Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


ЭҲМнинг программавий таъминоти ва унинг асосий таркибий қисмлари



Download 1,71 Mb.
bet20/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

ЭҲМнинг программавий таъминоти ва унинг асосий таркибий қисмлари.


Программаларнинг турли хиллари мавжуд бўлиб, уларнинг хар бири маълум бир ишни бажаришга мўлжалланган. Лекин инсонларга ўхшаб, ЭХМ лар хам қандайдир кўрсатмаларга ёки программавий таъминотга мухтож бўлади, чунки бусиз уларнинг ишини, ички ва ташқи хотиралар билан ишлашни, қўшимча қурилмаларга мурожаат қилишни, фойдаланувчилар билан мулоқотни ва компьютер таркибий қисмларининг бир маромда ишлашини таъминлаш мумкин эмас. Бу муаммоларни хал қилиш учун қандай турдаги программалар ишлатилиши мумкин деб ўйлайсиз? Компьтер хотирасида жуда катта миқдордаги қўшимча жой эгаллайдиган ушбу программаларсиз у билан самарадор ишлашни амалга ошириш мумкинми ёки йўқми? Агарда шундай турдаги программалар мавжуд бўлмаса компьютер билан мулоқот қандай равишда ўзгаради? Бундай турдаги программаларни қандай асосий гурухларга ажратган бўлар эдингиз?
ЭХМдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, уни ишлатишни енгиллатишга ва фойдаланувчилар дастурларини тайёрлашни осонлаштиришга мўлжалланган программа воситалари комплексига программа таъминоти системаси (ПТС) деб юритилади. ЭХМнинг ПТС ўз ичига турли хил программалар тўпламини олади (3.1 расм). Программалашни автоматлаштириш системаси (ПАС) фойдаланувчилар программаларини яратиш жараёнини енгиллаштириш ва автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб ПТС нинг бир қисми ҳисобланади. Ривожланган ПАСлар программалаштириш тиллари, трансляторлар ва созлаш программаларини ўз ичига олади. Созлаш программалари тузилган программалар ишининг тўғрилигини текшириш ва хатоларни топиш учун ишлатилади.
ЭХМда масалаларни ечиш жараёнини таъминлаш ва уни осонлаштириш учун операцион система деб аталувчи программалар комплекси ишлатилиб, у бошқарувчи ва қайта ишловчи программалар гурухидан иборат.
Бошқарувчи программалар ЭХМ қурилмалари ишини бошқаради, яъни ЭХМ қурилмалари ишини, киритиш, тайёрлаш ва бошқа программаларнинг бажарилишини ташкил қилади ва бошқаради.
Қайта ишловчи программалар маълумотни қайта ишлаш билан боғлиқ янги программаларни ЭХМда ишга тушириб, масалаларни ечишга ва бошланғич маълумотларни тайёрлаш ишларини бажаришга хизмат қилади.
Техник хизмат қилиш программалари ЭХМ нинг профилактика ишларида, диагностика масалаларини ечишда ва ундаги носозликларни аниқлашда хамда бошқа мақсадларда ишлатилади.
Амалий программа пакетлари таркибига инсоннинг кундалик амалий фаолиятида вужудга келадиган илмий, техник, молиявий ва турли-туман иқтисодий масалаларни ечишга мўлжалланган, операцион система имкониятларини ва функциясини кенгайтиришга хамда бошқа бир қанча конкрет мақсадларга мўлжалланган программалар комплекси киради.

АБС учун АПП

Кутубхонага хизмат кўрсатувчи программалар

Илмий, иўтисодий ва б.к АПП

Модулларни йиғиш программаларè

ОС
функцияларини кенгайтувчи АПП

Қайта ишловчи программалар

Бошқарувчи программалар







ЭХМ
курилмаларига хизмат курсатувчи программалар
3.1–расм
Юқорида тасвирда кўрсатилган трансляторлар амалий программаларни алгоритмик тиллардан машина тилига ўгирувчи таржимон программалардир. Улар икки хил бўлади: компиляторлар ва интерпретаторлар.
Интерпретаторлар программалаштириш тилида ёзилган программани босқичма-босқич (ёки қаторма-қатор) машина тилига ўгириб ва дархол бажариб борса, компиляторлар эса бутун программани бирданига машина тилига ўгиради ва агарда унинг хатоси ёки камчилиги бўлмаса, уни бажаришни амалга оширади.
Бир марта компиляция қилинган программа бошқа компиляция қилинмайди, негаки унинг натижаси ишловчи программани хосил қилади. Интерпретаторда эса программа ҳар бир бажарилишида қайтадан машина тилига ўгирилади ва босқичма-босқич бажарила боради.
Хусусий компьютернинг ҳам фойдаланувчи учун қулай ва самарадор бўлиши унда қандай программавий таъминот мавжудлиги билан аниқланади. Лекин программавий таъминотнинг қандай турлари фойдаланувчи учун зарур бўлиши унинг қайси сохада фаолият кўрсатиши билан аниқланади. Энди ўзингизни иқтисод сохасида фаолият кўрсатаётган мутахассис сифатида фараз
қилган холда қайси турдаги программавий таъминот Сизнинг кундалик ишларни бажаришингиз учун керак бўлишини ўйлаб топишга харакат қилинг. Компьютер ишлаганда уни бошқариш учун керак бўладиган программалар билан амалиётда қўлланиладиган программалар орасида қандай фарқ бўлиши мумкин?
Компьютернинг программавий таъминоти уларнинг қўллаш самарадорлигини ошириш, ундан фойдаланишни осонлаштириш ва фойдаланувчилар программаларини тайёрлашнинг меҳнат сарфини камайтириши учун мўлжалланган программалар системасидан иборат.
Компьютер программалар таъминотининг тўплами қуйидаги гурухларга ажралади:

  • Системавий программалар – хилма-хил қўшимча ишларни бажаришга имкон беради, масалан, компьютернинг ишлаш жараёни давомида носоз қурилмаларни диагностика ва назорат қилиш воситалари, маълумотларнинг нусхаларини олиб қўйиш, компьютер хақида маълумотномалар бериш, компьютерни бошланғич ишга тайёрлаш ва хакозолар;

  • Амалий программалар – фойдаланувчиларга зарур бўлган ишларни бажаришга имкон берувчи программалар, матн тахрирчилари, жадвал процессорлари, расмлар чизишга имкон берувчи программалар, информацион массивлар ва билимлар базалари билан ишлашга имкон яратувчи программалар ва хакозолар.

  • Программалаштириш системалари ёки инструментал системалар – улар компьютер учун янги амалий программалар ёки фойдали иловалар ёзиш учун хизмат қиладилар.

  • Системавий программаларга операцион система, драйверлар, қобиқ программалар ва операцион қобиқларни киритиш мумкин. Операцион қобиқлар ишга тушириладиган программалар учун қуйидаги имкониятларни яратиши мумкин:

  • график интерфейс – маълумотларни чиқариш ва улар билан самарадор ишлашга имкон берадиган воситалар тўпламини хосил қилиш мумкин, яъни алохида турдаги менюлар, дарчалар, ойналар, маълумотномалар ва хакозолар;

  • Мультипрограммалаштириш – бир вақтнинг ўзида бир қанча программаларни ишлатиш имконияти;

  • Программалараро маълумот алмашинишниг кенгайтирилган воситаларини ишлатиш.

  • Программа таъминоти илмий-техник, иқтисодий-статистик ва бошқа масалаларни ечишда, шунингдек бошқарув маълумотларини қайта ишлаш учун ҳисоблаш системалари қуришда ЭҲМ техник воситаларининг имкониятларини анча кенгайтиради.

  • ЭҲМ программа таъминотининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

  • программалашни автоматлаштириш воситалари ёрдамида масалани ЭҲМ-да ечишга тайёрлаш;

  • оператор билан ЭҲМ-нинг энг қулай кўринишлардаги алоқасини ташкил қилиш;

  • ЭҲМ-ни назорат қилиш, унга диагноз қўйиш ва юзага келган нуқсонларнинг кенгайишига йўл қўймаслик.

ЭҲМ-нинг программа таъминоти структурасида программалашнинг модулли принципи амалга оширилади, бу принцип, одатда функционал боғлиқ бўлмаган программалар ёки уларнинг қисмлари стандарт модуллар кўринишида шаклланадиган ва созланадиган бўлишини талаб қилади. Бундай структура ёки уларнинг ўрнини алмаштириш, ёхуд қўшимча модуллар киритиш йўли билан ЭҲМ-нинг программа таъминотини нисбатан оддий кенгайтириш ва такомиллаштириш имконини беради.
ЭҲМ программа таъминотининг энг муҳим таркибий қисми, операцион система бўлиб, у турли режимларда ЭҲМ-нинг энг самарали ишлашини, шунингдек масалани ЭҲМ-да ечишга тайёрлашдаги меҳнат сарфининг камайишини таъминлайдиган программали воситалар мажмуидан иборат.
Хусусий ЭҲМ функционал мақсадига боғлиқ ҳолда комплекс монитор имкониятлари фойдаланувчи томонидан дисплей киритиладиган катта сонли бўлмаган оддий буйруқларнинг бажарилишидан тортиб, то аниқ вақт давомида ҳар хил қурилмалар билан бошқаришгача ўзгариб туради. Мониторнинг одатдаги вазифаси хусусий ЭҲМ билан фойдаланувчи ўртасида ўзаро алоқадорликни ташкиллаштириш, ресурслар тақсимлашни бошқариш ва хусусий ЭҲМ фаолиятида талаб этилган режимни таъминлаш, системали ва бошқа программаларни ишга тушириш ва бажарилишини назорат остига олиш, маълумотлар алмашиниш жараённинг бажарилишини бошқаришдир.
Системали программалар ва маълумотлар гурухига ташқи ташувчиларга хизмат қилувчи программалар, сервис программалар ва программалар кутубхонаси киради.
Ахборотларнинг ташқи ташувчиларга хизмат кўрсатадиган программалар ташувчилардаги мавжуд ахборотларни тенглаштириш ва назорат қилишга, шунингдек ташувчилар билан ва алоҳида файллар билан бошқа жараёнларни бажаришга тайёрлаш, сақлашни ташкиллаштириш ва программаларни қўллаш ишларини енгиллаштиради. Улар ўзларининг функционал мақсадлари нуқтаи- назаридан турли-тумандир, лекин қоидага кўра, уларнинг таркибида матнни тахрирлаш дастурлари ва кутубхоналар бўлади. Дисплейдан ёки бошқа бир қанча ташувчилардан киритилаётган матнлар тахрир программалари орқали хусусий ЭҲМ-нинг оператив ёки ташқи хотирасига ёзилади, бунда улар махсус тахрир буйруқлари ёрдамида ўзгартирилиши мумкин. Кўплаб тахрир программалари мавжуд, улар бир биридан бажарадиган имкониятлари билан фарқланади ва матнларда ўзгаришлар қилиш учун ишлатилади.

    1. Download 1,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish