Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги



Download 1,71 Mb.
bet39/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

МАЖЛИС БАЕНИ № 2
"ИҚТИСОДИЙ ИНФОРМАТИКА" кафедраси
Тошкент шаҳри 12 Сентябр 2003 йил Қатнашдилар:
Аюпов Р., Матниёзов Р., Афзалов З., Аюпов X., Азларов А., Илхомова Е., Азизова М., Исмоилов С., Исаева В. Қолган кафедра аъзолари сиртқи ва кундузги бўлимларда дарслари бўлгани сабабли ушбу мажлисда қатнаша олмадилар.
Кун тартиби:

  1. ТМИ нинг навбатдаги илмий кенгаши мажлисида кўрилган масалалар хақида.

Аюпов P.Х.

  1. "Иқтисодий информатика" фанидан янгиланган намунавий дастур муҳокамаси.

Тузувчилар: Аюпов Р.Х., Матниёзов P.P.
Тақризчилар: Эргашев Ф., Азларов А,

  1. Ҳар хил масалалар,

а) Кундузги талабаларнинг қишки сессиясини уюшқоқлик билан ўтказиш. б) Қайта топширишларни тугаллаш ҳақида.
в) Кейинги семестрдаги дарслар ҳақида.

    1. Кафедранинг мудири Аюпов Р. 10 Сентябр 2003 йилда бўлиб ўтган ТМИ илмий кенгаши мажлисида кўрилган масалалар ҳақида батафсил гапириб ўтдилар ва унда кафедра профессор-ўқитувчилари олдига қўйилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Кафедра ўқитувчиларини мукофотлаш масаласи ўқитувчилар томонидан муҳокама қилинди ва натижада кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги қарорларни бир овоздан қабул қилдилар:

1.1. Институт Илмий кенгаши қарорлари ва улардан келиб чиқадиган хулосалар тўла ва беками-кўст ҳаётга тадбиқ этилсин.

    1. Якуний назорат қатъий тегишли қоидалар асосида ва талабчанлик билан ўтказилиши таъминлансин.

    2. Маъруза дафтарлари холатини ва мазмунини якуний назорат ўтказишда ҳисобга олиш лозим.

1.3. .....................................................
.....................................................
.....................................................

Энди ушбу матнни ўқитувчининг кўрсатмаларига асосан матн муҳарририда чоп қилишга уриниб кўринг. Матннинг тузилиши ва форматига алоҳида эътибор беринг.


Юқоридаги ишларни амалга ошираётганингизда вазифа анчагина осонлашиши учун қуйидагиларни билиб олишингиз мақсадга мувофиқ бўлади:
Матнни форматлаштириш икки хил усул билан амалга оширилиши мумкин. Масалан, форматлаштириш кўрсатгичларини олдиндан ўрнатиб олишингиз мумкин. Агарда В (инглизча BOLD ёки русча жирный - Ж) ҳарфи мавжуд тугмачани босишни амалга оширсангиз, у холда матн кейинчалик қуюқ ҳарфлар билан ёзила бошлайди. Иккинчи усулда эса матнни ўзингизга қулай холда териб олиб, сўнгра форматини ўзгартирасиз. Яъни матннинг керакли жойини сичқончадан фойдаланиб ажратиб (ёки бўятиб) оласизда, сўнгра юқорида кўрсатилганидек форматлаштирасиз. Эътибор беринг, баъзи пайтларда сичқонча кўрсатгичи I ҳарфи кўринишини олади. Бу унинг матн билан боғлиқ бирор-бир ишни бажаришга тайёр эканлигини кўрсатади. Масалан, матннинг бирор бир жойига шундан фойдаланиб ўзгартиришлар киритишингиз мумкин. Бунинг учун I кўрсатгичини керакли жойга олиб келиб, сичқончанинг тугмачасини босиш лозим. Бунда кўрсатгич ўша жойга ўрнашади ва энди Сиз терган маълумотлар худди шу жойдан ёзила бошлайди. Матндан нусха олиш ёки уни бошқа жойга кўчириш мақсадларида белгилаб олиш ҳам худди шу I кўрсатгич орқали амалга оширилади. Бунда кўрсатгични тегишли жойга ўрнатгандан сўнг, сичқончанинг чап тугмачаси босилади ва уни қўйиб юбормасдан туриб керакли йўналишда харакатлантирилади. Бу эса матннинг ўша қисми бўялишига (белгиланишига) олиб келади.
Хужжатни сақлаш Файл (FILE) менюсини очиш ва ундан Сақлансин (Сохранить, SAVE) буйруғини ишга тушириш билан амалга оширилади. Агарда ушбу хужжатингиз олдин умуман сақланмаган янги хужжат бўлса, у холда Файлни сақлаш… (Сохранить как. Save as...) дарчаси очилади. Файлни сақлаш учун унга бирор-бир ном беришингиз керак бўлади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, WINDOWS 2000 да бошқа системалардан фарқли улароқ, файлларнинг номлари 255 тагача хилма-хил символдан иборат узунликка эга бўлиши мумкин.
Матн муҳаррирининг қолган фойдали имкониятларини эса машқлар бажариш жараёнида ўз ўқитувчингиз билан ҳамкорликда актив усулда ўрганиб олишингиз тавсия этилади.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish