Мураккаб компонентли қўшма гаплар
банд бўлгани учун, сўзлари, савол-жавоблари сира бир-бирига қо- вушмас эди (Ойбек).
Буларнинг боғланиш схемаси қуйидагича:
Ҳозирги замон ўзбек адабий тилида эргаш гаплар бош гапга бирдан ортиқ ҳолда тобеланиб келиб, қўшма гапнинг мураккаб турини ҳосил қилади. Бундан ташқари эргаш гапларгина эмас,. эргашган қўшма гаплар ҳам мазмунан бир-бирига богланган ҳолда •бирдан ортиқ келиб, мураккаб компонентли қўшма гапни ташкил килшпи мумкин.
Мураккаб компонентли қўшма гаплар эргашган қўшма гап+эр- ташган қўшма гап, бир неча эргаш гапли қўшма гап + бош гап, ара- лаш қўшма гап + бош гап, бир неча эргаш гапли'қўшма гап 4-эр-, гашган қўшма гап,аралаш қўшма гап + эргашган қўшма гап каби бир қанча кўринишда тузилган бўлади.
Мураккаб компонентли қўшма гаплар икки, уч ёки ундан ор- тиқ эргашган қўшма гапларнинг богланган қўшма гап қисмларига ўхшаш тенгланиш орқали бирикишидан ҳосил бўлади. Шунинг учун бундай компонентлар орасида богланган қўшма гапларда уч- райдиган кўпгина ҳолатларни кузатиш мумкин:
а) Мураккаб компонентлар орасида тенгланиш интонацияси мавжуд бўлади: Камтар бўлсанг, обрў ортар; Гердайсанг, энса қо- тар (Мақол). Истасанг, цишлоқдан аямни олдириб келай; истасанг, синглим келиб турсин(Саид Аҳмад).Крра чироғ ёқмай- ман, электрлар турганда: Дангасага тегмайман, Ишсеварлар тур- ганда (Қўшиқ).
б) Бундай компонентлар орасида богланган қўшма гап қисм- ларини бириктирувчи тенг богловчилар ёки шу вазифада қўлла- нувчи юкламалар ишлатилиши мумкин: Агар даре вақти тугаган ёки ўтиб кетган бўлса, шу билан бугунги даре тамом цилинар ва агар ҳали вацт бўлса, яна бирор жумла ўқиларди (П. Тур су н). Шундай одамлар борки, улар фащт ўзларини ўйлайдилар; Лекин шундай одамлар борки, улар ўз ҳаётларини халқ хизматига ба- ғишлайдилар (П. Турсун).Ленин ўзи келгунча, чидадим-у; ўзи келиб ҳамма хотинлар цаторида менга ҳам кўришиш учун қўл узат- ганида, %алиги ўт чиндан ловуллади (А. Мухт о р).
в) Мураккаб компонентлар тенг ҳуқуқли компонент сифатида ■бирикканлиги учун эргашган қўшма гаплар ҳам мазмунан деярли бир хил бўлади. Яъни ҳар икки қисм ҳам бир хил эргаш гапли кўшма гап бўлади: Меҳнат чироғи бўлса, шуҳрат шуъласи: Шуъла яллиғланмас, ёнмаса чироғ (А. Мухтор). Комсомол қиз бадбин- ликни унутгач, яшаш, меҳнат курашлари куч олди; Мактаб ўқиш цалбларида ёзилгач, Алам ҳасрат йўцликларга йўл солди (Ҳ. Олимжон).
г) Боғланган қўшма гаплардагига ўхшаш, баъзан бир кесим ҳар икки компонент учун умумий бўлади: Айтсам, тилим куяди; лйтмасам, дилим (Мақол). Қиз кулса, оғзидан гулдаста; йиғласа, кўзидан дур тўкилар экан (Эртак).
Узбек тилида мураккаб компонентли қўшма гапларнинг қуйи- даги турлари кўпроқ ишлатилади:
Эга эргаш гапли қўшма гаплардан тузиладиган тури: Кимки янгилик тарафдори бўлса-ю, ана шу янгилик ғалабаси учун жон- бозлик цилса, у халқ бахти учун курашган цаҳрамондир; кимки янгиликдан қўрқса, тинчлик-осойишталиги бузилишидан қўрқса, у янгилик йўлига ғов бўлади (Ш. Рашидов).
Аниқловчи эргаш гапли қўшма гаплардан тузиладиган тури: Бир хил йигитлар борки, парвойи палак; яна бир хил йигитлар борки, буларнинг кўнглида ишц бор, ҳавас бор (П. Т у р с у н).
Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гаплардан тузилган тури: Бир эшитдимки, крчибди деб; бир эшитдимки, қўлга тушибди деб (А. Қаҳҳор).
Чоғиштириш эргаш гапли қўшма гапларнинг бирикувидан тузилган тури: Бу ерда туғилган инсон цай йўсинда ўсса, Холмурод ҳам шундай ўсар; ота-оналар нималар кўриб, нималар эшитган ёўлсалар, у ҳам шулардан баҳраманд бўлади (П. Т у р с у н).
Пайт эргаш гапли қўшма гапларнинг бирикувидан тузилган тури: Эгатлар орасида кетмон чопарканман, унинг бакувват қўл- яари кетмон дастасини кўтарар, Кечалари ёлғиз цўрғонга қайтар- канман, кузатиб қўяр эди(Саид Аҳмад).Дам қарасанг, дар- ров бир жойга тўпланиб цолишади, цилтириқ, Махсум ўтса, хавф- сираб орщсидан қараб цўйишади (А. М у х т о р).
Шарт эргаш гапли қўшма гапларнинг бирикувидан тузилган: тури: Номард кетай, юракда туғён шу тўлциндан зарра кам эса; Номард кетай, шу оташ юрак Сендан бошқа ўзгани деса. (Ҳ. О л и м ж о н).
Натижа эргаш гапли қўшма гапларнинг бирикишидан тузилган тури: Яхшининг яхшилигини айтингки, нури тошсин; ёмоннинг ёмонлигини айтингки, қути ўчсин (Мақол).
Мураккаб компонентли қўшма гаплар уч ёки ундан ортиқ эргаш гапларнинг қўшилувидан тузилади. Бундай мураккаб компонентлар орасида ҳам тенгланиш муносабати мавжуд бўлади: Чой дамладингми, ҳиди гуркираб турсин; ош пиширдингми, масаллиғи жойида бўлсин: ётоқда ётибсанми, кўпчиликнинг жойи — ёток •озода бўлсин (Ҳ. Ғулом). Сен заҳар сочганингда, Қамчи шу заҳарни кўкрагимдан тонг шамолидай кўтариб кетган; Сен та- намни уриб кўкартирганингда, Қамчи силаб оқартирган; сен жо- нимга озор берганингда, Камчи пешонамни силаган; Сен отамнинг ерши тортиб олганингда, Қамчи бир бурда нонни бечора гадо> билан бўлишиб еган ¥ улом).
Эргашган қўшма гаплардан тузилган мураккаб компонентли». қўшма гапнинг боғланиш схемасини қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Айрим вақтда бундай мураккаб компонентли қўшма гаплар ўзаро эргашиш орқали бирикиши мумкин: Орадан анча вақт ўтган- дан кейин Алексей бу келди-кетдилар тўғрисида узощ ўйлаб, қиш- лоқ аҳолисининг унга илтифот цилиб келтирган ейимлик, ичимлик- ларнинг цадрини билди, чункиўша циилда бу кишлоқ аҳолисинингг учдан бири очликдан ўлган бўлса ҳам, аҳоли цолган-қутган овқат- ни келтириб унга тақдим қилган эди (Б. Полевой). Колхозлаш- тириш ҳақида миш-миш гаплар кўпайгандан кейин, бунга ҳамма қизиқди, шунинг учун район партия комитетининг секретари Ахмедов мажлис ўтказгани келганда водокачка майдонига одам сиғиш- май кетди (А. Қаҳҳор).
Мураккаб компонентли қўшма гап бош гап + бир неча эргаш гапли қўшма гапдан тузилади. Бундай қўшма гапларда бир компонент мураккаб бўлмаса ҳам, ИкКинчиси мураккаб тузилган бўлади, булар ўзаро эргашиш орқали бирикади: Кўзлари қисилиб, цорни очиб уйга келганда, онаси сўри тагидаги супага ўтказди ва дар- ҳол бир коса мастава келтирди(Ойбек). Шуни айтмоқчиманки, бирлашсак, колхоз бўлсак, ҳукуматимиз трактор берса, биримиз икки эмас ўн бўлади, юз бўлади (А. Қаҳҳор).Гапимнинг хуло- саси шуки, электростанция цурамиз, чунки пулимиз бор, кучимиз етарли (С а и д А ҳ м а д).
Бундай гапларнинг боғланиш схемаси қуйидагича:
Аралаш қўшма гап бир бош гапга эргашиш орқали бирикиб келиб, мураккаб компонентли қўшма гапнинг бир турини ҳосил қи- лади: Биламанки, Сергей ўлса-да, Шавкатли халқ, партия тирик, Кундан-кунга гуллар шонли ватан, Кундан кунга ишимиз йирик (У й ғун). Шуниси борки, бу ердаги одамлар завод, мамлакат ҳа- цида гапирганда, чеҳралари очилиб, кўзлари нурланиб кетади (А. М у х т о р). Дейдиларки, фашист шум қадам Қайдан ўтса, гул- лар сўлади, Сувлар қуриб, тупроцлар чириб, чаманзорлар хазон бўлади (Уйғун).
Кейинги гапнинг боғланиш схемаси:
Аралаш қўшма гап ёки бир неча эргаш гапли қўшма гап мураккаб компонентли қўшма гапни ташкил қилганларида улар орасида тенгланиш муносабати ҳам бўлиши мумкин: Пилла тутинг, бўлсин деб, Шартномамиз тўлсин деб; Шоҳи бахмал келади, Колхозчилар кийсин деб (Қўшиқ). Эл яшармас, ер кўкармас, Бўлмаса кўк том- чиси, Қайдин олеин шеърни шоир, Бўлмаса илҳомчиси (А. Тў- қай). Истасам, дарёлар тескари оқади; истасам, денгизлар ҳай- цириб одамзодни бир зумда қаърига тортиб кетади; истасам, дўл ёғади, сел келади (Ш. Рашидов).
Кейинги гапнинг боғланиш схемаси:
Аралаш қўшма гапнинг компонентлари яна бопща бир неча хил мураккаб тусда ҳам қўлланихии мумкин:
а) Бош гап + бир неча эргаш гапли қўшма гап+эргашган қўш- ма гап: Шуни билиб цўйки, мен тирик эканман, танимда жоним бор экан, сенинг борадиган жойинг, кутадиган кишинг ҳамиша бўлади ва қандай аҳволда келсанг ҳам, кутиб олади (Б. Полевой). Боғланиш схемаси:
Бош гап + эргашган қўшма гап+эргашган гап: Гап шундаки, >сиз оёқларингиз бўлмагани ҳолда шундай бир моҳирликка эриш- ■дингизки, бутун дунёда энг соғлом кишигина бундай моҳир- ликка муяссар бўлиши мумкин (Б. Полевой).
Боғланиш схемаеи:
в) Эргаш гап + эргашган қўшма гап+эргаш гап: Мехри дада- сининг одатларини яхши биларди, шунинг учун канча уришиб, цанча дағаллш қилса ҳам, сира-сира кўнглига олмасди, чунки унинг дадаси 1горонғи тушгунча тер тўкиб ишларди (Ш. Рашидов).
Боғланиш схемаси:
г) Эргашган қўшма гап + бош гап + бир неча эргаш гапли қўш- ма гап: У, йигит станция томонга кетса, сен бирга бор; чунки стан- цияда яна бирорта кутганлари бўлмасин, агар бўлса, одам билан цайтсалар, тезлик билан менга хабар қил (Ҳ а м з а).
Боғланиш схемаси:
д) Мураккаб компонентли қўшма гап + эргашган қўшма гап: Хожияхон бўз тўцишни энди ўрганган, ўнг қўли тасма ғалтакни тортса, чап оёғи тепкини босолмас; ўнг оёғи тепкини\ босса, чап цўли гулани жуфтлолмас эди; шунинг учун қулай пайт келиши билан шўхлигини бошлар эди (А. М у х т о р).
Боғланиш схемаси:
Юқорида мураккаб компонентли қўшма гапларнинг ўзбек тк- лида кўпроқ қўлланадиган вариантларини кўриб чиқдик. Булар- дан ташқари, асарнинг жанр хусусияти ва ёзувчининг стилига кўра уларнинг бошқа хил кўринишларини ҳам учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |