг қичиши, тери ва шиллиқ пардаларнинг кучли сарғайиши, асосан эркин билирубин ҳисобига қондаги билирубин миқдорининг кўпайиши каби белгилар характерли бўлади.
Ўткир ва сурункали гепатитда жигар етишмовчилиги синдроми: ҳазм жараёнининг бузилиши, ёғларнинг ҳазмланиш даражасининг пасайиши, қон қуйилишлар (гемофилия), интоксикация, бефарқлик, ҳатто кома ҳолати, ориқлаш ва махсулдорликнинг пасайиши билан характерланади. Гепатитлар талоқнинг катталашиши билан кечади.
Қонда альбуминлар миқдори камаяди, альфа- ва бета-глобулинлар, аммиак, холестерин миқдори ва аспартат- ва аланинаминотрансфераза, лактатдегидрогеназа ва альдолаза ферментлари фаоллиги ортади. Сийдикда билирубин ва уробилиноген миқдорининг кўпайиши туфайли унинг ранги қорамтир бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish