Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet169/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

-ки ёрдамчиси ҳам юқоридаги грамматик воситалардан сўнг -са ҳамки, -ганда ҳамки шаклида ишлатилиши мумкин.
Тўсиқсиз эргаш гапни бош гапга боғлашда энг кўп қўллана- диган ёрдамчи -са ҳам (ям) дир.
Тўсиқсиз эргаш гапнинг кесими ўтган замон сифатдоши ва .ҳолда сўзининг қўшилиши билан ясалиб, бош гапга боғланади: Офтоб тобланиб тургани ҳолда, ёмғир ёғмоқда эди (С. А й н и й). Поездга билетим бор бўлгани ҳолда, атайин жўнамадим. Бундай зргаш гапларнинг кесими бўла туриб шаклида ифодаланиб бош гапга боғланиши мумкин: Поездга билетим бўла туриб, жўна- мадим.
Тўсиқсиз эргаш гапнинг феъл кесими ўтган замон форма- •си+ҳам сўзи ёрдамида бош гапга боғланади. Бу хилдаги қўшма гапларда эргаш гап шарт мазмунига яқин оттенкани билдиради ва бош гапдаги воқеа, ҳаракатга зид қўйилади: Орадан икки ой ўтди ҳамки, инспектор чщмади (А. Қаҳҳор). «Булбули гўё» анча кутди ҳамки, Саидий жавоб бермади (А. Қаҳҳор).Қуёш ботди ҳамки, бола чиқмади (Ж. Ш а р и п о в).
Одатда бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг кесими бўлишли формада, бош гапнинг кесими эса бўлишсиз формада қўлланади.
Эргаш гапнинг кесими бош гапга шарт феъли орқали бирик­кан қўшма гапнинг эргаш гап қисми кўпинча бўлишлиликни, бош гап эса унга зид мазмунда бўлгани учун бўлишсизликни ифода­лайди: Пешонамни силагансан, Куймайман ўтда асло, Қилич сол- са, тўғралмайман, ўлмайман ўқ қадалса (Ҳ. Олимжон).Мен йиғласам, ёрим олис, билмади (И с л о м ш о и р).
Тўсиқсиз эргаш гап бош гапга бўлишсиз феълнинг буйруқ майли формаси орқали бирикади. Бундай қўшма гапларда эргаш гап бош гапдаги воқеа, ҳаракатнинг юзага келишида тўсиқ бўла- диган энг охирги чегарани билдирса ҳам, бош гапдаги ҳаракат, воқеа юзага кела беради. Шунинг учун бундай эргаш гапларни умумлашган тўсиқсиз эргаш гап деб аташ мумкин. Бундай қўшма гапларда бош гап эргаш гапдан келиб чиқадиган натижани бил- дирмайди.
Умумлашган тўсиқсиз эргаш гапларда қайси бўлак ёки нима умумлашганлигини кўрсатиш учун қанча, қандай, ҳар қанча, ни­ма, қаерда, қаерга, кимнинг каби сўзлар иштирок этади:

  1. Эргаш гап таркибида келган қанча, цанчалик, ҳар щнча сўзлари миқдор-даражага ёки такрорланишга кўра умумлашти- ради. Чақмоц қанча баландда чақмасин, эгри бўлгани учун ал- батта ернинг бағрига, қаърига борур (С. Айний).Халқ душ- манлари Ҳамза ижодини қанчалик камситмасинлар, у уз ижоди билан халқнинг севимли фарзанди бўлиб қолди («Узбекистан ма- данияти»). Хайри цанча уринмасин, Ҳасан унинг тасаввуридан сурбетлик қилиб нари кетмас эди(Саид Аҳмад). Қундузхон ўзини ҳар цанча тутишга уринмасин, оғир йўқотишнинг азоби уни цийнар, эзар эди (Саид Аҳмад).Йўлчи ҳар қанча кўч юрмасин, унинг йўли ҳамон ортиб борар эди (О й б е к).

  2. Қаерга, қай томондан каби сўзлар эргаш гап составида иш- латилиб, ўринга кўра умумлаштириш оттенкасини билдиради. Бундай қўшма гаплар ўрин эргаш гапли қўшма гапларга ҳам ўхшайди: Бу ерда қай томонга қараманг, ҳамма дарахтлар бир чизиқ устида текис саф тортиб ту ради(Ойбек). Қаёққа қара- маниҳоятда ажойиб тоғ манзараларига кўзинг тушади (С. Б а- баевский).У қаерга бормасин, иши ўнгидан кела беради.

  3. Қандай, қайси сўзлари эргаш гап составида қўлланиб бел- гини умумлаштириб кўрсатади: Она ишдан қандай ўй, цандай таш- виш билан қайтмасин, шу қизчаларини кўрибоқ, кўнгли ёзилар, янги чиройли кунлар туғилаётганини ҳис қиларди (А. Мухтор). Ҳозир районнинг қайси бир колхозига борманг, сўнгги кўсакларни йиғиб олиш учун зўр кураш кетаётган бўлади (Саид Аҳмад).

  4. Ким ёки нима сўзлари иштирок этган эргаш гапда шахе ёки предмет умумлаштирилади: У нима тўғрисида ўйламасин, щршисидан бир савол чиқар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). У кимнинг кў- зига қарамасин, ҳаммалари хафа, йиғлаган эди.

  5. Қачон, қай вацтда сўзлари иштирок этган эргаш гапда пайт мазмуни умумлаштирилади: Қачон қараманг, қўлида китоб. Қайвацт уйга кирмай, кўсак чувиб ўтирган бўлади.

Умумлашган тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар тузилиши- га кўра боғланган қўшма гапга ўхшаса ҳам, уларнинг мазмуни ва эргаш гап составида <қўлланган юқоридаги сўзлар кўпроқ эргаш­ган қўшма гапга яқинлигини кўрсатиб туради.
Тўсиқсиз эргаш гапларнинг кесимлари жуфтланиб бош гапга бирикиши мумкин:
а) Эргаш гапнинг шарт майли формасидаги феъл кесими бў- лишли ва бўлишсиз формада жуфтланиб келади. Бундай қўшма гапларда бош гапдаги воқеа, ҳаракатнинг юзага келишида эргаш гапдаги фактнинг мавжуд бўлиш ёки бўлмаслиги, фарқсиз экан- лиги кўрсатилади: Сўрасангиз-сўрамасангиз, айтаман (А. Қ а ҳ- ҳор). Колхознинг камбағал дещонга нафини тушунтирсангиз- тушунтирмасангиз ўзимиз билиб турибмиз. Энди, Жўра, пичинг қилсангиз-қилмасангиз, шу (П. Қодиров). Бундай гапларда таъкидни кучайтириш учун барибир сўзи ишлатилиши мумкин: Нусратилла иетаса-истамаса; улар, барибир, унга хизмат қилади- лар (А. Мухтор).Таклиф қилса-қилмаса, барибир борамиз.
б) Такрорланаётган феъл кесимлар буйруқ майли формасида келиб хоҳ ёрдамчиси билан бирга ишлатилади: Хоҳ ишонинг, х@ҳ ишонманг, катталиги уйдай келади (А. Қаҳҳор).Хоҳ истасин, хоҳ истамасин, барибир бораман.
Баъзан бу хилдаги қўшма гапларда бош гап фақат барибир сўзи билан ифодаланиши мумкин. Бу вақтда барибир сўзи эга ва кесим муносабатини кўрсатган асл маъносига яқинлашади: Хо% борсин, хоҳ бормасинбарибир.
Агар жуфтланган кесимлар учун алоҳида кесимлар мавжуд бўл- са, кесимнинг бир хиллигидан қатъи назар, боғланган қўшма гап саналади: Хоҳ у борсин, хоҳ бу борсин.
в) Такрорланаётган феъл кесимлар шарт ва ижро ёки буй- рук; майли формасида келиб -ки юкламаси билан бирга қўлланади: Хотин кишининг юрагидан фарзанд доғи кетса-кетадики, бундай гапнинг алами кетмайди (А. Қаҳҳор). Мол кетса-кетсинки, бош кетмасин (Ҳамза).Нима қилсанг-қилки, бедадаги одамларни юбормайман (С. Б а б а е в с к и й).
г) Такрорланган кесимларнинг биринчи қисми шарт майли фор­масида, кейинги қисми гумонни ифодаловчи -дир элементини олган ўтган замон сифатдоши билан ифодаланади. Бундай қўшма гап компонентларидаги зидликни таъкидлаб кўрсатиш учун зидлов боғловчилари ҳам ишлатилади: Бу муддат унга неча йил кўринса кўрингандир, аммо қўлида бир ярим яшар ўғилчаси билан долган хотиннинг назарида бу бутун бир умрдай туюлди (А. Қаҳҳор).
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда зидликка қарамай ву- жудга келадиган воқеаларни таъкидлаб кўрсатиш учун бош гап составида, ҳар ҳолда, барибир сўзлари ишлатилади. Ҳар ҳолда сўзи бош гапдаги воқеа, ҳаракатнинг эргаш гапдаги шартдан ке­либ чиққанлик сабаби ноаниқ эканлигини ифодалайди: Иккинчи она ва унинг болалари Очилга ёмон кўз билан царашмаса ҳам, ҳар ҳолда у бегонасирар эди (П. Қодиров). Саидий Мунисхон- нинг фазилатларидан нацадар нуқсонлар ясаса ҳам, ҳар ҳолда Мунисхон Мунисхонлигида қолди (А. Қаҳҳор).Гарчи бу фикр кўпдан бери равшан бўлса-да, ҳар ҳолда бир нафас оғир аҳволда қолди (Г. Н и к о л а е в а).
Баъзан бош гапга тааллуқли бўлган бу сўз эргаш гап олдида келиши ҳам мумкин: Ҳар ҳолда бу хатлар қанча ширин, қанча са- мимий бўлмасин, Олимжоннинг ўрнини боса олмаслиги табиий эди (Ш. Рашидов).
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапнинг кейинги қисми — бош гап олдида барибир сўзи қўлланиб, бош гапдаги натижанинг келиб чиқишида эргаш гапдаги фактнинг мавжуд бўлиш-бўлмаслиги фарқсиз экани кўрсатилади: Гарчи империалистик давлатлар уруш оловини ёқиш учун ҳар цанча уринмасин, барибир тинчлик уруиши енгади («Совет Узбекистони»). Муротали Меҳрининг кеча комсо­мол мажлисидаи кеч цайтганини билса ҳам, барибир асаби қай- нарди (Ш. Рашидов).Рихсибой ака қанчалик куйиб-пишиб, ху- ноб бўлмасин, барибир қурилиш ишлари ғўза парваришига путур етказаётгани йўқ (Р. Ф а й з и й).
Бош гапдаги фикрни иккиланиш, шубҳаланиш оттенкаси билан баён қилиш учун нечукдир, негадир сўзлари бош гап составида келади. Бундай тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гап­даги воқеа, ҳаракатга зид бўлган гапдаги фикрнинг юзага келиш натижаси, сабаби ноаниқ бўлади: Унинг номи чищмаганига ҳеч
ким эътибор қилмаган бўлса ҳам, нечукдир оғринди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Емғир аралаш қор ёғиб турган бўлса ҳам, у негадир шошилмас, хаёл билан банд эди (С. 3 у н н у н о в а).
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда ҳам эргаш гап билан бош гап ўртасида изоҳловчи сўз ишлатилади. Бундай конструкция- лар тўсиқсиз эргаш гапга изоҳ бериш, унинг мазмунини очиш учун хизмат қилади: У қанаца йўл тутмасин•—Қаландаровнинг фикри билан тўғридан-тўғри ҳисоблашмайдими, райком орқали тазйиқ кўрсатадими, коммунистларни ўз томонига тортиб Қаландаровни яккалаб қўядимибуларнинг ҳаммаси ора бузилишига сабаб бў- лиши муқаррар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу мисолда умумлашган тўсиқсиз эргаш гап — у цанақа йўл тутмасин бош гап — буларнинг ҳаммаси ора бузилишига сабаб бўлиши муқаррар эди даги воқеа-ҳаракатнинг юзага келишида тў- сиқ бўлган энг охирги чегарани билдиргани учун охирги чегара бўлган фактлар санаб кўрсатилган. Санаб. кўрсатилган мана шу фактлар изоҳловчи гап вазифасинн бажарган. Бош гапда эса са­наб кўрсатилган фактларни умумлаштириш учун уюшиқ бўлакли гаплардагидек умумлаштирувчи сўз — ҳаммаси ишлатилган.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда икки тенг ҳуқуқли- дай кўринган- компонентларни бириктириш учун айрим богловчи сўзлар ишлатилади. Бу сўзлар тузилишига кўра мустақилдай кўринган эргаш гапнинг бош гапга зид ҳолда боғланишини кўр- сатади. Бундай сўзлар иштирок этиб эргаш гапдаги фикрнинг бош гапдаги мазмунга тўсиқ бўлмаслигини билдириб, икки ком- понентни бириктирувчи ёрдамчи сифатида қўлланади. Бу хилдаги боғловчи сўзлар шарт эргаш гапли қўшма гапдаги шундай бўлса, шундай бўлганида ёрдамчилари каби, шундай кўрсатиш олмоши, бўлмоц феъли ва тўсиқсиз эргаш гапдаги ёрдамчиларнинг бирга ишлатилиши орқали ҳосил бўлади: Сафаров билан Самандаров
бугун эрталаб районга кетган эди, шундай бўлса ҳа'м Бўтабой ака колхоз идорасига борди (А. Қаҳҳор). Навбатдаги мажлис- да кўриладиган масала кўп эди, шундай бўлишига қарамай, зо- вур цазиш планини ҳам муҳокама қилдик. Шу пайтда тош товуш- лари кесилди, шундай бўлса-да, цўйларниНг цўрциб цочишлари ҳануз давом цилмоқда эди (С. А й н и й).
Бундай қўшма гапларда тўсиқсиз эргаш гап шундай сўзининг маъносини конкретлаштириб, изоҳлаб келади.
Айрим вақтда тўсиқсиз эргаш гап бировга қарашли фикрни ифодалаб кўчирма гап ҳолида келиши мумкин. Бундай гаплар автор гапи (бош гап) билан деса ҳам, деб каби ўзаги демоқ. феъ­ли билан богланган ёрдамчилар орқали бирикади: Улар мажлис- ни бошлаймиз дейишса ҳам, биз бошлатмай сизни кутдик. Кела- ман деб, келмадинг.— (Келаман десанг ҳам, келмадинг).
Бир составли гаплар тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапнинг маълум бир компонента бўлиб келиши мумкин.
Тўсиқсиз эргаш гап атов гап шаклида қўлланган бош гапни изоҳлайди: Кунлар исиб кетган бўлса %ам, унинг эгнида қўпол эски пустим, бошида қалин бўрк(Ойбек).Биз кўп койисак ҳам, унда ҳамон ўша фикр.
Эргаш гап еўз-гап шаклида қўлланган бош гапнинг мазмуни- га зидликни билдиради: Бибо Шодихонга цанчалик кўп ялинса ҳам, майли («Афғон эртаклари»), Бизни ташлаб кетсангиз ҳам, майли(Ойдин). Бу хилда ишлатилган майли сўз-гапи баъзи оттенкаларига кўра барибир сўзига яқин туради. Бундай қўшма гапларда ҳам эргаш гапдаги тўсиққа фарқсиз қараш ёки ўша тўсиқнинг бўлишига розилик бериш, кўникиш маънолари акс этади.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда компонентларидаги мазмун бир-бирига зид, бири-бирига тўсиқ бўлгани учун, у гап­лар кўпинча инкор формада келади. Яъни инкор гаплар компо- нентлардаги зидликни, тўсиқни кўрсатиб қуйидаги кўринишларга эга бўлади:
а) эргаш гап инкор формада келади: Тўғонбек гарчи тарихий китобларни ўзи асло мутолаа цилмаган бўлса ҳам, фитна ва исён- ларнинг тарихидан яхши хабардор эди (О й б е к). Сизни яхши кўришга алоҳида сабабларим бўлмаса ҳамки, бу нарсани тушу- нишга ақлим етади(Войнич);
б) бош гап инкор формада қўлланади: Немислар Зоянинг

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish