бас-да (А. Қаҳҳор).
з) Бўлди, бўлгани. каби сўзлар бош гап вазифасида келади: Менга битта ишора килса, бўлгани. Сен мени севсанг, бўлда
(«Афғон эртаклари»).
и) Зора сўзи бош гап бўлиб келади: Зора, опам келган бўлса.
Айрим вақтда бош гап вазифасида келган бас, бўлди, бўлгани
каби сўзлардан кейин шу сўзларнинг изоҳи сифатида тўлиқ икки составли гап келтирилади: Менга битта ишора қилса, бўлгани — дарров олдига бораман. Агар бирор шеърда ойдин кеча, чйроРон сув бўйлари деган тасвирлар учраб цолдими, бас — уни муздай тер босади (М. Б о б о е в). Сен мени севсанг, бўлди—мен албатта ғолиб чщаман.
Шарт эргаш гапли қўшма гапларда шарт билан бирга бошқа оттенкалар ифодаланиши мумкин:
пайт ва шарт мазмуни бирга англашилади: От чопса, гум- бирлар тоғнинг дараси («Узбек халқ достонлари»). Душман тинч- лик бузмоқ истаса, Бахтимга гўр қазмоқ истаса, мен қўрқувни ташлаб куламан... (Э. А б б о с).
Шарт ва чоғиштириш оттенкалари англашилади: Улар шо- хида юришса, биз баргида юрамиз(Ҳамза).Қиз андак ҳара- кат бўлса, у ҳам хафа бўлар, сабабини излар эди (Ш. Р а- ш и д о в).
Шарт ва тўсиқсизлик маъноларини билдиради: Биров сенга яхши маслаҳат берса, ёмон жавоб берасан (П. Тур су н). У бировлар етиштирган ҳосилни йиғиб-териб олса, виждони азоб чекмасди (Ш. Рашидов).
Айрим нисбий сўзларнинг иштирок этиши билан тўлдирув- чи эргаш гапларга яқинлашади: Бирон киши қизимнинг ёнига ки- риб, унга ёқишни уддаласа, уни ўша жасоратли йигитга бераман (Эртаклар). Ким марварид турган жойга биринчи бўлиб борса, шуларни ўшанга тақдим циламан («Афғон эртаклари»),
5. Составидаги нисбий сўзларга кўра ўрин эргаш гапли қўшма гапга яқин туради: Қаерда жанжаллик иш бўлса, ўша кишини рўпара қиламиз(Саид Аҳмад).
Шарт эргаш гапли қўшма гап сўроқ мазмунини ифодалаб келганда, баъзан бош гапдаги воқеанинг юзага келишидаги иккила- ниш ёки ноаниқликни ифодалаш учун эргаш гап билан бош гап орасида билмадим ёки ким билади? сўзлари ишлатилади: Агар сен бормасанг, билмадим, унда Бибо бечора нима щлади? («Афғон эртаклари»). Эртага ГЭС очилса, билмадим совғага нима олиб борсам экан(Саид Аҳмад).Ким билурди, одаму олам надир, ҳайвон нечик, Бўлмаса эрди агар инсонда бу осади илм (Ҳ а м з а).
Сўроқ мазмуни ифодаланган шарт эргаш гапли қўшма гап билмадим, ким билади элементларисиз келиши ҳам мумкин: Гулни гул дерми киши Гулни тикони бўлмаса, ёрни ёр дерми киши, Ёрни вафоси бўлмаса? (Қўшиқ). Хўш, мен меҳнат қилмас эканман, ўзим ва хонадоним нимани еб тирикчилик қилаётирмиз?
Кўпинча сўроқ мазмуни ифодаланган қўшма гап компонентлари инкор формада қўлланади.
Шарт эргаш гапли қўшма гапларда компонентларнинг ўринла- шиши турли стилистик талабга, асарнинг жанр хусусиятига ком- понентларни бириктирувчи ёрдамчиларнинг қўлланишига қараб турлича бўлади:
Бош гапга -са (эди), -ганда (эди), -(а)р экан, бўлмаса, йўқса, -май, -ми, -гудай бўлса каби ёрдамчилар орқали бириккан шарт эргаш гап бош гапдан олдин келади: Алишер жанобларининг азиз бошлари омон бўлса, элимизга дарё-дарё муҳаббатлари оқур (О й б е к). Агар шу тупроц. бўлмаганда эди, менда на юрак, на бахт, на оила бўлар эди (Я ш и н). Эшикдан қораси кўринса бор- ми, чопиб олдига боради. Бу сирни айтгудай бўлсам, мени ҳайдаб чиқаришади.
Эргаш гапнинг феъл кесими -са аффиксли формада бўлиб, бу гап кириш конструкциясига яқинлашса, бош гапнинг ўртасида ёки бош гапдан кейин келади: Оқшом, агар тинчлик бўлса, Зай- ниддиннинг уйида учрашмоща тил бириктириб, ҳужрани тарк этишди(Ойбек). Бу кеча цилмоқчи бўлган андак юмушимиз бор, агар сизлар мақбул топсангизлар (Ойбек).Шу гапингизга бир чўпчак айтиб берадиган бўлдим, эгачи, агар хафа бўлмасан- гиз (А. М у х т о р).
Шеърий асарларда кириш конструкциясига яқин бўлмай ҳам шарт эргаш гап бош гапдан кейин келиши мумкин: Оналарда гам цолмас, Мустаҳкам бўлса тинчлик («Хат»дан).
Қасам ичиш, онт ичиш маънолари ифодаланган қўшма гапларда бош гапдаги мазмунга — қасамга диққатни ортиқроқ жалб қилиб, унга аҳамият бериб айтилиш натижасида эргаш гап бош гапдан кейин келади: Юз тилим бўлсин тилим, бегонани ёд айла- са (У й ғ у н).
Шарт эргаш гап составидаги айрим сўзлар бош гапда ҳам иштирок этган бўлса, эргаш гап доим бош гапдан олдин келади: Агар тариқ ўз вақтида ўриб, йиғиб олинмаса, дони тўкилиб кетади.
Агар асосий диққат шартга эмас, ундан келиб чиқадиган на- тижага қаратилган бўлса, эргаш гап бош гапдан кейин келиши мумкин: Шоир уз шеърини мацтолмас эди, унга бермасайди Москва илҳом (Ғ. Ғулом).Ҳавасинг келса, сен ҳам ўцигин эди типидаги қўшма гаплар кўпинча жонли тилда қўлланиб эргаш гап + бош гап ёки бош гап+эргаш гап ҳолида келиши мумкин: Сен ҳам ўцигин эди, ҳавасинг келса.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гап
Бундай қўшма гапларда эргаш гап бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келишида тўсиқ бўлган шартни ифодалаш билан бирга шу шартнинг юзага келишида бош гапдаги ҳаракат-воқеа тўсиқ бўл- маслигини билдиради. Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда бош гап эргаш гапдаги шартдаи қутилган мазмунга зид бўлган ҳаракат, воқеаларни ифодалайди.
Тўсиқсиз эргаш гап мазмуни ва тузилишига кўра шарт эргаш гапга яқин бўлиши билан бирга, улар орасида айрим фарқлар бор:
а) тўсиқсиз яргаш гапнинг бош гапга бирикишида ҳам -са, -ганда ёрдамчилар иштирок этади; б) ҳар иккала эргаш гап ҳам шарт мазмуниии билдиради. Лекин шарт эргаш гап бош гапдаги -ҳаракат, воқеанинг юзага келиш шартини билдирса, тўсиқсиз эргаш гап бош гапдаги ҳаракат-воқеага тўсиқ бўлган шартни билдиради; в) шарт эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапдаги воқеа -—А бош гапдаги воқеа — Б ни келтириб чиқаради. Тўсиқ- сиз эргаш гапли қўшма гапларда эса, эргаш гапдаги А сиз — Б келиб чиқиши мумкин ёки бош гапдаги воқеа — Б мавжуд бўли- шига қарамай, эргаш гапдаги факт юзага келган бўлади; г) шарт эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гап шартни, бош гап эса, унинг натижасини билдиради. Тўсиқсиз эргаш гапларда бош гап шартга асосланган натижани эмас, шартсиз ҳолдаги натижани кўрсатади. Бош гапдаги натижага қарама-қарши бўлган сабабни билдиради; д) тўсиқсиз эргаш гап ва шарт эргаш гап реал шартни ифодалаб келиб, бир-бирига ўхшашлиги мумкин: Агар сиз кел- сангиз, мен бораман — Сиз келмасангиз ҳам, мен бораман ёки Сен келсанг, мен бормайман — Сен келсанг ҳам, мен бормайман.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар мазмуни жиҳатидан зидлов боғловчилар орқали богланган қўшма гапга ўхшайди. Бу- ларнинг ҳар иккисида ҳам бирдан ортиқ содда гаплардаги маз- мунан бир-бирига қарама-қарши қўйилган фактлар берилади. Богланган қўшма гапларда фақат қарама-қарши воқеалар берилади ва булар зидлов богловчилари орқали бирикади. Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда ҳам қарама-қарши фактлар берилса ҳам ундаги қарама-қаршиликка қарамай, тўсиқсиз ҳолда юзага келадиган воқеалар ифодаланади. Шунинг учун ҳам айрим тўсиқ- сиз эргаш гапли қўшма гапларни зидлов богловчиси орқали бириккан боғлангаи қўшма гапга синоним қилиб ишлатиб бўл- майди.
Боғланган қўшма гапга синоним бўлган тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда шарт оттенкаси едирила бориб улар тенг ҳуқуқли компонентларга айланади ва улардаги зидлик аниқроқ кўрсатилади: Ҳаво булут бўлди, лекин ёмғир ёғмади — ҳаво булут бўлса ҳам, ёмғир ёғмади.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар мазмунан зидлов муно- сабатлари ифодалаиган богланган қўшма гапга ўхшаганлиги учун компонентларни бириктирувчи -са ҳам ёрдамчисидан ташқа- ри, богланган қўшма гап компонентларини бириктирувчи аммо, лекин, бироц боғловчилари ишлатилиши мумкин. Бу богловчилар эргашган қўшма гапнинг қисмларидаги зидликни ортиқроқ экан- лигини кўрсатади: Халц. ҳар цанча ҳаракат қилсаям, бироқ сув чиқмаган (А. Қаҳҳор). Унинг кўкрагини мўлжаллаган бўлса ҳам, лекин ҳаяжондан, тажрибасизликдан ханжар елкасига тегди (Ойбек). Ундаги бу ўзгаришдан Раҳмат хабарсиз бўлса ҳам, аммо Ҳамид уни ер остидан таъқиб этар эди (А. Қ о д и р и й). Сидщжон унинг гапини баралла эшитиб турган бўлса ҳам, лекин нима деяётгани аниқ эмасди (А. Қаҳҳор). Сен бераҳм бўлсанг ҳам, аммо Мен душманлик қилмасман асло! (Ҳ. Олимжон). Отабек каби бир йигитнинг соғлиғи ҳар бир ақлли киши учун мацсад бўлса ҳам, лекин сўзингизнинг .шуниси қизиқки, бир йигитнинг соғлиғи, иккинчи бир кишининг ихтиёрида бўлсин (А. Қ о д и р и й).
Тўснқсиз эргаш гапли қўшма гаплар мазмунан богланган қўш- ма гапга яқин бўлганлигидан, буларда богланган қўшма гапда- гига ўхшаш қуйидаги хусусиятларни учратиш мумкин:
Бундай қўшма гапларда ҳам компонентларнинг зич богла- нишини таъминловчи умумий бўлган бўлаклар қўлланади: Бў- рининг еса ҳам оғзи цон, емаса ҳам (А. Қ а ҳ ҳ о р).— Бу мисолда бўрининг сўзи икки компонентга тааллуқли сўз. Баъзи одамлар- нинг қўли ишда бўлса ҳам, хаёли ўз ерида (А. Қаҳҳор).— Бу мисолда баъзи одамларнинг қаратқичли аниқловчи икки компо- нентдаги қаралмишга — эгага қарашлидир. Бундай гаплардаги умумий бўлакнинг таъсирида кейпнги компонентнинг кесими ёки составли кесимнннг кейинги элемента қўлланмайди.
Эргаш гаплар ' бир дан ортиқ уюшиб келганда ёки. эргаш гапнинг кесимлари уюшиб келса:
а) олдинги қисмлардаги ёрдамчиларнинг кейинги элемента — ҳам, -да ҳам қўлланмай, кейингисида ишлатилиб улар учун умумий бўлиши мумкин: Б у ҳацда Носиров гапирган, бу фактни та%- лил цилиб берганда ҳам, Саида чандон эътибор цилмаган эди (А. Қаҳҳор). Ҳар қанча узр айтсам, илтимос қилсам ҳам, ино- батга ўтмади (Саид Аҳмад). ■ £в ёндирса, кул қилса ҳамки, камаймади ҳуснинг, чиройинг (У й ғ у н);
б) олдинги қисмдаги -са ҳам (-са + да) ёрдамчисини олган кесим ўрнида равишдошнинг -(и)б аффиксини олган формаси иш- латилади. Равишдош формасидаги бу сўз ҳам зидлик оттенкасини ифодалайди: Январь ойи кириб, ҳаво булутли бўлса ҳам, кўчалар- га сув сепилди;
в) олдинги компонентдаги. составли кесимнинг кейинги элемента қўлланмайди: Гарчи бу ўйин — ғолибнинг ўйини, бу қўпол ашула — ғолибнинг ашуласи бўлса ҳам, ер-кўкда цутираётган Бўрон Хорудга ҳамдам бўлиб ҳайқирса ҳам, ер танига кириб кетган Наргиснинг нафис ва дилрабо ашуласи қора кучлар танта- насини босиб, шунча нозик жаранглар эдики, бу ашулада янги- дан туғилаётган ҳаёт нафаси сезилиб турарди (Ш. Рашидов).
г) Айрим ёрдамчилар «тушиб» қолиб, бир хил қийматга эга бўлган компонентларни туташтириш учун бириктирув боғловчи- си — ва ишлатилади: Рамазон цори бўйи кичик бўлишига ва Оти- нойи «пакана қори» деб менсимаслигига царамай, Холмуроднинг назарида серсавлат эшондан кўра донороц. ва билимдонроцщг ўхшарди (П. Турсун).
Одатда бундай қўлланиш ёрдамчилари бир хил ва компонент- лари бир хил қимматга эга бўлган уюшиқ эргаш гапли қўшма гапларда учрайди. Мана шунга ўхшаш хусусиятларига кўра бундай қўшма гапларни эргашган-боғланган қўшма гап деб қараш тўғри бўлади.
Зидлов боғловчилари иштирок этган тўсиқсиз эргаш гапли .қўшма гаплар кўпинча жонли тилда ишлатилади.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапнинг компонентлари -са ҳам (-са + да), -ганда ҳам, -иб (ҳам), -гани билан, қарамай ёрдамчи- .лари ва бўлишсиз формадаги буйруқ феъли орқали бирикади. Булардан ташқари эргаш гапдаги тўсиқсиз шартни таъкидлаб •бўрттириб кўрсатиш учун гарчи, гарчанд сўзлари қўшиб ишлатилади. Бу сўзлар ҳам, қўшма гап составида агар, мабодо сўзла- рига ўхшаш богловчи вазифасида эмас, юкламага яқин функция- ни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |