Tree – жорий каталогнинг тузилишини кўриш;
Move – каталогларнинг номларини ўзгартириш;
Агарда сиз WINDOWS операцион системасидан МS DOS га чиқмоқчи бўлсангиз, ПУСК – Программы - Стандартные-Командная строка имкониятларини кетма-кет танлашингиз керак бўлади.
Windows амалиёт тизими асосий турлари ва имкониятлари
Бу операцион системанинг номи «Дарча» сўзининг инглизча айтилиши бўлиб, компьютер ишини хар томонлама бошқариш учун хизмат қилади. Лекин бир қанча операцион системалар ишлаб чиқилгани ва хаётга тадбиқ этилганига қарамай фақатгина ушбу операцион система кенг тарқалди ва катта муваффақиятга эришди. Нега бундай бўлгани хақида нималар дея оласиз? Ушбу операцион системанинг қандай хусусиятлари мавжудки, у жуда хам оммабоп ва қулай? Бу саволларга жавоб топишда Сиз уни МS DOS имкониятлари билан солиштиришингиз мумкин. Бу муаммони хал қилиб бўлганингиздан сўнг қуйидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин бўлади.
WINDOWS муҳити фойдаланувчи учун қулай бўлган кўпгина имкониятларга эга бўлган программадир. У МS DOS имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
WINDOWS муҳитида ишлаш натижасида фойдаланувчи кўпгина қулайликларга эга бўлади. Бунда файл ва каталогларнинг нусхасини олиш, кўчириш, қайта номлаш, ўчириш ва хоказо амаллар тезда ва яққол бажарилади. Шу билан бирга бир пайтнинг ўзида бир неча каталог билан ишлаш имкониятига эга.
Бу программа бир пайтнинг ўзида бир неча масалаларни ечиш, ихтиёрий принтер ва дисплей билан МS DOS программалари билан ишлаш қобилиятига эга.
Ягона интерфейсга, яъни WINDOWS турли версиялари ва программа иловалари билан ишлашнинг стандарт қоидаларига эгалиги муҳимдир.
WINDOWS операцион муҳити қуйидаги имкониятларга эга.
Универсал графика – WINDOWS программаларининг қурилмаларга ва программа таъминотига боғлиқсизлигини таъминлайди.
Ягона интерфейс – WINDOWS фойдаланувчининг мулоқоти ягона, яъни турли программалар билан ишлаш қоидалари умумий. Шунинг учун янги программа билан ишлаганингизда бу қоидалардан фойдаланишингиз мумкин.
Мавжуд программвий таъминот билан мувофиқлиги – WINDOWS МS DOSнинг барча амалий пакетлари, таҳрирлагичлар, электрон жадваллар, маълумот базаларини бошқариш системалари ва бошқа турдаги амалий программалар ишини тўла таъминлайди.
Кўп масалалиги – WINDOWS бир пайтнинг ўзида бир неча масалани ҳисоблайди, бир программадан бошқасига осонлик билан ўтишни таъминлайди.
Мавжуд оператив хотирадан тўлиқ фойдаланиш имконияти – WINDOWS мавжуд оператив хотирадан тўла фойдалана олади. Қурилма ресурсларидан ҳам тўлиқ фойдаланади. Бу қурилмалар билан мулоқотни ўзи таъминлайди.
Маълумотлар алмашуви – WINDOWS программалараро маълумотлар алмашиш имкониятига эга. Бу махсус Clipboard (маълумотлар буфери), ёки DDE (маълумотларнинг динамик алмашуви, яъни бошқа программа натижаларидан фойдаланиш) ёки OLE (маълумотлардан уларни тахрирлаган холда фойдаланиш) ёрдамида амалга оширилади.
WINDOWS да экран "desktop" деб аталади. Барча амаллар унда бажарилади. WINDOWS сўзининг маъноси "дарчалар". Шунинг учун WINDOWSга кирганда программалар дарчаларда бажарилади. Дарчаларнинг жойини ва ўлчамини ўзгартириш мумкин. Агар бир нечта программа бажарилаётган бўлса, дарчаларни пиктограммаларга кичрайтириш мумкин. Бу эса экрандан унумли фойдаланиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |