Ишчи гуруҳлар ва матн муҳаррири
WINDOWS 2000 операцион системасини ўрнатаётганда компьютерни ишчи гуруҳига ёки доменга улаш талаб қилинади. Бунинг учун ўрнатилиш вақтида ишчи гуруҳи ёки доменнинг номини бериш лозим бўлади. Ишчи гуруҳ тармоқ орқали уланган бир неча компьютерлар мажмуаси бўлиб, улар биргаликда ишлайдилар ва марказлашган бошқарувга муҳтож эмаслар. Ушбу ишчи гуруҳлар қуйидаги асосий хоссаларга эгалар:
а) Ҳар бир компьютерда ўзининг локал информацион базаси SAM (Security Accounts Manager - хавфсизлик ёзувлари диспетчери) ўрнатилган бўлади. Ишловчининг ҳар бир компьтерга тегишли ҳисоб ёзуви бўлиши зарур.
б) Компьютерларнинг сони ўнтадан ошмаслиги керак. Ушбу компьютерлар WINDOWS 2000 операцион системасининг сервер маҳсулотлари бошқарувида ишлаши мумкин, лекин уларнинг ҳар бирида SAM маълумотлар базаси бўлиши лозим.
в) Ресурсларни тақсимлаш, бошқарув ва ҳақиқийликни текширув ишчи гуруҳининг ҳар бир компьютерида алоҳида равишда амалга оширилади.
WINDOWS 2000 операцион системасида ДОМЕН деганда, кириш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маълумотлар сақлаш учун умумий информация базасини ишлатадиган тармоқдаги компьютерларнинг мантиқий гуруҳи тушунилади. У ёки бу доменга кирадиган компьютерлар учун хавфсизлик ва марказлашган бошқарув катта аҳамиятга эга бўлади. Доменлар қуйидаги хусусиятларга эгадирлар:
Доменларни масштаблаштириш мумкин, яъни улар кичик гуруҳга ҳам, бир неча минг ишлатувчига ҳам бирдай хизмат кўрсатиши лозим;
WINDOWS 2000 системаси каталогларининг фақат биргина маълумотлар базаси мавжуд ва унда домен ишлатувчиларининг ҳамма қайд ёзувлари ёзилган бўлади. Ушбу маълумотлар базаси Active Directory деб аталади;
Ресурсларни тақсимлаш, бошқарув ва ишловчиларнинг ҳақиқийлигини текширув марказлашган равишда амалга оширилади.
WINDOWS 2000 системаси Word Pad деб аталган матн муҳарририга эга бўлиб, унинг ёрдамида хужжатлар, матнлар, хатлар, ҳисоботлар тузиш ва улар билан ишлаш мумкин.
4.3-расм. Оддий матн муҳаррири WordPad дарчасининг тасвири
Бу хужжатларда хилма хил шрифтларни қўллаш, уларнинг ифодаланиш формаларини ўзгартириш, унга расмлар ва график тасвирлар қўшиш мумкин. Жадвал кўринишидаги маълумотлар билан ишлаш ҳам истисно этилмайди. Уни ишга тушириш учун Пуск тугмачаси, Программы, Стандартные (Accessories) менюларини кетма-кет танлаб Word Pad деб аталган матн муҳаррири дастурини ишга туширамиз. Энди эса хосил бўлган матн дарчасида бирор-бир матнни теринг. Масалан, кафедра мажлиси баёнини экранда териб кўрсангиз, ҳам билим, ҳам малака оласиз деб фикрлаймиз:
4.4 -расм. WordPad матн муҳарририда ёзилган матнни сақлаш менюси
Do'stlaringiz bilan baham: |