3.Ишлаб чиқариш харажатларининг баҳо шаклланишига
таъсири
Унда нарх ишлаб чиқариш харажатига эмас, балки истеъмолчи
томонидан шу товарга берган баҳоси билан аникланади. Шундай килиб, нарх
назарияси доирасида икки концепцияси вужудга келди. Нархнинг асосини эса
бозор иқтисодиѐти шароитида таклиф (қиймат) ва талаб (фойдалилик) ташкил
этмокда. Бозор иқтисодиѐти шароитида товар ишлаб чиқариш жараѐнидаги
барча харажатлар бозор нархларида амалга оширилади ва шу харажтларни
(ишлаб чиқариш, реализация харажатлари) товарларни сотишда олинган
96
даромад билан қопланиши мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда бундай корхоналар
банкротга учрашлари мумкин.
Маҳсулотни ишлаб чиқаришга, реализация қилишга кетган харажатлар
бу ишлаб чиқаришнинг барча омиллари (асосий воситалар, хом-ашѐ,
материаллар, ишчи кучи) харажатларнинг пулдаги куринишидир. Бу асосий
ишлаб чиқариш кўрсаткичи бўлиб, самарали тадбиркорлик сиѐсатини олиб
бориш, таклиф нархини аниқлаш учун зарурдир.
4.Корхона фойдасининг баҳо шаклланишига таъсири
Тадбиркорлар доимо максимал фойда олишга интилади дейиш
факатгина қисман тўғридир. Амалдаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, купгина
фирмалар максимал фойда олишга интилмасдан харажатларни қоплаш учун
«нормал» дивидентлар олиш учун етарли бўлган даромад билан чекланадилар.
Чунки қисқа вақт ичида ката фойда олиш, келажакда фойда олиш
перспективасига қарама-қаршидир. Йирик ва ўрта бизнес корхоналари жорий
фойда даражасини камайтириш ҳисобига келажакда юқори фойда олишга
интилади.
Келажакда яхши фойда олиш учун бозорнинг маълум бир нуктасида
мустахкам урнашиб олиш, кенгайтириш, аосий воситаларни доимо янгилаб
туриш зарурдир.
Унча ката булмаган фирмалар рахбарлари фирманинг келажагига
унчалик ишонмаганлари такдирида бозор коньюнктурасидан максимал
фойдаланишга интиладилар.
2. Фойдани максималлаштиришга каратилган мақсадлар бир неча
куринишга эга бўладилар:
фирма томонидан, қатор йилларга, ўртача фойда миқдорига мос
келадиган бир хил даромадни белгилаш
капитал қуйилмаларни қиймати усиши сабабли нарх ва фойдани
усишининг ҳисоби;
капитал келажакда ривожланишига ишонмаслиги ѐки пул
маблағларининг етишмаслиги сабабли тез фурсатда бирламчи фойдани олишга
интилиш:
Фирма олишга интилаѐтган фойда абсолют ва нисбий куринишида
ҳисобланиши мумкин:
абсолют фойда – харажатларни чегирган ҳолда, барча товарлар
реализациясидан олинган даромад.
Нисбий фойда – бир маҳсулотни реализациясидан олинган даромад.
Шундай килиб, абсолют фойдани, нисбий фойдани сотилган товар
сонига кўпайтириш орқали хам ҳисоблаш мумкин. Хар хил товарнинг нисбий
фойдаси хар хил бўлади. Масалан биринчи навбатдаги эхтиѐж товарлар (нон,
сут, уй-жой)нинг нисбий фойдаси паст, юқори сифатли, обрули товарлар эса
юқори нисбий фойдани таъминлайди. Шунингдек таъкидлаб ўтиш керакки,
кириш нархларидан (цены проникновения) фойдаланган компаниялар юқори
даромад оладилар. Максимал фойда олишни олдига мақсад килиб куйган
97
фирма, хар хил корхоналар шароитида талаб ва харажатларни баҳолайди ва
келажакда энг максимал фойда келтирадиган нархларни танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |