Кўмакчилар орқали бирикиш
Кумакчилар ҳам эргашган қўшма гап қисмларини боглаш учун хизмат қилади ва юкламаларга ўхшаш турли феъл формаларида келган эргаш гапнинг кесимлари билан қўлланиб, эргаш гапнинг мазмунига турли оттенка қўшади. Кўмакчилар қўшма гап қисм- .ларини боглаш вазифасида келганда соф кўмакчи, от-кўмакчи ва равиш-кўмакчи вазифасини бажаради. Қўмакчиларни уч группага ажратамиз (морфология баҳсидаги кўмакчиларнинг турларидан бир оз фарқли қилиб олдик). Соф кўмакчиларга биз қўшма гап кисмларини боглашда хизмат қиладиган равиш характеридаги сари, сайин, кура, учун, каби, билан, бери, нари каби кумакчиларни ҳам киритдик.
Морфология баҳсида ўрганиладиган от кўмакчилардан таш- қари айрим отлар эргашган қўшма гап таркибида кўмакчи вазифасини бажаради. Сабабли, тацдирда, ҳолда каби сўзлар феълнинг айрим формалари билан бирга ёки маълум аффиксларни олиб кў- макчи ўрнида қўлланади. Бундай сўзларни от-кўмакчилар деб ном- ладик.
Равиш кўмакчилар кўпинча пайт эргаш гапларнинг кесими таркибида келиб, эргаш гапни бош гапга боғлаш вазифасини бажаради. Бу вазифада олдин, аввал, кейин, бурун, сўнг каби сўзлар- ишлатилади.
Сари, сайин кўмакчилари ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гапларда ўтган замон сифатдоши орқали ифодаланган эргаш гапнинг кесимидан кейин қўлланиб, эргаш гапни бОш гапга бирикти- риш учун хизмат қилади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг мазмунидаги даража, ўлчовнинг орта бориши билан бош гапдаги- мазмун ҳам ортиши, икки ҳаракат воқеанинг бирдай бўлиши ёки- улар орасидаги маълум фарқ қиёслаб кўрсатиш, шунингдек мазмунидан қисман шарт ҳам англашилади: Ёшинг улғайган сари, тажрибанг ҳам орта боради (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Кўра кўмакчиси чоғиштириш эргаш гапли қўшма гапларда кесими чиқиш келишиги аффиксини олган ўтган замон сифатдоши ёки ҳаракат номи формасидан кейин келиб, эргаш гапдаги воқеа^ ҳаракат билан бош гапдаги ҳаракат воқеани чоғиштириб кўрса- тади: Якка ҳолда ишлашдан кўра, кўплаишб ишлаш яхшироқ.
Учун кўмакчиси сабаб ва мақсад эргаш гапли қўшма гапларнинг кесими таркибида қўлланади: Зангор кўлнинг атрофи қатор- қатор тол билан тўла бўлгани учун, булоқлар ҳам, кўл ҳам, цишлок ҳам, сой ҳам цатортол номи билан юритилар эди (Ш. Рашидов).
Мақсад эргаш гапли қўшма гапларда кесими буйруқ майлидаги феъл билан ифодаланган эргаш гапнинг кесимидан кейин келиб, бош гапдаги воқеа-ҳаракатнинг юзага келиши мақсадини билдиради: Ойимхон уйғонмасин учун, Холмирод оёк ичи билан бориб йз ўрнига ётди (П. Т у р с у н).
Билан кўмакчиси пайт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда ишлатилади: Ойгул туриши билан, сарой чараклаб кетди
(Ҳ. О л и м ж о н). Ҳожиматнинг цораси кўриниши билан, уларнинг ҳар иккови ночор икки томонга ажралишди(Саид Аҳмад). Лаблари кулмоқчи бўлгани билан, қовоқлари осиглщ эди (Саид А ҳ м а д). Умрзоқ ота насщат қилгани билан, Ойкиз кўнмади.
Қаби, сингари кўмакчилари ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапда ўтган замон сифатдоши орқали ифодаланган эргаш гапнинг кесимидан кейин келиб, бош гапдаги воқеани ўхшатиш орқали изоҳ- лайди: Ёмғирда сув кўпайиб ариқлардан тошгани сингари, унинг ўч-алами ҳам юраклардан тоигиб чщибди (Ш. Рашидов).
Бери, буён ёрдамчилари пайт эргаш гапли қўшма гапда кесими чиқиш келишик формасидаги сифатдош орқали ифодаланган эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади: Бўзчи хотинлар совет қонунига мувофиқ саккиз соат ишлаб, ишига яраша ҳақ олади- ган бўлганларидан бери, дўконхонада бундай «иш боши»нинг ке~ раги бўлмай қолди (А. М у х т о р).
Кадар, довур кўмакчилари пайт эргаш гапли қўшма гапларда,, -гунга ёрдамчисини олган эргаш гапнинг кесимидан кейин қўлла- нади: Водокачка битгунга қадар, ариклар тайёр бўлди (А. Қ а ҳ- ҳор).
Ҳолда сўзи асли кўмакчи бўлмаса ҳам, равиш ва тўсиқсиз эргаш гапларнинг кесими таркибида келиб, компонентларни бириктириш учун от-кўмакчи вазифасида ишлатилади. Одатда бу сўз эгалик аффиксини олган ўтган замон сифатдошларига қўшилиб келади. Бу ёрдамчи равиш эргаш гаплар таркибида келиб, бош гапдаги ҳаракатнинг қай ҳолда юзага келишини кўрсатади: Башорат юз- лари щзаргани ҳолда уйга кириб келди. Юраги дук-дук ургани ҳолда, югуриб уйга кирди.
-гани ҳолда ёрдамчиси тўсиқсиз эргаш гапнинг кесими таркибида қўлланиб, мазмунан зид бўлган қисмларни боғлаш учун ишлатилади: Офтоб тобланиб тургани ҳолда, ёмғир ёғмоқда эди (С. А й н и й).
Орқасида, туфайли, сабабли сўзлари сабаб эргаш гапли қўшма гапларда кесими ўтган замон сифатдоши орқали ифодаланган эргаш гапнинг кесимидан кейин келиб, мазмунидан сабаб англашилган эргаш гапни бош гапга боғлаш учун ишлатилади: Шамол кучайгани туфайли, қайиқнинг юриши нотинч эди. Дарё тошгани сабабли, экиннинг ярми нобуд бўлди.
Тацдирда сўзи шарт эргаш гапли қўшма гапларда ўтган замон сифатдоши орқали ифодаланган эргаш гапнинг кесимидан кейин келиб, бош гапдаги ҳаракатнинг қандай шарт билан юзага келиш- лигини билдиради: Мажлисдагиларнинг кўпчилиги бунга рози бўл- ган тақдирда, иш бошлаймиз. Отангиз кўнган тақдирда, киши қўй- дирамиз.
Кейин, сўнг сўзлари пайт эргаш гапли қўшма гапларда чиқиш келишиги формасидаги ўтган замон сифатдоши орқали ифодаланган эргаш гапнинг кесимидан кейин келади ва бош гапдаги ҳара- кагдан олдин юзага келадиган воқеани ифодалайди.
Олдин, аввал, бурун сўзлари пайт эргаш гапли қўшма гапларда чиқиш келишик аффиксини олган бўлишсиз сифатпош орқали ифодаланган эргаш гапнинг кесими таркибида келади ва бош гапдаги воқеадан олдин юзага келадиган ҳаракат-ҳодисани ифодалайди.
Булардан ташқари эргашган қўшма гап компонентларини бириктиришда эргаш гап кесимидан кейин келган пайт номларини билдирувчи йил, кун, момент, чоғ, замон, вацт каби отларнинг ҳам роли бор. Бу сўзлар пайт эргаш гапли қўшма гапларда ўтган замон сифатдоши орқали ифодаланган кесимдан кейин қўшилиб пайт эргаш гапни бош гапга боғлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |