-ган(и) каби (сингари), -ганга ўхшаб ёрдамчилари эса кўпинча бош гап ичида — эга ва кесим состави орасида келади: Репин
ишлаган расмлар худди кўз ўнгингда жонли киши гавдалангани. сингари, ажойиб ишланган («Узбекистан маданияти»), Иўл бор- ган сари узоцлашиб кетаётганга ўхшаб, сира поёни кўринмасди (С а и д Л ҳ м а д).
Эргаш гапнинг кесими -гандай ёрдамчисини олган, эргаш гап олдида гўё (худди) сўзлари ишлатилмаган бўлса, бош гапдан олдин келади: Ҳамманинг цулфи дили очилгандек, маоклис қизиб- кетди(Ойбек). Дори беморни тузатганидек, танқид камчиликни- тузатади (Саид Аҳмад).-гандай ёрдамчисидан кейин бўлмоқ,, эмоқ, туюлмоц каби феъллар қўшилиб келганда, бош гапдан кейин келади. Шу сўзларсиз бош гапдан кейин келса, анормал ҳо- лат ҳисобланади: Узбек грузинни севмоц билан шод, Армани Ши- ринни севгандай Фарҳод («Хат»дан). Бизнинг ҳосилларни кўргап қардош халқ Қувонар уйига тўлгандай буғдой (Ғ. Ғ у л о м).
Ухшатиш эргаш гаплари баъзан бош гапнинг ўртасида келиб*. кириш конструкцияларига яқин вазифани бажаради: Наимий байтни, гўё, бутун вужудини эҳтиросли нафосат қамрагандек, юра- ги эзилиб кетгандек, аянч ялворишли ярим йиғи оҳанги билан ўциди (А. Мухтор). Қилтириқ Махсум, бу аччиқ товуш елкаси- га тепки бўлиб теккандай, дўкон эшигидан отилиб чиқдм (А. Мухтор). Онахон, иссиц. елкасига биров муздек қўлини бос- гандек, сесканиб тушди (А. Мухтор).
Пайт эргаш гапли қўшма гап
Пайт эргаш гаплар бош гапдаги ҳаракат, воқеанинг юзага келиш пайтини — вақтини билдиради. Бундай қўшма гапларда1 эргаш гап бош гапдаги ҳаракатнинг фақат пайтинигина билдириб* колмай, шунга боғланган ҳолда шарт ва сабаб оттенкаларини ҳам кўрсатади. Лекин. бундай гапларда пайт мазмуни сабаб, Шарт маъноларидан устун туради. Сабаб, шарт маънолари унга қўшйм- ча бўлиб келади. ёки аксинча, пайт кучсизланиб, бошқа маъно- лар устун бўлади: Бозорнинг ғовур-ғувури, турли-туман оламон билан тўла «Чорсув»га яқинлашгач, Тўғонбек бирдан тўхтади (Ойбек).Узоқ кенгашдан сўнг бирон маъцул нора топилмагач, ёғочдай цртган, жунсиз, тақир пўстакда, ҳужра тўрида ўтиргап Алоиддин Машҳадий кичкина гавдаси билан енгилгина қўзғалиб,. узун печи осилган катта саллали бошини чайқади (О й б е к).
Мисолларнинг биринчисида соф пайт, иккинчисида пайт-сабаб' мазмуни ифодаланган. Яна мисол: Ефим тоға ўртага чищандан кейин, атрофга цараса — иихчилар катта бир масалани муҳокама цилишаяпти (А. Мухтор). Бўрон бўлса, зўр денгизлар чайқалар (Фозил Йўлдош).Модомики янги даврга киришни истар экан- миз, у ҳолда эски урф-одатларни ташлаш керак.
Бу гапларнинг биринчисида соф пайт, кейингиларида пайт-шарт мазмуни ифодаланган.
Пайт эргаш гаплар бош ‘гапга феъл формалари, кўмакчилар: ва айрим юкламалар ёрдамида бирикади.
Феълнинг сифатдош формаси пайт эргаш гапни бош гапга! бириктирувчи актив грамматик воситалардан ҳисобланади.
Сифатдошнинг ўтган замон шакли: а) келишик қўшимча- лари билан келиб, эргаш гапни бош гапга боглайди: Онахон гап бошлаганда, шовқин яна тинди (А. Мухтор). Бой оғилхона олди билан дарвоза томон келаётганда, дала ёқдан от туёцларининг дупури, одамларнинг ғовур-ғувури эшитилди (Ҳ. Ғулом);
б) ҳам кўмакчи, ҳам келишик формаларини олган ҳолда компонентларни бир-бирига бириктиради: Фабрика битгандан кейин, мана шунащнги чит ҳам мўл-кўл бўлиб, арзон бўлиб қолар-а, болам? (А. Мухтор). Сергей, Хохланов билан бирга кетгандан сўнг, Семён ёлғиз цолиб зерикди (С. Бабаевский);
в) тўлиқсиз феълнинг эди, экан формалари билан бирга қўл- ланиб эргаш гапни бош гапга туташтиради: Онахон эшикни ц.ия очиб, Собиржонга мева-чева, чойнак-пиёла узатаркан, уларнинг гаплари цулоғига чалинар эди (А. Мухтор). Холмурод бо- раётган эди, чол кўзларини олайтириб дарвозани ёпиб олди (П. Ту рсун);
г) пайт маъносини биддирадиган сўзлар билан бирга келиб, компонентларни боғлайди: Бригадир Москвадан келган куни, мен ишга тушган эдим.
Сифатдошнинг (-а)р аффиксини олган келаси замон формаси:
а) бўлишли, бўлишсиз формада жуфтланиб келиб, эргаш гапни бош гапга бириктиради: Кун ботар-ботмас, биз йўлга чиқдик;
б) бўлишсиз формада келишик қўшимчалари билан бирга келиб компонентларни туташтиради: Концерт бошланмасдан, етиб келинг;
в) бўлишсиз формадаги сифатдош туриб, аввал каби сўзлар билан бирга келиб қисмларни боғлайди: Кун ботмасдан олдин, меҳмонлар тарщшди.
Феълнинг равишдош формаси эргаш гапни бош гапга боғ- лайди:
а) -(и)б аффиксини олган равишдош орқали бирикади: Янги ерлар очилиб, куп киши кўчиб келди. («Қўшиқ»дан). Кеч кириб, ҳавонинг тапти цайтди(Саид Аҳмад).
б)-гач аффиксини олган равишдош билан бирикади: Қишлоқ устидаги булутларни шабада ҳайдагач, ҳаво очилиб кетди (И. Р а ҳ и м). Улар бир оз жим ўтиришгач, Акбархўжа гап очди (П. Турсун);
в) Равишдошпинг -гунча аффиксини олган формаси эргаш гапни бош гапга боғлайди: Поезд кўздан йўқолгунча, тикилади у узоц (Ҳ. О л и м ж о н). Дўстлари келгунча, достон шеърин, Мут- лацо битказар, бу — Ғофур Ғулом (Ғ. Ғ у л о м);
г) -май аффиксини олган равишдош компонентларни бирикти- риш учун хизмат қилади: Орадан кўп вацт ўтмай, идорага чоллар киришди (А. Қаҳҳор).
Шарт феъллари пайт эргаш гап билан бош гапни’ туташти- риб келади: Ростини айтсам, Онахон қизим, кўнглим яримта (А. Мухтор). Василий мактаб саҳнасида болаларни машқ цил- ■дирса, катта-кичик келиб чекка-чеккадан томоша қилиб туришар- ди (П. Турсун).
Феълнинг ҳаракат номи формаси билан кўмакчиси билан бирга келиб компонентларни боғлайди: Ҳалиги ҳовлидан ўтиши билан, рўпарадаги эшикдан чарм портфель кўтарган озғингина бир одам чициб қолди (А. Мухтор). Кишлоща салқин тушиши билан, колхоз саройининг катта саҳнидаги чироқлар ёнди (И. Раҳим).
Компонентларни туташтиришда демоц феълининг маълум даражада роли бор:
а) деса шаклида келиб кўчирма гап характеридаги эргаш гапни бош гапга боғлайди: Кетаман деса, жавоб бермади;
Do'stlaringiz bilan baham: |