Бир неча эргаш гапли қўшма гапларда ёрдамчиларнинг қўлланиши
Бир неча эргаш гапли қўшма гапларда бирдан ортиқ эргаш гапларни бош гапга боғлаш учун эргаш гапни бош гапга боғловчж ҳамма ёрдамчилар ишлатилади. Лекин мураккаб қўшма гапда эргаш гапларнинг сони бирдан ортиқ бўлгани учун уларнинг қўлла- 1 нишида ўзига хос хусусиятлар учрайди. Бу хусусиятлар қуйидаги- лардан иборат:
Мазмунан бир хил бўлган эргаш гаплар бош гапга феъ.» формалари орқали боғланган бўлса, у ёрдамчилар компонентлар- нинг ҳар бирида бир хил қўлланиши мумкин: Сенинг ёшинг етти ёшга кирганда, Хунхор шоҳ қошида махрам бўлганда, Таърифинг Чамбилга сенинг борганда, Чамбил элдан хон Гўрўғли келганда„ ўз цўйини ҳайдаб бозор солганда, Гўрўғли Кўнғирвой тоғанг бўл- ганда, ҳийла билан келиб, сени олганда, Сенман бирга Чамбил борган момангман («Узбек халқ достонлари»).
Мазмунан бир хил бўлган бирдан ортиқ эргаш гапларни бош гапга бириктирувчи ёрдамчилар тўлиқ ифодаланмаслиги мумкин. Бундай қўшма гапларда охирги эргаш гапнинг ёрдамчиси тў- ла, олдингилари эса қисқарган шаклда ёки ёрдамчининг охирги қисми қўлланмаган бўлиши мумкин: Емғир ёщан, ер бўкиб ётган бўлишига қарамай, ғўзапоя суғуришга тушишди(Ойбек). Фронт- да жанг бошланишидан олдин танклар пана жойда сигнал бери- лишини кутиб турган пайтларда, ўртоцлари зерикмаслик учун се- кин-секин ашула айтиб ўтирганларида ҳам Семён ўзига иш топар эди (С. Бабаевский). Одатда ёрдамчиларнинг бу хилда тўлиқ- сиз ишлатилиши мазмуни ва формасига кўра бир хил бўлган эргаш гапларда учрайди.
Эргаш гапларни бош гапга бириктирувчи боғловчи ёки боғ- ловчи сўзлар фақат бир эргаш гап олдида келиб ҳамма эргаш гап учун умумий бўлиши ҳар бир компонентда такрорланиши мумкин:
Бу дўстликда ғараз ва сохталик йўқ, Чунки бу дўстликнинг муҳ- ташам саройини бир чироғ ёритади, Чунки бу дўстликнинг тоғ ва тупроцларини бир цуёш иситади, Чунки бу дўстликнинг ҳамма дарёларида ҳам оби ҳаёт окади, Чунки бу дўстликнинг ҳамма ўр- монларида ҳаёт дарахти кўкаради (Ҳ. Олимжон). Биз қалби озодлик қуёшидан нурланган меҳнаткаш хотин-цизлар бахтимиз учун кураш йўлида ҳеч нарсадан цўрцмадик ва цўрцмаймиз, чунки биз миллионлармиз, чунки цудратли шўро ҳукуматимизнинг адо- латли цонунлари бизни ёцлайди, чунки янги қувончли ва бахтлш ҳаёт биз томонда, чунки бизни коммунистлар партияси бошлаб бормоқда, чунки бизни улуғ рус халкидай цадрдон оғамиз бор (А. Мухтор).Уқидим, гўёки цулоцларимда Янгради дўстларнинг цувноц кулгиси, Гўё димоғимга урилди келиб, Фарғонада ўсган гулЛарнинг ҳиди (У й ғ у н). Гарчи у ўз уйига келганидан суюнса ҳам, гарчи ой нурида ғарц бўлиб ётган станциянинг тинчгина уйқу- га кетишини бутун вужуди билан сезиб турса ҳам, уни бу фикр қий- нарди (С. Б а б а е в с к и й).
Узбек тилида бир неча эргаш гапни бош гапга бириктирувчи айрим ёрдамчилар борки, улар биргина компонент составида қўл- ланса ҳам, бошқа компонентлар учун ҳам қарашли—умумий бўла- ди (Масалан, гўё, чунки, шунинг учун, шу сабабдан кабилар). Бу хилда қўлланиш адабий тил учун нормал ҳолат ҳисобланади. Лекин бу ёрдамчиларни ҳар бир эргаш гапда такрорланиб қўллаш гапдаги сабаб ёки ўхшатиш каби маъноларни кучайтириб кўрса- тиш ёки эмоционалликни ошириш учундир. Бундай қўлланиш юқо~ ридагига нисбатан кам учрайди.
Шундай боғловчилар ҳам борки, булар ҳар бир зргаш гапда такрорланиб келгани учун уларнинг компонентлар орасида тўлз ифодаланмаслиги анормал ҳол саналади: Одамлар тинч ухласин; кўча-кўйда уларга ҳеч ким озор бермасин деб, айланиб юришган- дир (С. Зуннунова).Қасд щлганлар паст бўлсин, душман ўл- син деб; Ўғлим, баҳодирим омон бўлсин деб яхши тилак тила, ях~ ши ният цил (У й ғ у н).
Бу мисолларда деб ёрдамчиси олдинги компонентда қўлланма- ган бўлса ҳам, унинг мақсад эргаш гап эканлиги, кейинги компо- нентдаги деб ёрдамчиси унга ҳам қарашли эканлиги сезилиб ту- рибди: Одамлар тинч ухласин деб,... Қасд цилганлар паст бўл-
Do'stlaringiz bilan baham: |