Қўшимча программа (утилиталар) ва уларнинг асосий турлари.
Юқорида компьютерда фойдаланиладиган асосий программалар мажмуаси билан танишиб чиқдингиз. Лекин ўз-ўзидан маълумки ушбу программалар хали компьютер билан ишлаш учун унчалик етарли эмас. У холда фойдаланувчининг ишини енгиллаштириш мақсадида яна қандай турдаги программалар ишлатилиши керак бўлади? Бу муаммони хал қилиш учун ташқи қурилмаларга хизмат қилувчи, дисклар билан ишловчи, маълумотларни химоялаш учун мўлжалланилган ва бошқа бир қанча турдаги программалар хам бўлиши керак. Хақиқатан хам компьютернинг бир маромда ишлашини таъминлаш учун турли қўшимча программалар зарур бўлади. Масалан, қаттик диск (винчестер) билан турли ишларни амалга ошириш учун махсус программалар зарур. Винчестерни бўлакларга бўлиш, унинг маълум бўлакларини пароль билан химоялаш учун Disk Manager деб аталувчи программа ишлатилади.
Дискнинг холатини текшириш учун эса NDD (Norton disk doctor) программаси ишлатилади. Бу программа ёрдамида диск сегментлари текширилиб, ундаги хатоликлар топилади ва бартараф этилади.
Дискдаги маълумотларни оптимизация қилиш, яъни бир тартиб билан жойлаштириб чиқишга хизмат қилувчи SD (Speed Disk) программаси мавжуддир. Унинг ёрдамида дискдаги маълумотлар тартибга келтирилади, бу эса дискдаги маълумотларга мурожаат қилишни енгиллаштириб, компьютер ишини тезлатади.
Юқорида санаб ўтилган программаларни ишлатиш қулай бўлиб, диалог дарчасида ҳосил бўладиган меню пунктларидан мосини танлаш ва ишлатишдан иборатдир.
Утилитлар гурухларга бирлаштирилиб, уларнинг энг кўп ишлатиладиганлари Norton Utilities, PC Tools Deluxe, Mace Utilities лар бўлиб хисобланади. Утилитларни қуйидаги тартибда гурухларга бўлиб чиқиш мумкин:
Упаковка қиладиган программалар махсус усулларни қўллаган холда маълумотларни сиқилган холда жойлаштириб, уларнинг архив нусхаларини хосил қилишга ёрдам берадилар. Масалан, PKZIP, PKUNZIP ва ARJ программалари буларга мисол бўла олади.
Дисклардаги маълумотларнинг резерв нусхаларини хосил қиладиган программалар қаттиқ дискка ёзилган маълумотларни тезлик билан дискетларга ёки стриммерларга нусхалаш учун ёрдам берадилар. Масалан, Norton Backup, Fast Back Plus.
Антивирус программалари, улар хилма-хил турдаги вирусларга қарши самарали курашиш учун хизмат қиладилар.
Коммуникацион программалар компьютерлараро маълумотларни алмашиниш учун ишлатиладилар. Масалан, Brooklin Bridge, DeskLink, LapLink, Fast Link. Telemate, Procom, Dataline программалари компьютерларнинг телефон каналлари орқали мулоқот қилинишига ёрдам берса, WinFax Pro, Bit Fax, Fax It программалари телефон маълумотларини факс модем орқали узатиш имкониятини яратадилар.
Компьютерни диагностика қилиш программалари унинг конфигурациясини ва ишга лаёқатлилигини текширишга имкон беради. Масалан, Cheeck It, ND lags, Control Room, System Sleuth программаларини шу программалар туркумига киритиш мумкин. Дискларни текшириш учун Disk Technician Advance, Calibrate дастурлари қўлланилиши мумкин.
Диск учун мўлжалланилган программа-кэш дискдан маълумот ўқишни анча тезлаштиришга имкон беради, чунки ушбу холда оператив хотирада дискнинг тез-тез ишлатилиб турадиган бўлакларини ўз ичига олган кэш-буфер хосил қилинади. Масалан, Smart Drive, NKache, Super PC Kwik.
Дискларни оптимизация қилиш программалари дискларда сақланадиган маълумотлар хажмини анча оширишга ва маълумотларни тезроқ топишга ёрдам беради. Масалан, Speed Disk ёки Fast Trax программалари.
Дискларни динамик сиқиштиришга имкон берувчи программалар дискларда сақланилиши мумкин бўлган информация хажмини анча оширишга ёрдам беради. Масалан, Stacker, Double Space, Super Stir программалари.
Автоном равишда чоп қилиш программалари (скулерлар) файлларни чоп қилишни бошқа ишлар билан бир вақтда амалга оширишга имкон беради. Масалан, Print Cashe программаси.
Хотирани бошқариш учун мўлжалланилган дастурлар оператив хотирани яхшироқ бошқариш учун ишлатилади. Масалан, Software Carousel ва Switch It программалари хотирага бир қанча программаларни юклашга ва биридан иккинчисига осонлик билан ўтишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |