Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


"Қопқон" вирусларининг ишлаши программа таъминотидаги турли хатолар ва ноаниқликлардан фойдаланишга асосланган. "Мантиқий бомбалар"



Download 1,71 Mb.
bet23/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

"Қопқон" вирусларининг ишлаши программа таъминотидаги турли хатолар ва ноаниқликлардан фойдаланишга асосланган. "Мантиқий бомбалар" вирус программалари бўлиб, улар бир нечта мантиқий шартлар бажарилганида ишга тушиши мумкин. Масалан, маълум вақт ёки сананинг келиши, қандайдир тасодифий ёки олдиндан режалаштирилган ходисанинг компьютерда ёки атроф-муҳитда рўй бериши ва шунга ўхшаганлар бўлиши мумкин. "Мантиқий бомбалар"нинг асосий хавфи шундан иборатки, уларда ўзига хос "инкубация даври" бўлиб, бу даврда асосий программа таъминотининг кўпчилик файлларига зарар етказишга харакат қилинади.
"Тармоқ вируслари" - бундай турдаги вируслар умумий тармоққа уланган компьютерларнинг бир-бири билан мулоқот қилиши орқали тарқалиб, ҳозирги информацион жамиятда жуда ҳам хавфли ва каттадан-катта миқёсларда зарар келтириши мумкин. Интернет тармоғи орқали хилма-хил мамлакатлардаги информацион системаларни зарарлаши, жиноятларга олиб келиши ва бошқарув тизимларининг барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай вирусларнинг фаолияти туфайли халқаро можаролар келиб чиқиши, харбий харакатлар бошланиши, халқаро террорчилик харакатлари амалга оширилиши мумкин.
"Чувалчанглар" деб аталадиган программалар эса системавий программа ҳисоблаш ресурсларининг ҳозирги пайтда бўш турган қисмларида яшириниб олиб, шу бўш турган дастурларни ёки қурилмалар дастурий таъминотини ўзбошимчалик билан эгаллаб оладилар. Бунда улар диспетчер
программасини огоҳлантирмай, бу қурилмаларнинг қимматли вақтини бефойда ишлар қилишга сарф қилишга олиб келадилар. Масалан, бир рулон қоғозга умуман кераксиз бўлган маълумотларни чоп қилиш, программаларнинг баъзи бир хил бўлакларни чексиз бажаришга олиб келиш ва хоказолар.
"Троян отлари" туридаги вирусларнинг ишини юқорида келтирилган Lehigh вируси мисолида кўриб чиққанимиз ёдингизда бўлса керак. Ҳар қандай турдаги вирус программаси қандайдир йўл билан компьютер хотирасига кириб олгандан сўнг ўзини қандай тутишини кўриб чиқишга харакат қиламиз. Вирус boot секторга, операцион системага ёки бажариладиган программага ўтиб олиши мумкин.
Boot сектор - бу дискнинг бошланғич йўлаклари бўлиб, унда исталган программани бажаришдан олдин албатта бажарилиши шарт бўлган программа жойлашган. Бу программа операцион системани ишга тайёрлаш ва компьютердан фойдаланувчига бошқа программа воситалари билан ишлаш имкониятини беради. Boot вируси кўпинча дискнинг биринчи йўлакчасига жойлашиб олиб, ўзининг бу ерга сиғмаган қисмини ҳақиқий boot сектор билан бирга дискнинг бошқа секторига жойлайди ва ушбу қисмни яроқсиз сектор деб белгилаб қўяди. Машинанинг ишлаш жараёнида вирус уни ўзича бошқариб туради. Компьютерга тушиб олган вирус унга киритилган ҳар бир бошқа дискнинг бошланғич секторига ҳам ўз нусхасини ёзиб қўяди.
Вируслар операцион системанинг ичидаги программаларга ҳам зарар етказиши ва турли хил муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Вируслар файлларга зарар етказиши, компьютер ишини секинлаштириши ёки экрандаги маълумотларни ўзгартириб юбориши мумкин. Баъзи бир инсонлар вирус яратиш ва уни тарқатишни ўзларига касб қилиб олганлар ва бу орқали тирикчилик ҳам қиладилар. Бундай турдаги мутахассисларни "Хакерлар" деб аталади. Уларни топиш ва қилган ишлари бўйича жавобгарликка тортиш жуда ҳам мушкул масаладир. Ҳозирги пайтда кенг миқёсда тарқалган вируслар амалий программаларга, матн муҳаррирларига, катта ўлчамли жадвалларга, утилитларга ва ўйин программаларига зарар етказиши мумкин. Кўпгина вируслар янги компьютерга ўтишдан олдин ундаги программалар вирус билан зарарланган ёки йўқлигини текшириб кўради ва у илгари зарарланган бўлса, унга қайта зарар етказмайди. Акс холда зарарланган программа хажми катталашиб, вирус ўзини ошкор қилиб қўйиши мумкин.
Вирус юққан дискни ишлатиш бу вируснинг тарқалишига олиб келади, шунинг учун ҳам ишлатилаётган дискнинг ва ундаги программаларнинг вирусдан зарарлангани ёки зарарланмаганлигини билиб, сўнгра ишлатган маъкул.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish