-гандан кўра ёрдамчисини олган эргаш гапларнинг кесими кў- пинча бир хил сўз билан ифодаланади: Китобни Карим ўқигандан кўра, сен ўқи. Чоғиштириш эргаш гаплари кўпинча бош гапдан олдин келади.
Ухшатиш эргаш гапли қўшма гапларда бир воқеа билан иккинчи воқеа бир-бирига ўхшатилади. Қўшма гапнинг бу турида ўхшатиш билан бирга қисман чоғиштириш оттенкаси ҳам бор.
Бундай қўшма гапларда тўла ёки қисман ўхшатиш маъноси ифодаланади. Айрим ўхшатиш эргаш гапларда реал бўлмаган, ҳатто юзага келиши мумкин бўлмаган — фараз қилиш оттенкала- рини ифодалайди: Пахтазорда кезар машина, Гўё олтин кема сузар кумуш денгизда(Уйғун). Мен шундай ҳис қиламанки, гўё биз жуда баланд, жуда тик тоща узоқ-узоқ тирмашиб чищанмиз (П. Турсун). Челакчи эшик олдида тақирлатиб иш бошлади, гўё тункасозлик дўкони кўчиб келган эди (П. Турсун).Отабек кў- зини тўлдириб бинога қаради, гўё бу қарашда у севгани билан ви- долашар эди (А. Қ о д и р и й).
Ухшатиш эргаш гаплари бош гап билан гўё, гўёки, -гандай (-ганидек) -гани каби (сингари), -ганига ўхшаш ёрдамчилари орқали бирикади. Баъзан бу ёрдамчилар бирдан ортиқ кела олиши ҳам мумкин. Бу ёрдамчиларнинг қайси бирини қачон ишлатилиши ҳар бир асарнинг жанр хусусиятига, сўзловчи ёки ёзувчининг ус- лубига боғлиқ.
Эргаш гапни бош гапга бириктирувчи ёрдамчилар бирдан ор- тиқ ҳолда келиб, ўхшатиш оттенкасини кучайтириш билан бирга эргаш гапдан чоғиштириш ёки қисман натижа маънолари англаши- лаётганини кўрсатади: Фроська шундай чопқиллаб кетдики, гўё у намҳуш тунга сингди (Г. Николаева). У қизга шундай тикил- дики, гўё шу қарашдаёқ, бир-бирларининг ичларида нима борли- гини кўрдилар (П. Турсун).
Баъзан компонентлар -ки, гўё, -гандай ёрдамчиларининг ҳар уч- чаласини иштирок этиши орқали бирикадилар: -ки ёрдамчиси бош гапнинг кесимидан кейин, гўё сўзи эргаш гап олдидан, -гандай эса, эргаш гапнинг кесими составида келади: Бу плакатдан Умрзоц ота шу қадар қаттиқ таъсирландики, гўё улуғ инсон билан юзма-юз учрашгандай, дохий халқлар бахти тўғрисида ўйлаб, меҳнаткаш- ларни коммунизмга олиб борадиган йўлни чизиб бераётган дамда уни кўргандай (Ш. Рашидов). Валентина қишлоқ советида совуц телефон трубкасини юзига маркам босдики, гўё унинг юзидан чиқ- қан иссиқ сим бўйлаб Андрейга етадигандек (Г. Николаева). Ғоят тўғри ва аниқ эгатлар қўйилган эдики, гўё ер қуюқ тишли та- роқ билан тараб қўйилгандай. Новдалардан тоза кўкат ҳиди шундай бурқиб келардики, гўё баҳорнинг ўзи қирқ иккинчи палатага кириб келаётгандай (Б. Полевой).
Ухшатиш эргаш гапли қўшма гапда компонентларнинг ўринла- шиши турличадир. Эргаш гап бош гап билан -ки ёрдамчиси орқали бирикканда, бош гапдан кейин келади. Бундай қўшма гапларда бош гапдаги воқеа эргаш гапдагига нисбатан аҳамият бериб ай- тилади, эргаш гапда чоғиштириш ва ўхшатиш оттенкалари ифодаланган бўлади: Оппощина нозик юзи цуёшда шундай тиниц, курин- дики, гўё у нурдан яратилгандай(Ойбек).Ҳозир мен сизнинг олдингизда шундай бир ноқулай аҳволдаманки, гўё сиз янги та- нишдай (П. Т у р с у н).
Эргаш гап гўё, -гандай (-гандек), гўё... -гандай, каби ёрдамчи- лар орқали бирикканда, турли стилистик талабга кўра бош гапдан олдин ёки кейин келиши мумкин: Назокат деворга сирғаниб ўзи- дан-ўзи ўтириб қолди, гўё биров авайлаб ўтқазиб қўйди (А. Мухтор).Гўё унинг қошида Ойсултон эмас, бошқа бир қ,из тургандек,. унинг кўзларига дадил тикиларди (Б. К е р б о б о е в). Сиз келдин- гиз, гўё харобага офтоб тушгандай бўлди (О й б е к). Кечқурун- лари уйга кириб чироқни ёқсам жуда енгил тортаман, гўё уйга ўз фарзандларим учиб киргандай (О. Г о н ч а р).
Do'stlaringiz bilan baham: |