Юкламалар орқали бирикиш
Юкламалар содда гапдагина эмас, қўшма гапларда ҳам кўпинча- эргаш гапларнинг кесими таркибида қўлланиб, эргаш гапнинг мазмунига турли оттенкалар қўшади ва компонентларни бирик- тиришда иккинчи даражали ёрдамчи саналади.
-ку юкламаси тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гапларда бош гапнинг кесими таркибида келиб, компонентларни бириктириш вази- фасини бажаради. Бундай қўшма гапларда бош гапнинг кесими билмоқ, кўрмоқ, айтмоқ, тушунтирмоц каби объектли феъллар орқали ифодаланади: Узингиз биласиз-ку, қўлдан бер-
ганга қуш тўймас(Ойбек). Кўрдингиз-ку, цанча ерга экин эк- канман (Ойбек).
Таъкидлаш, эслатиш маъноларини кучайтириб, бўрттириб кўр- сатиш учун бош гапда ахир ёрдамчи сўзи келиши мумкин: Ахир, сиз биласиз-ку, дадам аслида ёмон одам эмас (У й ғ у н).
Баъзан -ку юкламаси эга эргаш гапли қўшма гап таркибида' қўлланиб, бош гапдаги фикрнинг бир оз модал оттенкага эга экан- лигини кўрсатади: Кўнглингизга келмасин-ку, оғзаки ваъда билан. иш битмайди-да.
-ми юкламаси содда гапларда мазмунан сўроқ англашилган: гапларда ишлатилса ҳам, қўшма гапда бир оз бошқача сўроқни: ифодалайди ёки сўроқ маъносидан четлашиб, тўлдирувчи, пайт, сабаб ва шарт эргаш гапли қўшма гапларда ишлатиладн.
Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гапда бош гапнинг кесими тар- кибида_келиб, қўшма гапга бир оз сўроқ оттенкасини қўшади: Биласанми, бригадамизнинг шуҳрати бутун колхозга, бутун Ол- тинсойга ёйилган (Ш. Рашидов). Биласизми, ўртоғингиз ҳа- миша Анорхон атрофида парвонадай айланади (Ойбек). Биласизми, Саодат иккимиз умрбод бирга яшаш учун дунёга келганмиз (И. Раҳим). Биласизми, бу ўжар ҳозир цаердан келди? (Г. Николаева).
Сўроқ маъносини ифодалайдиган бу хилдаги қўшма гапларда* бош гапнинг феъл кесими йўқ сўзи ёки шу феълнинг инкор формаси 'билан бирга жуфтланиб келиши ҳам мумкин: Биласанми-йўқми, у вақтларда цўй терисига кириб олган шундай бир босмачи бор эди (С. Айн ий).
-ми ёрдамчиси уюшиб келган кесимларнинг ҳар бирига қўши- либ ишлатилиши мумкин: Шарофат бу гапга ишондими-ишонма- дими — буни билиш қийин эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Бу унинг лақабими ростакам исмими — ҳеч ким билмасди (А. Мухтор).
Бу типдаги қўшма гаплар юқоридаги -ми юкламаси орқали бириккан қўшма гаплардан бир оз фарқ қилади. Олдинги гапда у еўроқ оттенкаси билан боғлиқ бўлса, кейингида сўроқ оттенкасини билдирмай, икки уюшган кесимларни туташтирувчи элемент — тенг боғловчига яқин функцияда хизмат қилган;олдинги гап тўлдирувчи эргаш гап саналса, кейингиси тўлдирувчи эргаш гапга синоним бўлган ёрдамчисиз қўшма гап ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |