Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

танланиши 
 
Бозор тизимида ўзининг рақобатбардошлигини таъминлаши учун 
тадбиркор қуйидаги учта, энг муҳим унсурларни кўпайтириб туришдан 
манфаатдор. Буларга: 
1. 
Иш ҳажми, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришни, иш бажаришни ва 
хизмат кўрсатишни кўпайтириш. 
2. 
Агар имкони бўлса, товар (маҳсулот, иш, хизмат) баҳосини ошириш. 
3. 
Ишлаб чиқараѐтган товар (иш, хизмат) сифатини ошириш. 
Ушбу унсурлар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин. 
Тадбиркорнинг 
рақобатбардошлигини 
таъминловчи омиллар
Иш ҳажми 
Сифати 
Баҳоси 
 
5-чизма. Тадбиркорнинг рақобатбардошлигини таъминловчи
омилларнинг бир-бири билан боғлиқлиги
Тадбиркорнинг рақобатбардошлигини таъминлашда асосий унсурлар 
ичида баҳо муҳим ўрин тўтади. Аммо шуни эътироф этиш керакки, товар (иш, 
хизмат)нинг ҳажми ҳам, унинг сифати ҳам тадбиркорга бевосита боғлиқ. Аммо 
баҳо ҳамиша унинг хоҳиш-иродасига ѐки саъй ҳаракатларига боғлиқ эмас. Уни 
бозорнинг қонунлари тартибга солади.
Тадқиқотлар кўрсатдики, тадбиркор ўзининг баҳо сиѐсатини 
шакллантиришда, унинг ўзгаришини кўзатиб боришда бирқанча омилларга 
аҳамият бериши лозим экан. Буларга қуйидагилар киради: 
1. 
Баҳонинг миқдори тадбиркор харажатини қоплайдиган ва маълум 
даражада унга фойда келтирадиган бўлиши.
2. 
Баҳонинг 
миқдори 
харидорни 
қочирмайдиган, 
яъни 
рақобатчиларининг маҳсулотига нисбатан унинг баҳоси озгина бўлсада камроқ 
белгиланиши. 
3. 
Ушбу товар баҳоси бозор ва давлатнинг нархлаштириш сиѐсатига зид 
бўлмаслиги, яъни тадбиркор фойдаси маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаришни 
кўпайтириш ўрнига, фақат баҳони ошириш эвазига амалга ошмаслиги. Шу 


101 
туфайли маҳсулот таннархига қўшиладиган максимал фойда миқдори билан 
ҳисобланганда, товар баҳосининг миқдори меъѐрдан ошиб кетмаслиги лозим.
4. 
Мазкур товарга (иш, хизматга) бозор тўйинган бўлиб, унинг баҳоси 
пасайиш тенденциясига эга бўлганда, баҳонинг пасайиши таннархдан пастга 
тушиб кетадиган бўлса, мазкур товарни (иш, хизматни) ишлаб чиқаришни 
тўхтатиб, бошқа бозоргир товарни (иш, хизматни) ишлаб чиқаришга ўтиш, 
яъни фаолиятни зудлик билан ўзгартириш лозим.
5. 
Товарни харидор қанча кўп оладиган бўлса, шунга мос равишда унинг 
баҳосини пасайтириб бориш амалиѐтини қўллаш лозим. Бу харидорни баҳо 
сиѐсати билан рағбатлантириш эвазига ўзига жалб қилади ва уларнинг сонини 
муттасил ошириб боради. Бу усул ҳам жаҳон амалиѐтида синалган бўлишига 
қарамасдан, бизда унга ҳали кенг кўламда ўтилган эмас.
Баҳо сиѐсати иқтисодий сиѐсат тизимида ўта нозик сиѐсатдир. Шу 
туфайли бозорни ўрганишда, талаб ва таклиф мувозанатини тузиш да бу 
масалага алоҳида аҳамият бериши, тадбиркор ва унинг маркетологлари 
рақобатчи тадбиркорлар товарининг баҳосини, уларда қўлланилаѐтган баҳо 
сиѐсатини яхши ўрганиб боришлари лозим. Бу ҳолат мазкур тадбиркорнинг 
рақобатбардошлигини таъминловчи асосий омиллардан бири бўлиб 
ҳисобланади.
Тадбиркор баҳо сиѐсатини белгилашда фақат рақобатчилари томонидан 
ишлаб чиқиладиган товар (иш, хизмат)ларининг баҳоси билангина қизиқиб 
қолиши, уларнинг фақат баҳо сиѐсатини ўрганиш билан эмас, балки шу ва 
бошқа ҳудудлардаги бозорлардаги ҳолатни ҳам ўрганиши лозим. Агар, бир 
маҳсулот бир бозорда бир хил баҳода сотилса, иккинчисида ундан юқори ѐки 
паст бўлиши мумкин. Агар, шу бозорга товарни олиб бориб сотиш, ташиш 
харажатларини қоплаб кўпроқ фойда олишни таъминлайдиган бўлса, ўша 
бозорни ҳам эгаллашга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ 
Олигополистик конкуренция шароитида нархлаштиришнинг купгина 
стратегиялари куллангилади. Уларнинг 1. Нарх белгилашда харакатларни 
координациялашдир; бу стратегиянинг икки хил шакли мавжуддир. 

«нархлар тўғрисидаги келишув» кабул қилиш

« параллел нарх сиѐсати » ни олиб боришдир. 
Бир хил давлатларда нархлар тўғрисидаги келишув кабул қилиш 
таъкиклангандир. 2. «Паралел нарх» сиѐсатида компаниялар томонидан ишлаб 
чиқариш харажатларини унификацияланган статьялар бўйича калькуляция 
қилишади ва унга фойдаси меъѐрини кушиш орқали амалга оширилади. 
Шунинг учун бозор омиллари таъсири остида барча компанияларнинг нархлари 
бир хил пропорция ва бир хил йўналишда ўзгаради. 
Тулик монополия бозорида факатгина битта сотувчи иштирок этади. Бу 
хусусий фирма ѐки давлат ташкилоти булиши мумкин. Давлат монополияси 
куллаш орқали бир хил товарларнинг, ахолининг маълум бир гурухи томонидан 
истеъмолини кескин кўпайтириш мумкин, чунки ахолининг бу гурухи 
юқоридаги товарни тулик қиймати нархида сотиб олишга курби етмайди(нарх 
таннархидан паст қиймат урнатилади). Шунингдек давлат монополияси орқали 


102 
бир хил товарларга жуда юқори нарх куйилиши мумкин, бу хол маълум бир 
товар истеъмолини чегаралаш мақсадида кулланилади. 
Хусусий фирма монополист ўзининг маҳсулотига ўзи нарх белгилайди 
ва бошқа фирмаларнинг нархлаштириш сиѐсати билан ҳисоблашмайди. Шунга 
карамасдан 
монополия 
рухсат 
этилган 
давлат, 
масалан, 
АКШда 
(электроэнергетика каби тармоқлар бўйича) тарифларнинг кутарилиши 
махаллий хокимиятлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Нарх 
куйишда ката эркинликка эга бўлган фирма талабдан келиб чиккан ҳолда, ўз 
товарига оптимал нарх қўяди. Вставка №1га каранг. 
Монополист фирма учун ўз товарига юқори нарх куйиш хама вақт хам 
афзал булла олмайди, чунки бу ҳолда ракобатчилар пайдо булиши ѐки давлат 
томонидан назоратга олиниши, натижада харидорларнинг бир қисмини 
йукотиши мумкин. Маълум стратегияни танлашда фирма қуйидаги омилларни 
ҳисобга олиши керак: 
1 . маҳсулот нархини қайта куриб чиқишга тўғри келиши. 
2. нархда баъзан талаб ракобат, истеъмолчилар хақида маълумотлар 
ҳисобга олинмайди. 
3. мавсум охирида баъзан паст нарх кулланилади. 
4. товарларга талаб эластик бўлади. 
5. харидорларни купи ракобатчи фирма арзон нархига учади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish