Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet161/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

-ки ёрдамчиси эргаш гапни бош гапга боғлаб, икки компонент- даги воқеа ёки белгининг ўлчов ва даражасини билдиради. Бун­дай эргаш гапларда қисман натижа оттенкаси ҳам ифодаланган бўлади.
Улчов-даража эргаш гаплари бош гап билан турли ёрдамчилар орқали бирикади ва айрим стилистик талабларга кўра турлича ўринлашади.
-ки ёрдамчиси орқали бирикканда эргаш гап бош гапдан кейин келади: Тўплар шу кадар тез ва қаттиқ отилаётган эдики, биров бир хирмон цайроқ тошни ағдариб совираётгандек ёки заранг ёғоч- дан ясалган бочкани муштлари билан тез-тез уриб ноғора щлаёт- гандек эшитиларди (Б. Полевой). У шу қадар хурсанд эдики, ҳатто, Жўрахоннинг назарида, шу топда ўзига ҳам ўхшамас, ёша- риб, чиройли бўлиб кетган эди (А. М у х т о р).
-са, -ган сари, -ган сайин орқали бириккан эргаш гаплар кў~ пинча бош гапдан олдин келади: Тоғаси цанча цизишса, Ойқиз- ўзини шунча'оғирликка соларди (Ш. Рашидов). Вақт ўтган сайин, касалнинг ҳарорати кўтарилар эди (А. Қаҳҳор). Бунда» қўшма гапларда аҳамият бериб айтилган бўлак гапнинг олдига кўчирилиши натижасида эргаш гап бош гапнинг ўртасида келади: У тиззасининг кўзи ва тирсаги ачишиб оғриган сари, тобора аса- бийлашарди (Ш. Рашидов). Олимжоннинг юраги Ойқиз яқии- лашган сари дук-дук урар эди(Ш. Рашидов).
Чоғиштириш-ўхшатиш эргаш гапли қўшма гап
Бундай қўшма гапларда бош гапдаги воқеа ёки предмет эргаш- гап орқали чогиштирилади ёки ўхшатилади.
Чоғиштириш эргаш гаплари кўпинча бош гапдаги айрим бўлак- ларни эргаш гапдаги бўлаклар билан чоғиштиради, таққослайди. Ҳар икки компонентдаги эгани, тўлдирувчини, ҳолни ёки бошқа бў- лакларни чоғиштиради.
Бундай эргаш гаплар бош гап билан феълнинг шарт формаси,. равишдошнинг -гунча аффиксли шакли орқали бирикади. Чоғиш- тириш оттенкаси кесимлари -гунча, -май, -гандан кўра ёрдамчила- рини олган конструкцияларда ҳам англашилади. Бундай конструк- циялар кўпроқ бош гапдагидан бўлак айрим эгалари бўлмаганлиги учун ёки эгалар умумий бўлганидан оборотларга ўхшайди. Бундай конструкцияларда кўпинча воқеацинг қайсиси афзал эканлиги, чо- ғиштирилаётган предметларнинг қайси бири яхши экани кўрса- тилади. Шунинг учун ҳам бундай конструкцияларда бош гапнинғ кесими яхши, афзал каби сўзлар орқалн ифодаланган бўлади: Яна айтки, Муъазга бўлганЧа қул, минг афзалдир бўлмоқлик бир ҳовуч кул (Ҳ. О л и м ж о н). Қўйдек бўлиб минг йил яшагунча, шердай, бўлиб бир кун яшамоқ яхши (Мақол). Доим бойнинг ташқарисида ёки боғида хизмат қилгандан кўра, Йўлчи учун «катта ер» билан шаҳар орасида аравада щтнаган яхшироқ эди(Ойбек). Юз йил ибодат қилгандан кўра, бир соат фикр юритган афзал (П. Қ о д и- ров).
Чоғиштириш маъноси кесими равишдошнинг -май аффиксини олган конструкцияларда хам учрайди. Бу хилдаги гапларнинг бир қисмида чоғиштириш, иккинчи қисмида салбий истак (ёки қарғаш) ифодаланган бўлиб, бундай конструкциялар кўпроқ жонли тилда учрайди: Менга яхшилик цилмай, ўл. Биз билан бирга юрмай, ўл.
Кейинги гап аҳамият бериб айтилса, олдинга кўчирилади: Онанг ўлсин, сени бу ерга ёлғиз юбормай (А. М ух т о р).
Баъзан эргаш гапларнинг ҳам мустақил эгаси мавжуд бўлиши ёки эга қўлланмай қолган бўлиши мумкин. Бундай қўшма гапларда ҳам юқоридаги конструкциялардагидек икки воқеа, ҳаракат ёки предметнинг қайси бири афзал, яхши экани кўрсатилади — икки гап чоғиштирилади: Йигит кишининг боши эгилгунча, ҳўкизнинг
шохи синсин (Мақол). Сенга зарра озор бергандан кўра, Яхшироқ
кўзимга тупроқ тўлгани(Уйғун).Қошинг қора бўлгунча, кўзинг царо бўлса-чи (Кўшиқ).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish