программалар дарчаси;
хужжатлар дарчаси;
мулоқот дарчаси.
Программалар дарчасида бажарилаётган программалар жойлашади. Дарчанинг юқори қисмида программа номи ва меню сатри кўрсатилади. Программа дарчаси экраннинг ихтиёрий қисмида бўлиши мумкин.
Хужжатлар дарчаларини программалар очади. Масалан таҳрирлагичлар дарчада хужжатларни ҳосил қилади. Дарча сарлавҳасида хужжат номи ёзилади.
Мулоқот дарчалари фойдаланувчининг айрим командаларига жавобан саволларни чиқаришда фойдаланилади.
WINDOWSда пиктограммалар программаларни кичрайтирил-ган холда бажариш учун ишлатилади. Пиктограммалар 3 хил бўлади.
программа пиктограммалари;
хужжат пиктограммалари;
программалар сарлавҳалари пиктограммалари.
Программа пиктограммалари программа дарчадан пиктограммага кичрайтирилганида ҳосил бўлади. Фақатгина программа пиктограммалари дарча ташқарисида жойлашади. Уларни очиқ дарчадан ташқаридаги экраннинг ихтиёрий қисмига кўчиришингиз мумкин.
Хужжат пиктограммалари - кичрайтирилган хужжат дарчаларидир. Бу пиктограммаларни фақатгина ишлаётган программа иш майдони доирасида жойини ўзгартириш мумкин.
Программа сарлавҳалари пиктограммалари программаларни бошқарувчида ишлатилади. Бунда ҳар бир пиктограмма программа ва уни тасвирловчи хужжатлар рўйхатига эга бўлади. Бу пиктограммалар программа гурухлари дарчасида жойлашади.
WINDOWS 2000 амалий операцион дастурининг асосий хусусиятлари ва унинг бошқа системалардан фарқи
WINDOWS 2000 амалий операцион дастурини ишлатиш учун мўлжалланилган ҳисоблаш техникаси жиҳозларига қуйидаги талабларни асос қилиб олиш мумкин.
Марказий процессор.
Пентиум процессорининг камида 300 мегагерцли ёки ундан каттароқ нусҳаси ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу холда WINDOWS 2000 Professional иккитагача процессор билан ишлай олиш имкониятини яратади, WINDOWS 2000 Server эса тўрттагача процессорни таъминлаб беради, WINDOWS 2000 Advanced Server эса саккизтагача процессор билан ишлай олади, WINDOWS 2000 Datacenter Server эса ўн олтитагача процессорни таъминлаб бера олади.
Оператив хотира:
WINDOWS 2000 нинг ишлаши учун камида 32 Мегабайт ва кўпи билан 128 Гегабайт хотира талаб қилинади. Агар Сизга WINDOWS 2000 Server ни ишлатиш зарур бўлса, у холда хотира хажмини камида 256 мегабайтга етказишингиз лозим бўлади. WINDOWS 2000 Advanced Server учун эса энг кўп хотира хажми 8 Гегабайт ҳисобланади.
Қаттиқ диск хотираси:
Бу турдаги хотира WINDOWS 2000 нинг ишлаши учун камида 2 Гегабайт бўлиши ва ундан ташқари бир гигабайт бўш хотира бўлиши талаб қилинади.
1-расм. WINDOWS 2000 операцион системаси бош менюси
Дисплей модели эса VGA ёки SVGA турига мансуб бўлиб, тегишли адаптер билан таъминланган бўлиши керак. Агар тармоққа масофадан туриб алоқа қилиш имконияти яратилиши талаб қилинса, ёки номер терувчи қурилма ишлатилса ёки бирор-бир бошқа турдаги коммуникацион дастурлар ишлатилиши талаб этилса, у холда керакли турдаги модем бўлиши ҳам лозим бўлади. Албатта клавиатура билан сичқон туридаги қурилманинг борлиги, унда самарадор ишлашни амалга оширади. WINDOWS-2000 ни ўз компьютерингизга ўрнатишдан олдин, Сиздаги жихозлар HCL (Hardware Compatability List) рўйхатига кирганлигини аниқлаб олинг, чунки Microsoft компанияси драйверларни худди шу турдаги жиҳозлар учун ишлаб чиққан. Акс холда Сиз компьютерни ишлатаётганингизда хилма-хил хатолар рўй бериши мумкин. Ушбу рўйхатни Support папкасидаги Hcl.txt файлидан топишингиз мумкин. Рўйхатнинг энг янгисини Microsoft Windows Hardware га бағишланган Интернетнинг тегишли адресидан олишингиз мумкин: http://www.microsoft.com/rus/windows2000. Агарда ушбу системани чуқурроқ ўзлаштириб олмоқчи бўлсангиз, "Тингловчи учун материаллар" деб номланган компакт дискка мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу ҳолда олдиндан ёзиб қўйилган файл ва папкалардан қуйидагиларни кўриб, ўқиб ва ўрганиб чиқишингиз керак бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |