Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Бозор шароитида баҳони шакллантиришнинг омиллари нималардан 
иборат? 
2. Ишлаб чиқариш харажатларининг баҳо шаклланишига қандай таъсир 
кўрсатади? 
3. Корхоналарда баҳони шакллантириш стратегияси қандай амалга 
оширилади? 
Топшириқлар 
1. Корхоналарда баҳони қўйиш зарурлигини тушунтиринг. 
2. Баҳо, қиймат ва нарх ўртасидаги фарқ ва боғлиқликни ўрганиб чиқинг. 
 


103 
8-мавзу. Корхоналарнинг ўз капиталини бошқариш
Асосий саволлар: 
1.Корхона ўз капиталининг таркибий тузилиши, моҳияти ва 
корхона молиясини бошқаришдаги аҳамияти
2.Корхона ўз капиталини шакллантириш сиѐсатининг асосий 
вазифалари ва ҳозирги замон муаммолари 
3.Корхона ўз капитали алоҳида элементларининг молиявий 
баҳоланилиши 
4.Корхона эмиссия сиѐсатининг долзарб вазифалари ва 
ҳозирги замон муаммолари 
Таянч сўз ва иборалар 
Ўз капитали, эмиссия сиѐсати, устав капитали, қўшилган капитал, 
тақсимланмаган фойда, молиявий маблағлар, баланс ликвидлиги, 
заҳира капитали.
 
1.Корхона ўз капиталининг таркибий тузилиши, моҳияти ва 
корхона молиясини бошқаришдаги аҳамияти
 
Корхоналарда хусусий капитал ўз капитал деб номланади. 
Қуйидагилар таркибий тўзилишлардан иборат: 
1. Устав (акционер) капитал; 
2. Кушилган (қушимча тўланган) капитал; 
3. Тақсимланмаган фойда. 
Устав капитали-
одатда чиқарилган акцияларнинг номинал ѐки эълон 
қилинган қийматига акционерлик капитал счѐтларида акс этилиши керак 
бўлган ва устав капиталини аниқлаш учун ишлатиладиган, қимматбаҳо 
қоғозларида кўрсатилган бита акциянинг номинал қиймати. Сотиб олувчига 
акциялар ўрни га акционер сотиб олган акцияларнинг сонини кўрсатадиган 
сертификат берилиши мумкин. Куп корпорациялар қимматбаҳо қоғозларининг 
икки турини чиқарадилар: оддий акциялар ва имтиѐзли акциялар. 
Оддий акциялар 
компаниянинг колдик капиталини акс эттиради. Яъни 
бошқакредиторлар ва имтиѐзли акционерларнинг талаблари оддий акциялар 
эгалариникидан юқори туришини билдиради. Оддий акциялар -бу, одатдагидай, 
овозга эга бўлган акцияларнинг якка туридир. Яъни, оддий акциялар 
эгаларининг директорлар кенгаши аъзоларини сайлашга хукуки бор. Оддий 
акциялар эгалари директорлар кенгаши билан эълон қилинган дивидендларни 
даврий олишга хукуки бор. Оддий акциялар эгалари директорлар кенгаши 
эълон қилинган дивидендларни даврий олишга хукуки бор. 
Имтиѐзли акциялар 
оддий акциялар олдида бир ѐки купрок позициялар 
бўйича имтиѐзларига эга. Масалан, имтиѐзли акциялар эгаларидан олдин 
олишлари мумкин, одатда белгиланган ставка бўйича. Имтиѐзли акцияларга 
дивидендлар нормаси фоизлар каби эълон қилиниши мумкин. 


104 
Масалан, номинал қиймати 100 сум бўлган 6 фоизлик имтиѐзли 
акциялар –бунда имтиѐзли акциялар бўйича 6 сум ҳажмида тўланадиган йиллик 
дивидендлар (6 % 100 сумдан). Имтиѐзли акциялар эгалари корпорациянинг 
тугатилганида унинг активларига имтиѐзли хукукга эгадирлар. 
Тўланадиган имтиѐзли акциялар-
ўз ихтиѐри билан компания тарафидан 
қарзи тўланиши мумкин бўлган имтиѐзли акциялар. 
Конверсияланувчи (алмаштириладиган) имтиѐзли акциялар-
бу, акционер 
хохиши билан оддий акцияларга алмаштирилиши мумкин бўлган имтиѐзли 
акциялар. 
Кумулятив акциялар-
вақт ўтиши билан тўланмаган дивидендлар 
тупланиб бориладиган ва улар оддий акциялар эгаларига эхтимол тўланиши 
мумкин бўлган давргача маълум бир йилда тўланиши лозим бўлган имтиѐзли 
акциялардир. 
Дивидендлар 
-акционерлар орасида, одатда пул маблағлари куринишда, 
корпорация активларининг тақсимланиши. 
Муддати утган дивидендлар-
утган йилларда қолган, кумулятив 
имтиѐзли акциялар бўйича тупланган тўланмаган дивидендлар. 
Сотиб олинган хусусий акциялар-
бу эркин бозорда сотиб олинган 
корпорациянинг акциялари. Ўз сотиб олинган акциялар бухгалтерия балансида 
капиталнинг контр счѐти сифатида акс этадилар. 
Корпорация баланс ҳисоботидан "хусусий капитал" булимига таъсир 
этадиган турли операциялари амалга ошириши мумкин. Бу операциялар 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-қимматбаҳо қоғозлар ; 
-дивидендларни эълон қилиш ва тўлаш; 
-сотиб олинган хусусий акцияларини сотиб олиш ва сотиш. 
Қуйидаги жадвалда хусусий капитал таҳлили келтирилган 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish