ки ва гўё ёрдамчиси орқали бош гапга бириккан ўхшатит эргаш гап ҳам бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг охирги компо- ненти бўлиб келади: Холму род одамларни оралаб сузаётган маши- ’нада бировни қидиргандай атрофга аланглар экан, байрокларни, еуратларни, шиорларни бир-биридан ажратолмай кўнгли шундай ғашга тўлдики, гўё бу буюк доҳий узатилган оқшом бутун жонли ҳаётни ютиб юбораётгандай эди (П. Турсун).
Сабаб эргаш гап бош гап билан чунки боғловчиси орқали ■бирикиб, бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг сўнгги компонента -бўлиб келади: Г арчи қопласа ҳам ўлкани ёнғин, Ёзган бўлса ҳамки ўлим қанотин, Гарчи бало, офат, даҳшат, мусибат, Енган гулзор- ларда чопса ҳам отин, Мен баҳор қўилиғин куйлайман дадил! Чунки •бу ғалаба ҳақликнинг сози, чунки бу — абадий бахтнинг ялласи, чунки бу ■— сўнмовчи ҳаёт овози! (У й ғ у н).
Баъзан бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг таркибидаги айрим компонентлар сўзловчининг нутқ процессига бўлган турли му- иосабатини ифодаловчи кириш гап тарзида ишлатилади. Бундай компонентларнинг бош гапи саналган иккинчи гапни тушириб қол- дириб, биринчи ва учинчи гапларни бириктириш билан қўшма гап ҳосил қилиб бўлади, ўртадаги компонентни қўлламаслик билан -қўшма гапдаги умумий мазмунга путур етмайди: Отам мени иста- ган бирор кишисига бермоқчи бўлса, шуни билиб олки, менга бу •дунёда яшаш ҳаром (Ҳ а м з а).
Бу мисолдаги биринчи ва учинчи компонент бирга олинса, бир ҳўшма гапни ташкил этиши мумкин: Отам мени истаган бирор кишисига бермоцчи бўлса, менга бу дунёда яшаш ҳаром.
Иккинчи гап (шуни билиб олки) даги мазмун тингловчининг диққатини шу фикрга жалб этиш учун айтилган. Бу гап биринчи ўринда ишлатилиши ҳам мумкин: Шуни билиб олки, отам мени
истаган бирор кишисига бермоцчи бўлса, менга бу дунёда яшаш ҳаром. Бу хилда тузилган мураккаб қўшма гапда иккинчи компонент ўзидан олдинги гап учун бош гаплик вазифасини бажармай, биринчи, учинчи гап ёки фақат учинчи гап учун бош гап саналади.
Юқоридаги пунктларда кўриб ўтилган мураккаб қўшма гапда эса иккинчи компонент биринчи ва учинчи компонентлар учун бош гап саналади. Мазмунан улар билан боғланади. Иккинчи компонент кириш гап тарзида қўлланган эмас.
Эргашиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гапларнинг компонентлари жуфтланиб, яхлитланиб бошқа бир компонентга тобе- ланиши мумкин. Яхлитланган бундай компонентлар эргашган қўш- ма гапдай тузилган бўлиб, бошқа компонент — бош гапга эргаш гапдай тобеланади. Бундай мураккаб қўшма гаплар составида икки компонент бош гап формасида шаклланиб, биргина компонент эргаш гапдай тузилади. Шу жиҳатдан улар бир неча эргаш гапли қўшма гапга эмас, аралаш қўшма гапга ўхшайди. Одатда бундай яхлитланган компонентлар бонща бир гапга ки ёки чунки каби боғ- ловчилар орқали боғланади: Улар англадиларки, шу ишонч мавжуд экан, унинг севгиси улғайиб, томир ёйиб, цудратли кучга айлана беради (Ш. Рашидов).
Яхлитланган компонент ўзидан олдинги эргаш гапга нисбатан бош гап саналиб тузилишига кўра тенг ҳуқуқли компонентдай кў~ ринса ҳам олдинги бош гапга нисбатан тўлдирувчи эргаш гап ҳи~ собланади.
Юқоридаги мисолда компонентларнинг боғланиш хусусият» қуйидагича: биринчи компонент (улар англадиларки) —- абсолют бош гап, иккинчи компонент (шу ишонч мавжуд экан) ■— ўзидаи кейинги гапга эргашиб келувчи тобе гап, учинчи компонент (унинг севгиси улғайиб, томир ёйиб, цудратли кучга айланаберади),— нисбий бош гап саналади.
Бундай гапларнинг ўзаро боғланиш схемасини қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Яхлитланиб қўлланадиган бундай компонентлар турли эргаш гаплар функциясида қўлланади. Яхлитланган компонентлар составида ҳам турли эргаш гаплар иштирок этган бўлади. Буларнишг асосий кўринишлари қуйидагича:
Эга эргаш гап функциясида қўлланади: Маълумки, цаерга илм-маърифат нури кам тушса, ўша ерда жаҳолатпарастлик, маъ- навий тушкунлик ва хурофот кучаяди («Тошк. оқшоми») Сизларга ана шуниси маълумки, ўзимизни билдириб куйгудек бўлсак борми, душман бизга царши бутун бошлиқ жазо щисмини юборади (Д. М е д в е д е в) .
Кесим эргаш гап вазифасида ишлатиладн. Орада бўлган тор- тишишнинг натижаси шу бўлдики, домла овқат билан бирга ички- лик олишга розилик билдиргани учун ичкилик ҳам мўлжалдан икки баравар ортиқ бўлди (С. А й н и й).
Аниқловчи эргаш гап функциясида келади: Парпивой ака- нинг яна бир яхши одати бор: биров танқид қилса, дарров ўзи билан гаплашади(Саид Аҳмад).Мен сенга шундай бир чопқир от берайки, бошца отлар ярим йўлга боргунча, сен Исфахонга ета- сан («Эртак»).
Тўлдирувчи эргаш гап вазифасида қўлланади: Онахон гапдан шуни тушундики, Ленин ўзи кўчага чиқмаса ҳам, Ефим билан Собиржонга ўхшаганлар билан яширщча гаплашиб, шу китобчада айтилганларнинг ҳаммасини бажаришар экан (А. Мухтор). Шу- нисига суюнаманки, ўша вақтларда яхшигина рўзғор тузиб, қўрқут орттирган эканмиз, бари халқнинг корига яради (Ойбек).
Улчов-даража эргаш гап вазифасида ишлатиладн: Бу кураш- да Зокиржон шунча ҳолдан тойдики, ким ёрдам қўлини чўзса, унинг башарасига қарамасдан кўл узатадиган бўлди (А. Қаҳҳор). Зал шундай тинч бўлиб цолдики, агар ҳозир пашша учса, ваҳима бўлиб^ эшитилар эди (А. Мухтор).
Сабаб эргаш гап функциясида қўлланади: Саида суюниб'>кетди, чунки Қаландаров ҳақида ҳар цанчалик тўлиқ хат ёзилганда■ ҳам, оғзаки айтганга, айрим нозик нуцталарини оғзаки уцтирганга етмас эди(А. Қаҳҳор). Посёлка цуриш ҳам муҳим, чунки цанча куп одам, кўчиб келса, пахтада ишлайдиганлар шунча кўпайган бў- лади (Ш. Рашидов). Мастонбиби ҳосилотнинг хотинини шу ҳолда кўриб орзусидан айнади, негаки авжи иш цизиб турган вақт- да ясаниб-тусаниб юриш алланечук кўринар экан(Саид А ҳ- м а д).
Натижа эргаш гап вазифасида келади: Унинг тракторларш. бўлиқ ерларни шундай ҳайдаяптики, кўрсанг, , баҳринг очилади киши(Ш. Рашидов).Маҳбубанинг сўзларидан кейин, тажриба: участкаси ҳақидаги фикр хаёлимни шундай эгаллаб олдики, пахта терими тамом бўлмасданоқ, проект тузиб правление мажлисига: цўйдим (О. ё ц у б о в).
Ухшатиш эргаш гапи функциясида қўлланади: Бу плакат- дан Умурзоқ ота шу щадар қаттиқ таъсирландики, гўё улуғ инсон билан юзма-юз учрашгандай — ддҳий халцлар бахти тўғрисида ўй- лаб, меҳнаткашларни коммунизмга олиб борадиган йўлни чизиб- бераётган дамда, уни кўргандай бўлди(Ш. Рашидов).
Шунингдек, яхлитланган компонентлар пайт, тўсиқсиз ва бопща; шунга ўхшаш эргаш гаплар вазифасида ҳам келади: Сўлиганда,, кўкрагингдан олиб ташламасанг, сенга!(А. Қаҳҳор). У ҳар са- фар келганда, иккиси жуда кам гаплашган бўлса ҳам, унга тобора■ кўнгил қўя бошлаган эди (Г. Николаева).
«Эргаш гап + бош гап» типида тузилган яхлит компонентлар- доимо эргаш гап вазифасида эмас, бош гаплик функциясини хам бажариши мумкин: Тонг ёришганда, тошлар шундай портладики, борлщ ларзага келди(Ш. Рашидов). Бу мисолда биринчи ва иккинчи компонент пайт эргаш гап — бош гап типида бирикиб,., яхлитланиб кейинги учинчи компонент — натижа эргаш гап учун.. бош гаплик вазифасини бажарган.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида шундай қўшма гаплар ҳам учрай- дики, уларнинг составидаги яхлитланган компонентлар бошқа бир компонент билан тобеланиш эмас, тенгланиш муносабатйда бири- кади. Яъни боғланиш муносабатига кўра эргашган қўшма гапга: эмас, богланган қўшма гапга ўхшайди: Нури Гулнорнинг гапига қулоқ солган каби кўринар, лекин фикри.бошща нарсалар билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |