Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Даврлар  Устав капитали  Захира капитали  Кушилган капитал  Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Даврлар 
Устав капитали 
Захира капитали 
Кушилган капитал 
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) 
 
2.Корхона ўз капиталини шакллантириш сиѐсатининг асосий 
вазифалари ва ҳозирги замон муаммолари 
 
Хусусий капитал корхонанинг ўз маблағлар манбаларининг 
асосини ташкил этувчи кўрсаткич ҳисобланиб, унинг таркибига 
корхона устав капитали, захира капитали, кушилган капитал ҳамда 
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарлар) киради. Хусусий 
кпиталнинг 
шаклланишида 
мақсадли 
тушумлар 
ва 
молиялаштиришлар, келгуси давр даромадлари ва тўловлар 
захиралари вақт бўйича фарқланишларда ўз аксларини топиб боради. 
Масалан, келгуси давр даромадларининг тан олиниб, ҳисобга киритиш 
муддати бўйича жорий давр фойда-зарарига киритилиши ва якунида 


105 
тақсимланмаган фойда ѐки хусусий капиталнинг бошқа қаторларида 
ифодаланиши шулар жумласидандир. 
Хусусий 
капиталнинг 
ҳисобга 
олиниши, 
шаклланиши 
ва 
ахборотланишининг 
хуқуқий 
ва 
меъѐрий 
шартлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунининг 15-
моддасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
"Молиявий ҳисобот шакллари ва уни тузиш тартиби тўғрисида"ги 
Йурикномасида ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида ўз 
ифодасини топган. 
Таҳлил этишда хусусий капиталнинг ҳолати ва таркиб ўзгаришларига, 
унинг сабабларига, хусусий капитал билан боғлиқ бўлган молиявий 
кўрсаткичлар тизимига эътибор берилади ҳамда шу асосда хусусий 
капиталнинг устиришнинг имкониятлари ва йўналишлари белгиланади. 
 
3.Корхона ўз капитали алоҳида элементларининг молиявий 
баҳоланилиши 
 
Корхона ўз капитали алоҳида элементлари қуйидаги ўз ичига 
олади: 
1. Корхона эгалик киладиган воситаларни акс эттирувчи активлар; 
2. Корхона тасарруфидаги ўз сармояси; 
3. Кейинчалик белгиланиши бўйича қайтарилиши лозим бўлган 
активларни сотиб олиш, хосил қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар. 
Баланс пассиви маълумотлари асосида қуйидагиларни билиб олиш 
мумкин: 
-маблағлар кайси манбалардан келиб тушганлигини; 
-маблағлар кимга тегишли (ўзининг ѐки жалб қилинган) эканлигини; 
-маблағларнинг белгиланган мақсади кандай эканлигини (ўзок муддатли 
ѐки қисқа муддатли қуйилмалар). 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 15 январдаги 
"Корхоналар (ташкилотлар) йиллик ва йил чораги молиявий 
ҳисоботларининг шакллари ҳамда ҳажмини тасдиқлаш тўғрисида"ги 5-сонли 
буйругига мувофиқ 1997 йил 1 январдан бошлаб йиллик ва йил чораги 
ҳисоботининг янги шакллари жорий этилган. 
Корхоналарда 
фойдаланаѐтган 
айланма 
маблағларни 
алоҳида 
элементларини хар хил муддатда нақд пул маблағларига айланиши ва корхона 
мажбуриятларини хар хил муддат ўтиши билан қайтарилиши муносабатига 
кўра корхоналар баланси ликвидлиги икки шаклда аникланади: 
1. Умуман маблағлар ва корхона мажбуриятлари бўйича, уларни асосий 
кўрсаткичлар дейиш мумкин. 
2. Корхона маблағларини алоҳида элементлари ва мажбуриятларни 
кайтиб бериш муддатига караб, уларни қушимча кўрсаткичлар деб аташ 
мумкин. 
Баланс ликвидлиги кўрсаткичлари қуйидаги гурухлардан иборат булиши 
лозим: 


106 
- асосий кўрсаткичлар; 
- қушимча кўрсаткичлар; 
- омилли кўрсаткичлар. 
Асосий кўрсаткичлар сифатида қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади, 
таҳлил этилади: 
1. Умумий ликвидлик коэффициенти. 
2. Жорий ликвидлик коэффициенти. 
3. Хусусий ѐки утув ликвидлик коэффициенти. 
4. Мутлок ликвидлик коэффициенти. 
Умумий ликвидлик коэффициенти корхонанинг ўзи бугун активларидан 
фойдаланиб, мажбуриятларини ташқаридан ўзок ва қисқа муддатга олинган 
қарзларни кайтиб беришга кодирлигини ифодалайди. Демак, бу коэффициент 
корхонанинг бугун имкониятларини, салохиятини кўрсатади ҳамда бу корхона 
билан алокадор бўлган барча корхона, орган ва ташкилотлар учун катта 
аҳамиятга эга. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish