Дада, ғўзамиз кўп зарарландими?
Ҳа, қизим, кўп зарарланди. Жуда кўп зарарланди!
У ни сақлаб қолиш мумкинми?
Дарҳақиқат, бир вақтлар даданг дўл урган ғўзани давола- ган эди... Ишонавер, қизим, ҳозир ҳам зарар кўрган ғўзаларна даволаймиз. Дарҳацицат, бўрон кучли, аммо деҳцонлар ундан ҳам кучли, щзим. Бўрон режаларимизни бузолмайди, тақдиримиз ҳая бўроннинг цўлида эмас. Ҳамма нарса меҳнатимизга боғлиқ, ҳалол ишлаб мўл ҳосил етиилтирайлик (Ш. Рашидов).
Узиники бўлмаган кўчирма гаплар кўпроқ ба- диий асарларда учрайди. Бунда автор персонажи тилидан ўзи гапиради ёки воқеага ўз мулоҳазасини киритади: Раис кенг каби- нетда бир ўзи қолди. У шилқ этиб диванга ташланди-да, аъзойи бадани бўилашиб кетгандай бўлди... Мана энди узоқ давр ичида цилинган гуноҳлар учун жавоб бериш вақти келди. Ҳозиргача сен бу пайт тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмаган эдинг, Крдиров. Умумхалк мещати ва ғалабасини ўзингга ўзлаштириб, ўзингники қилиб кўр- сатардинг. Бу ишинг тасодифий эмас, албатта... Сен ўзингни севиб, ўзингга бино цўяр эдинг. Билганинг— билган, цилганинг-щлган эди. Фацат-фақат ўзингга ишонардинг... (Ш. Рашидов).Раис ҳар қачон колхоз ғалабалари тўғрисида талтайиб гапирганда, Ойқиз ич-ичидан хурсанд бўларди, чунки бу ғалабалар Ощизнинг ҳақ эканлигидан далолат берарди, кечаги орзу бугун рўёбга чищани- дан, халц тоғларни ағдаришга, дарёларни бўғиилга қодир эканлигидан далолат берарди. Майли, Қодиров колхоз ғалабаларини са~ нар экан, истаганча ўзига зеб берсин, барча ютуқларни ўз номи билан боғласин, бошщаларнинг ҳалол меҳнатини хийла-найранг билан ўзлаштирсин, майли шуҳрат қидиришни касб этиб, олеин... (III. Рашидов). Ойқиз айвондаги столга қалам-қоғоз чиқариб, Олимжонга хат ёзиш учун ўйланиб крлди. Узоц ўйлаб, бюронинг тафеилотларини эсга олди — ахир эрига ёзилаётган хатда бирор воқеани ҳам тушириб цолдириш мумкин эмас-ку! Ахир мураккаб ва масъулиятли ишга цадам цўйилар экан, оқибати тўғрисида ҳам ўйлаш керак-да (Ш. Рашидов).
Муротали даромад тўғрисида ўйларкан, битта-ю битта арзан- да қизи эсига тушди. Ахир у бўйи етиб қолди. Уй анжомлари, ки- йим-кечаклар харид қилиш вақти келди. Тўй кўриш цандай бахт!
Лммо уй анжомлар, кийим-кечаклар цайси уйга қўйилиши мумкин. Ластгина, торгина уй, умрда бир марта бўладиган тантанага му- носиб эмас-ку. Янги уй қуришга озмунча пул керакми? (Ш. Рашидов).
Мисолларнинг биринчисида персонаж раис ўрнида, иккинчиси- да Ойқиз, бешинчисида Муротали ўрнида авторнинг ўзи гапира- ди. Учинчи ва тўртинчи гапларда эса автор воқеликка ўз муносабатини баён қилади. Бундай гаплар ўзиники бўлмаган кўчирма гап ҳисобланади.
Узгаларнинг гапи ўзлаштирмагап шаклида бери- лиши ҳам мумкин. Бунда автор бошқаларнинг гапини грамматик ва айрим лексик хусусиятларини ўзгартган ҳолда ўзлаштириб, ҳи- коя қилиб беради. Узлаштирма гап кўчирма гапдан интонацияси ва айрим феъл формаларининг ишлатилмаслиги билан ҳам ажра- либ туради. Кучирма гапда жуда кўп қўлланадиган демоқ феъли- нинг деб, деди, дейди, деган эди каби шакллари ўзлаштирма гапда деярли қўлланмайди. Унинг ўрнида ўзлаштирма гапда кўпроқ .айтмоқ, гапирмоқ, феъллари ишлатилади: Астахов чол би-
лан суҳбатлашишни кўпдан буён орзу қилганлигини, лекин цўли тегмаганлигини гапирди(Ойбек). У дала шийпонига етиб кел- •гач, дарҳол зарур топшириқларни берди-ю, Смирновга телефон қилиб, «тез етиб боришини, коммунист-коммунист билан қандай ■сўзлашмоғи лозим бўлса, ана шундай сўзлашмоқчи» эканини айт- •ди (Ш. Рашидов).
Биринчи мисолда «Астахов айтди» автор гапи «чол билан су%- батлашишни кўпдан буён орзу қилгани, лекин қўли тегмаганини» ўзгаларнинг гапидир. Бунинг кўчирма гап шакли қуйидагича: Астахов айтди: — Чол билан суҳбатлашишни кўпдан бери орзу қиламан, лекин қўлим тегмайди. (ёки Астахов: «Чол билан суҳ- батлашишни кўпдан бери орзу қиламан, лекин қўлим тегмайди» дейди; — чол билан суҳбатлашишни кўпдан бери орзу қиламан, лекин қўлим тегмайди, — деди Астахов). Иккинчи мисолда «У дала шийпонига етиб келгач, дарҳол зарур топширицларни берди-ю, Смирновга телефон килиб айтди» автор гапи, «тез етиб боришни, коммунист-коммунист билан цандай сўзлашмоғи лозим бўлса, ана шундай сўзлашмоцчилиги» ўзганинг гапидир. Буни ҳам юқорида- гича турли шаклдаги кўчирма гапга айлантириш мумкин.
Кучирма гап икки ёки ундан ортиқ гапларнинг мазмунан бири- куви ёки мустақилликни сақлаган ҳолда қўшилишидан ташкил топса, ўзлаштирма гап составида неча гап борлигидан қатъи на- зар биргина содда гапдан тузилади. Автор гапининг бош бўлак- лари (баъзан иккинчи даражали бош бўлаклари ҳам) сақланиб, кўчирма гап бирикмали тўлдирувчига айланади: Ҳар соатни рани- мат бил,— деди«Саксоююта(Ойбек). Бу кўчирма гапни ўзлаш- тирма гапга айлантирсак, икки гап «Сен ҳар соатни ғанимат бил*. «Саксон» ота деди (бир содда гапга), кўчирма гап бирикмали тўл- дирувчига айланади: «Саксон» ота ҳар соатни ғанимат билиш ке- раклигини айтди.
Кўчирма гап бирдан ортиқ содда гапдан ташкил топган бўлса- ҳам, уларнинг ҳар бири бирикмали тўлдирувчини ташкил этади. Агар эргашган қўшма гап кўчирма гап формасида берилса, кўпин- ча эргаш гап (шарт, равиш, тўсиқсиз, даража-миқдор, пайт, ўх- шатиш каби) ўзгармай, бош гапгина ўзлаштирма гап шаклини олади. Шундай бўлса ҳам қўшма гапнинг мазмуни ўзлаштириб берилган бўлади: Ҳамма кўсаклар пишиб берса, ишимиз йирик. Мабодо куз ёмонлик қилса, ишимизнинг белига тепади, — деди у (Ойбек). Уруш-жанжалимиз эскириб келса ҳам, эсингдан чиқ- мас экан-да, — деди тоғаси (Ш. Рашидов). Кррлар ёғиб, излар босилди, — деди мулойимлик билан Ғофур (Ш. Рашидов).
Буларнинг ўзлаштирма гап формаси: У ҳамма кўсаклар пишиб берса, иш йирик бўлишини, мабодо куз ёмонлик қилса, ишнинг белига тепишини айтди. Уруш-жанжал эскириб кетса ҳам, эсидан чщмаганлигини гапирарди тоғаси. Кррлар ёғиб, излар босилган- лигини айтди Ғафур мулойимлик билан.
Бирдан ортиқ мустақил содда гап, боғланган қўшма гап, айриш эргаш гапли (юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) қўшма гаплар кўчирма гап шаклида келган бўлса, улар бирдан ортиқ: бирикмали тўлдирувчи ҳолида ўзлаштирма гапга айлантирила бе~ ради: Погодин ғўзага тикилган ҳолда ғурур билан гапирди: Битта қалдирғоч келиши билан баҳор бўлмайди. Бироқ, битта цалдирғоч ҳам баҳорнинг жарчиси бўла олади. Ҳалим бобо келтирган бир туп ғўза — цўриқнинг семизлиги ва серҳосиллигидан далолат бериб турипти. Ана шу бир туп ғўзани Олимжонга берамиз. Олимжон. Жўрабоевга кўрсатсин. Бу ҳаммадан зўр тузатиш бўлиб, ҳақ экан- лигимизни исботлайди. Кўм-кўк пахталаримиз ҳақ эканлигини ис- ботлайди (Ш. Рашидов). Узлаштирма гап формаси: Погодин: ғўзага тикилган ҳолда битта қалдирғоч келиши билан баҳор бўл- маслигини, бироқ битта қалдирғоч ҳам баҳорнинг жарчиси бўла олишини, Ҳалим бобо келтирган бир туп ғўза — қўрицнинг семизлиги ва серҳосиллигидан далолат бериб турганлигини, ана шу бир- туп ғўзани Олимжонга беражаклигини, Олимжон Жўрабоевга кўр- сатиши кераклигини, бу — ҳаммадан зўр тузатиш бўлиб уларнинг' ҳақ эканликларини, кўм-кўк пахтазорнинг ҳац эканлигини исбот- лаяжагини ғурур билан айтди.
Юқоридаги мисоллардан ҳам кўриниб турибдики, кўчирма гаге қанчалик мураккаб тузилган бўлса, уни ўзлаштирма гапга ай- лантириш шунчалик қийинлашади.
Кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантиришда унинг фор- масигина эмас, баъзан стилистик хусусиятлари ҳам ўзгаради. Айниқса сўзловчининг нутқ процессига турли муносабатини ифодаловчи сўзлар экспрессив характердаги сўзлар (айрим кириш сўз- лар, ундовлар ва бошқалар) кўпинча тушиб қолади. Ундов гап, атов гап, риторик сўроқ гап ва шунингдек, бошқа шунга ўхшаш гапларни ўзлаштирма гапга деярли айлантириб бўлмайди.
— Эҳ, аттанг, аттанг, қандай беғамлик! — деди у жаҳли чи- қиб (Ш. Рашидов). У Ойқиз билан истар-истамас, совущонлик 'билан кўришди: Ҳа-ҳа, ўртоқ Умурзоқова, ҳе, қадрдон, қандай шамол учирди? (Ш. Рашидов). Умурзоқ ота, ғазаб билан кет- монни кўтарди-ю, Ғофурни ургудек бўлди ва олдинга бир қадам ташлаб, шилқ этиб йиқилиб тушди, нимжон овоз билан қичқи- ' риб юборди. — Иўқол, дедим, йўцол, тулки! Колхозимизда сендек ифлосларга нон йўқ. Тулки оловдан кўрқади, олов эса бизнинг ёилимиз. Олов... тоза... ёруғ... машъал! (Ш. Рашидов) Наҳотки мен ҳам бўлмасам, — деди Уктам уёща-буёща аста юриб, раисга қараб (Ойбек). Уктам каллакланган қатор тутлар билан чега- раланган пахта участкасига тикилиб царади ва хурсанд деди: Мана пахта! Жуда бақувват, жуда текис! (О й б е к). — Ана замон! Ана ҳикмат!—деди «Саксон» ота яйраб кулиб (Ойбек). Эҳ, Ғофур... Ғофур!... — деди Муротали ўз ичида — яхшиликка ёмон- лик қилибсан, номард... Бригаданинг ор-номуси тўғрисида, оппоц. очиладиган пахталар тўғрисида қайғурмапсан. Мана, ғўзалар — •барча қилмишларингни айтиб турипти... Агар Алиқул шайтон мас- лаҳат бермаганда эди, сендай номардга ишонар эдимми? Эҳ, Гофур, Ғофур, кариганимда юзимни ерга қаратдинг, инсофсиз!.. Энди нима деган одам бўлдим (Ш. Рашидов). Ҳамиша Цўй- нингни пуч ёнғоқ, билан тўлғазган, ширин ва ёлғон сўзлари билан маст қилганлар кимлар? Ўғрилар, туҳматчи, хушомадгўйлар? Ман- саб отининг раислик эгарида талтайган пайтларингда оёғингни тили билан ялашга тайёр турганлар кимлар? Бўрилар ва тулкилар эмасми!... деди Крдиров ўз-ўзига (Ш. Рашидов). Ана холос! — хулимсираб, лекин жиддий тус ва оҳанг билан деди Йўлдошев (Ойбек).
Узлаштирма гапга айлантиришда кўчирма гапдаги феъл кесимларнинг шахс қўшимчалари ёки кишилик олмоши ўзгариши мум- •кин. Кучирма гапнинг субъекта биринчи шахс кишилик олмоши, автор гапининг эгаси ҳар уччала шахедаги кишилик олмошлари (мен, сен у) орқали ифодаланган бўлса, ўзлаштирма гап составила у олмошларнинг бири тушиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |