103
тошлар кирган, йўқ бўлса ўз қиймати ва ўз вазифасини адо этиш
имкониятидан маҳрум бўлиб қоладиган буюмларга
res quae usu
minuuntur
деб айтилган. Истеъмол қилинадиган ашёлар моддий жиҳатдан
йўқ бўлиши сабабли бундай ашёларнинг эгаси улардан фойдаланиш
ҳуқуқини бошқа шахсларга бераётганда бу ашёларни қандай эквивалентда
қайтариш ҳақида алоҳида кафолатлар берилган.
Оддий ва мураккаб ашёлар.
Стоиклар фалсафасига асосланган ҳолда
Помпоний
ашёларни 3 турга бўлган:
«Tria
autem genera sunt corporum, unum quod continentur uno spiritu
et graece henomenon vocatur, ut homo tignum lapis et similia^
alterum
quod ex contingentibus, hoc est pluribus inter secohaerentibus constat, quod
synemmenon vocatur, ut aedificium, navis, armarium,
tertium quod ex
distantibus constat, ut corpora plura non soluta, sed uni nomini subiecta,
veluti populus, legio, grex (D. 41. 3.30.pr.)». – «Уч
хилдаги жисмлар
мавжуддир: биринчиси бир бутун жисмни ташкил қилади, масалан, қул,
харсанг тош ёки ёғоч; иккинчи турдаги жисм ўзаро боғланган бир қатор
жисмлардан ташкил топган ашё, масалан, бино, кема ёки жавон; учинчи
жисм эса бир хил бўлган ўзаро боғланмаган жисмлардан иборатдир ва
битта ном билан аталган, масалан, легион, пода ёки халқ».
Ашёларнинг оддий ва мураккаб турларга бўлиниши
классик даврдан
бошланган. Оддий ёки ягона ашё деб
res quae continetur uno spiritu
–
табиий ва жисмоний жиҳатдан бир бутун жисмга эга бўлган ашёга айтилган
(тош, дарахт, инсон). Мураккаб ашёлар ҳам, ўз навбатида, 2 га бўлинган: res
quae ex contigentibus constant ёки сунъий равишда инсон меҳнати ёрдамида
бир бутун мулкка жамланган ашёлар (уй, кема ва уй анжомлари) ва res
quae ex distantibus constant ёки алоҳида ашё бўлса ҳам бир бутун тўпламга
жамланган ашёлар (пода, легион, омбор, халқ ва хоказо).
Res quae ex
distantibus constant ашёлар univercitas facti ва universitas jurisга
бўлинган. Univercitas facti ашёлар бирлиги табиий йўл билан хосил бўлган
(пода, кўра, халқ), бу – вақтинчалик хўжалик ёки ташкилий мақсадларда
бирлашган ашёлар ёки шахслар мажмуидир. Univercitas juris ашёлар
бирлиги эса – ҳуқуқий тартибдаги кўрсатмалар асосида ташкил бўлган
(мулк, мерос, сеп мулки ва ҳоказо).
Ашёларнинг бир бутун ва мураккаб турларга бўлиниши мулкни қўлга
киритиш усуллари билан бир қаторда шартнома мажбуриятларини бажариш
соҳасида катта аҳамиятга эга бўлган. Бундай ҳолларда, айниқса, res quae ex
distantibus constant ҳақида
гап кетганда, accessorium sequitur principale
қоидаси амалда бўлган, бу қоидага кўра, мураккаб ашёга кирувчи алоҳида
қисмлар аввал турли мулкдорларга тегишли бўлган бўлса, кейинчалик
асосий ашёга бирлашиши натижасида уларнинг тақдири ҳуқуқий жиҳатдан
асосий ашёга қараб ҳал қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: